В статье рассматривается понятие инновации, готовности учителя к инновационной деятельности. Определены факторы, влияющие на эффективность инновационной деятельности и на степень активности участия учителей в инновационном процессе
Вы уже знаете о суперспособностях современного учителя?
Тратить минимум сил на подготовку и проведение уроков.
Быстро и объективно проверять знания учащихся.
Сделать изучение нового материала максимально понятным.
Избавить себя от подбора заданий и их проверки после уроков.
Просмотр содержимого документа
«Факторы, повышающие эффективность уроков физики»
Факторы, повышающие эффективность уроков физики
Физика дарслари самарадорлигини ошириш омиллари
Гиясова Зулайхо Гиясовна, преподователь
Юлдашев Юсуф Шодикул угли, студент
Бухарский филиал Ташкентского института ирригациии инженеров механизации сельского хозяйства
Физика дарсларида “синквейн” методидан фойдаланиш ўқувчиларни ақлий тафаккурини ривожлантириб,айни бир тушунчага аниқ ва равшан изоҳ беришга ўргатади. Синквейн- берилган мавзу бўйича бир неча сўз орқали ўқув матнини баён қилиш методи. Мазкур методдан кўзланган мақсад бу мавзуни ўрганиш самарадорлигини оширишдан иборатдир. Бу метод- мавзуга оид бирор бир тушунчани беш қатордан иборат қофиясиз шеър орқали тасвирлаш бўлиб, биринчи қатор мавзуга оид битта жисм, атаманинг номидан иборат бўлади. Иккинчи қатор, икки сўздан иборат бўлиб, унда биринчи қатордаги жисм ёки атаманинг сифати ифодаланиши лозим.Учинчи қатор учта сўздан иборат бўлиб, унда биринчи қатордаги сўз билан боғлиқ ҳаракат акс этиши лозим.Тўртинчи қаторда мавзуга муносабатни билдирувчи 4 сўзли мисра ҳосил қилинади.Бешинчи қаторда бешта сўз ёки сўзни изоҳловчи таъриф берилади. Мазкур методдан мавзуни мустаҳкамлаш босқичида фойдаланиш мумкин.
Масалан “Линза” сўзига синквейн.
1.Шиша.
2.Оптик асбоб.
3.Икки турда бўлади.
4.Каварик ,ботик турлари мавжуд.
5.Иккита сферик сирт билан чегараланган.
Физика фанида ақлий хужум методидан олдинги ўтилган мавзулардаги формулаларни чиқариб исботлаб беришда фойдаланиш мумкин. Масалан,. текис тезланувчан ҳаракатда кўчиш, айланма ҳаракатда чизиқли тезлик билан бурчак тезлик орасидаги муносабат, жисмга қўйилган куч таъсирида бажарилган иш билан жисм тезланишини ўзгаришини ифодаловчи ва бошқа шу каби формулаларни чиқаришда айни муддао бўлади.
Ақлий хужум методи, ўқувчиларда ижодий ҳамкорлик, бирга фикрлаш, ҳамжиҳатлик дарси ҳисобланади ва улар ўз фикрини айтаоладиган ва айтиши зарур бўлган эркинлик дарсидир. Ўқувчилар дарсга қанча кўп ва яхши тайёрланса улар ўзларида гапиришга ва дўстларини эшитишга истак туғилади, ўзаро фаоллик олиб келувчи дарс ҳисобланади.
Ушбу технология мунозарали масалаларни ҳал этишда, баҳс-мунозаралар ўтказишда ёки ўқув-семинари якунида (талаба ёки ўқувчи) ларнинг ўқув машғулотлари ҳамда ўтилган мавзу ва бўлимлардаги баъзи мавзулар, муаммоларга нисбатан фикрларини билиш мақсадида ёки ўқув режаси асосида бирор-бир бўлим ўрганилгач қўлланилиши мумкин.Чунки, бу технология ўқувчиларни ўз фикрини ҳимоя қилишга, эркин фикрлаш ва ўз фикрини бошқаларга ўтказишга, очиқ ҳолда баҳслашишга, шу билан бир қаторда ўқувчи томонидан ўқув жараёнида эгалланган билимларини таҳлил этишга ва эгалланганлик даражасини аниқлашга, баҳолашга ҳамда ўқувчиларни баҳслашиш маданиятига ўргатади.Бу технологиядан физика дарсларида фойдаланиш ҳам катта самара беради. Масалан:6-синф физика ўқув режасидаги «Оддий механизмлар:блок, қия текислик, винт, пона ва чиғириқнинг қўлланилиш» мавзусини мустаҳкамлашда ФСМУ технологиясини қўллаш тавсия қилинади.
“Оддий механизмлар мавзусини ҳамма пухта эгаллаши керак! ” деган фикр гуруҳлар муҳокамасига ташланади.
Ф- фикрингизга қўшиламиз.
С-Турмушда оддий механизмлардан кенг фойдаланилади.
М- блок,кия текислик,винт,пона ва чиғириқнинг қўлланилиши
Бундай метод ўқувчиларнинг оғзаки нутқини ўсишига, ақлий фикрлаш ва ижод қилишга ёрдам беради.
Бундай методлардан фойдаланиш ўтилган дарсни мустаҳкамлаш, янги билим бериш, аралаш дарс турларида фойдаланилса муаммо, вазият, топшириқ ва вазифаларнинг ечимини топишга ёрдам беради.