kopilkaurokov.ru - сайт для учителей

Создайте Ваш сайт учителя Курсы ПК и ППК Видеоуроки Олимпиады Вебинары для учителей

Бола шахси шаклланишида агрессив хулк намоён бўлишининг айрим психологик жихатлари

Нажмите, чтобы узнать подробности

   Агрессив хулқ-атворнинг ўсмир ёшидаги махсус хусусияти-катталар авторитетининг қўллаши фонида тенгдошлари гурухига боғланганлиги билан изоҳлаш мумкин. Ушбу ёшда агрессив бўлиш “кучли бўлиш ёки кучли кўриниш” маъносини англатади. 

Вы уже знаете о суперспособностях современного учителя?
Тратить минимум сил на подготовку и проведение уроков.
Быстро и объективно проверять знания учащихся.
Сделать изучение нового материала максимально понятным.
Избавить себя от подбора заданий и их проверки после уроков.
Наладить дисциплину на своих уроках.
Получить возможность работать творчески.

Просмотр содержимого документа
«Бола шахси шаклланишида агрессив хулк намоён бўлишининг айрим психологик жихатлари»

Бола шахси шаклланишида агрессив хулк намоён бўлишининг айрим

психологик жихатлари

Бухоро шахар касб хунар мактаби ўқитувчиси

Х,асанов Мирзобек Нодирбек ўгли

“Биз ёшларга доир давлат сиёсатини ҳеч оғишмасдан, қатъият билан давом эттирамиз. Нафақат давом эттирамиз, балки бу сиёсатни энг устивор вазифамиз сифатида бугун замон талаб қилаётган юксак даражага кўтарамиз ”

Шавкат Мирзиёев.

Инсонийликнинг моҳияти- олижаноб фазилатларга эга бўлган ахлоқий баркамолликдадир. Ислом таълимотида ҳам гўзал ахлоқ инсонга хос яхши фазилат ва баркамолликнинг ифодаси ҳисобланад.

Ҳазрат А.Навоий ахлоқни “инсоннинг қимматбаҳо либоси”, деб ҳисоблаган. Буюк аллома Абу Али инб Сино эса ҳаё ва иффатни “инсоннинг ҳусн ва латофатидир”, деб баҳолаган.

Зеро боланинг хулқ - атворини яъни ахлоқини ёшлигиданоқ гўзал қилиб тарбиялаш маънавий руҳий тарбиянинг ажралмас қисмидир. Замоновий психологияда шахслараро муносабатлар тизимида шахснинг маънавий хамда рухий тарбияланганлиги катта ахамият касб этади, бола хулқ - атворини камол топтириш мухим ҳисобланади. Шу нуқтаи -назардан шахсда намаён бўладиган агрессив хулқ ва унинг келиб чиқишини ва намаён бўлиш сабабларини ўрганиш мутахассислар олдида турган муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.

Инсонда агрессив хулқ - атворнинг таркиб топишида кўпгина омиллар: асосан шахснинг жинси, ёши, индивидуал психологик хусусиятлари, ташқи жисмоний ва ижтимоий шароитлари иштирок этади. Масалан: агрессивликни экологик муаммолар, об-ҳаво шароитлари, шовқин, тиқислик ва бошқалар таъминлаши мумкин. Тадқиқотчиларнинг фикрича, шахснинг агрессив хулқ-атворини шаклланишида асосий ролни бевосита унинг атрофидаги ижтимоий муҳит ўйнайди.

Агрессив хулқ - атворнинг характери кўпгина холатларда инсоннинг ёш хусусиятлари билан ҳам белгиланади. Шахс тараққиётининг хар бир босқичи ривожланишнинг махсус алохида вазиятига эга ва шахсга маълум талаблар қўяди. Шахс тараққиётининг ёшга боғлиқ талабларига мослашиш одатда агрессив хулқ - атворнинг турли кўринишлари билан кузатилади. Маълум бўлишича, кичик ёшдаги болалар агар тез-тез, баланд овозда ва бирор нарса талаб қилиб йиғласалар, уларнинг табассум қилиши холати кузатилмаса, бошқалар билан алоқа қилмаса шу орқали агрессивлик хусусиятларини намаён этадилар. Психоаналитик тадқиқотлар гўдакларнинг талаблари инобатга олинмаётганда кечаётган катта ғазаб миқдори ҳақида маълум қилишини таъкидлашади. Шу билан бирга шундай факт маълумки, кичик болаларда она мухаббатини сақлаб қолиш учун, янги туғулган укаси ёки синглисига нисбатан қизғонишга мойиллик кузатилади.

Умуман олганда, болалар агрессивлиги ҳимоясиз эканлигини тескари томони ҳам мавжуд бўлиб, агар бола ўзини ҳимоясиз сезса (масалан, қачонки унинг муҳаббатга ва хавсизликка бўлган эхтиёжлари қониқтирилмаса), унинг кўнглида кўпинча қўрқув пайдо бўлади. Ўзининг қўрқувини енгишга интилиб, бола ҳимояланиш учун агрессив хулқ-атвордан фойдаланади. Қўрқувни бартараф этишнинг яна бир эхтимолий йўли агрессияни ўзига йўналтириш бўлиб, турлича ифодаланиши мумкин. Масалан: ўзини йўқотиш, уятчанлик ёки ўзини жазолаш ғояларида ва хоказоларда кузатишимиз мумкин.

Кичик мактаб ёшидаги болаларда агрессия одатда заифроқ бўлган ўқувчиларга нисбатан (“танланган курбонига”) кўпинча мазах қилиш, босим ўтказиш, уруштириш, жанжаллашиш шаклида намоён бўлади. Мактаб болаларининг бир - бирига нисбатан агрессив хулқ - атвори бир қатор вазиятларда жиддий муаммога айланади. Ўқитувчилар ва ота-онанинг бундай хулқ - атворга кескин реакцияси одатда болалар агрессивлигини камайтирмасдан, аксинча уни кучайтиради, чунки у агрессорларнинг мустақиллиги ва кучининг билвосита исботи бўлиб хизмат қилади. Бунга қарамасдан, айнан ўқитувчи, унинг авторитети ва агрессив хулқ-атворга очиқ муносабатини билдириш маҳорати, болаларни кўпроқ ижтимоий маъқулланган хулқ-атвор шаклларини танлашга ундайди.

Агрессив хулқ-атворнинг ўсмир ёшидаги махсус хусусияти-катталар авторитетининг қўллаши фонида тенгдошлари гурухига боғланганлиги билан изоҳлаш мумкин. Ушбу ёшда агрессив бўлиш “кучли бўлиш ёки кучли кўриниш” маъносини англатади. Ҳар қандай ўсмир гуруҳи, лидер томонидан қўллаб - қувватлайдиган, ўзининг афсоналари ва удумларига эга. Масалан, аъзоликка қабул қилиш удумлари кенг тарқалган (ёки янги келганларни синовдан ўтказиш). Кўзга ташланадиган гуруҳ “униформаси” (умуман ўсмирлар модаси ҳам) удумлар характерига эга. Удумлар гуруҳга тегишлилик ҳиссиётини кучайтирадилар ва ўсмирларга хавфсизлик ҳиссиётини берадилар, бироқ, афсоналар уларнинг ҳаёт фаолиятининг асоси бўлиб қолади. Афсоналар гуруҳдаги ички гуруҳ ва ташқи агрессияни оқлаш учун кенг қўлланилади. Умуман олганда, бола ва ўсмир шахсининг ривожланиши учун агрессив намойишларнинг ўзи унчалик хавфли эмас, балки уларнинг натижалари ва атрофдагиларнинг нотўғри реакцияси хавфлидир.

Болада агрессив хулқ-атворнинг шаклланишига турли оилавий омиллар кучли таъсир қилади, масалан оила жипслигининг паст даражаси, жанжалкашлик, бола ва ота-она ўртасида яқинликнинг камайиши, болалар ўртасидаги ёмон ўзаро муносабатлар, оилавий тарбиянинг ноадекват усули, кўпинча, жуда қаттиқ жазоларни қўллайдиган ота-оналар, меъёридан ортиқ назорат қиладиган (гиперопека) ёки аксинча назорат қилмайдиган (гипоопека), бундай ота-оналар ўз болаларини агрессияси ва қулоқ солмаслиги билан кўпроқ тўқнашадилар. Шунингдек, онага нисбатан отанинг агрессияси болага ифодаланган негатив таъсир кўрсатади (жисмоний зўрлаш ёки очиқчасига маънан камситиш).

Шубҳасиз, меъёридаги агрессия ҳимояланиш характерига эга ва ҳаёт кечириш учун хизмат қилади. Шу билан бирга, инсоннинг ижодий патенциали ва ютуқларга интилишида фаоллик манбаи сифатида кўринади. Шахс агрессиясининг турли намойишларини, агрессиянинг ижтимоий тақиқланмаган шаклларида намойиш эта олиш ва ниҳоят ўзи ва бошқалар устидан зўравонликдан қочишни ўрганиб олиши зарур ва мажбурдир.

АДАБИЁТЛАР:

1. Абу Наср Форобий. “Фозил одамлар шаҳри”. Т., А. Қодирий номидаги халқ меъроси нашриёти. 1993.

2.Абу Наср Форобий. “Фазилат, бахт - саодат ва камолот ҳақида”. Т., Ёзувчи. 2002.

3.Аль-Фараби. Социально-этическое трактаты. Алма-Ата., Наука. 1973.

4.Баркамол авлод орзуси. Тошкент., 1988.

5.Маънавият юлдузлари. Т., А. Қодирий номидаги халқ меъроси нашриёти. 2001.

6.Форобий. Рисолалар. “Буюк кишиларнинг нақлларидан”.Т., Фан. 1975.

7.Форобий. Рисолалар. “Жисмлар ва акциденцияларнинг ибтидоси ҳақида”. Т., “Фан”. 1975.

8. Хайруллаев М. Уйғониш даври ва Шарқ мутафаккири. Т., Ўзбекистон. 1971.

9. Хайруллаев М. Ўрта Осиёда илк Уйғониш даври маданияти.Т., Фан.1994.

10. Эҳтиёжи миллат. Самарқанд газетаси. // 1913 йил. 26-сон.

11. Юлдашев С.А. Антик фалсафа. Т., 1999.

Қодиров М. Форобий ва тасаввурий маърифат. // Сирли олам. 2001. №1. 25 б.






Получите в подарок сайт учителя

Предмет: Физика

Категория: Мероприятия

Целевая аудитория: Прочее.
Урок соответствует ФГОС

Скачать
Бола шахси шаклланишида агрессив хулк намоён бўлишининг айрим психологик жихатлари

Автор: Hasanov Mirzobek Nodirbek o`g`li

Дата: 26.01.2023

Номер свидетельства: 624155

Похожие файлы

object(ArrayObject)#851 (1) {
  ["storage":"ArrayObject":private] => array(6) {
    ["title"] => string(155) "Бола шахси шаклланишида агрессив хулк намоён бўлишининг айрим психологик жихатлари"
    ["seo_title"] => string(80) "bola_shakhsi_shakllanishida_agressiv_khulk_namoion_bulishining_airim_psikholog_1"
    ["file_id"] => string(6) "624156"
    ["category_seo"] => string(12) "tehnologiyam"
    ["subcategory_seo"] => string(7) "prochee"
    ["date"] => string(10) "1674723960"
  }
}


Получите в подарок сайт учителя

Видеоуроки для учителей

Курсы для учителей

Распродажа видеоуроков!
ПОЛУЧИТЕ СВИДЕТЕЛЬСТВО МГНОВЕННО

Добавить свою работу

* Свидетельство о публикации выдается БЕСПЛАТНО, СРАЗУ же после добавления Вами Вашей работы на сайт

Удобный поиск материалов для учителей

Ваш личный кабинет
Проверка свидетельства