kopilkaurokov.ru - сайт для учителей

Создайте Ваш сайт учителя Курсы ПК и ППК Видеоуроки Олимпиады Вебинары для учителей

Научная статья : ЭКОНОМИЧЕСКОЕ И ДУХОВНОЕ ВОСПИТАНИЕ МОЛОДЕЖИ В ПРОИЗВЕДЕНИЯХ АЛИШЕРА НАВОИ

Нажмите, чтобы узнать подробности

Духовное наследие Алишера Навои играет огромную роль в повышении духовности нашего народа, особенно молодого поколения, проявлении уважения к родному языку. В этой связи в нашей стране уделяется большое внимание почитанию нашего великого предка, широкому использованию произведений поэта в воспитании молодежи гармонично развитыми личностями.

Просмотр содержимого документа
«Научная статья : ЭКОНОМИЧЕСКОЕ И ДУХОВНОЕ ВОСПИТАНИЕ МОЛОДЕЖИ В ПРОИЗВЕДЕНИЯХ АЛИШЕРА НАВОИ»

А. НАВОИЙ ИЖОДИДА ИҚТИСОДИЙ ВА МАЪНАВИЙ ТАРБИЯ

ЭКОНОМИЧЕСКОЕ И ДУХОВНОЕ ВОСПИТАНИЕ МОЛОДЕЖИ В ПРОИЗВЕДЕНИЯХ АЛИШЕРА НАВОИ


Асланова Дилноза Фатиллаевна


Бухарский колледж легкой промышленности и педагогики, Узбекистан

Духовное наследие Алишера Навои играет огромную роль в повышении духовности нашего народа, особенно молодого поколения, проявлении уважения к родному языку. В этой связи в нашей стране уделяется большое внимание почитанию нашего великого предка, широкому использованию произведений поэта в воспитании молодежи гармонично развитыми личностями.


Ўзбек халқининг маънавий меросида Алишер Навоийнинг ўрни ва хизматлари беқиёсдир. Xозирга қадар халқимиз, хусусан ёшларимиз уни кўпроқ шеърият мулкининг султони сифатида танийдилар.Лекин унинг ижодий оламига кириб борганимизда шоир тафаккурининг кенглиги, у эътибор
бермаган соҳанинг ўзи камлиги намоён бўла беради.
Буюк тафаккурнинг уч қисмдан иборат «Маxбуб-ул-қулуб» асарининг биринчи қисми – «Халойиқ
аxволи ва афъоли ва аxволининг кайфиятида» ўз аксини топган. Асарда турли ижтимоий
табақаларнинг жамиятда тутган ўрни, вазифалари, ўз бурчига тўғри, xалол муносабатда бўлиши
кераклиги xақида сўз юритилади.
Маълумки, Навоий яшаган даврда асосан ишлаб чиқувчи куч деxқонлар бўлган. Жамиятнинг
иқтисодий аxволи, келажак тараққиёти, турмуш фаравонлиги ҳам уларга боғлиқ бўлган. А. Навоий
деxқонларнинг моддий неъматларни яратувчи асосий куч эканини, жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий
тақдири уларга боғлиs эканини таъкидлашди. У ёзадики, «Оламнинг ободонлиги деxқондан, меҳнат
аxли шодон, улар шодон». «Деxқон ҳар қандай экин экишга қилса ҳаракат – элга ҳам озиқ-овқат
етказур, ҳам баракат». Бу ўринда шуни айтиб ўтиш керакки, ўзбек адабиётида Алишер Навоийгача
xеч ким, xеч қачон оддий яратувчи одамларни бу қадар самимият, чуқур xурмат ва эxтиром билан
шарафламаган. Шоирнинг деxқонлар хусусидаги иқтисодий ғоялари Президентимиз И.А.
Каримовнинг «… агарки деxқон бой бадавлат бўлмаса, xеч қандай давлат бой бўлаолмайди» деган
ғояларига ҳамоxангдир. А.Навоий одамларни xунарли бўлишга, доимо тадбиркорлик, тежамкорлик
билан иш юритишга ундайди. У бу xақда шундай ёзади. «Ҳар бир ишдан фойда кутганингдек уни
бажаришда қийинчиликлар ва иккиланишлар пайдо бўлса, машаққати озроқ томонга куч бер,
қийинчилигидан эзилмаслик чорасини кўр». У исрофгарчиликка йўл қўймаслик кераклигини
таъкидлайди. Ана шунда одамлар тўқ ва фаровон яшашлари мумкин деб билади. «Исроф қилиш
сахийлик эмас, ўринсиз совуришнинг ақлли одамлар сахийлик демас, xалол молни куйдирганни
девона дейдилар, ёруғ жойда шам ёққанни ақлдан бегона дейдилар», - деб ёзади.
Мана орадан неча асрлар ўтибдики, А. Навоийнинг ҳаёти ва фаолияти ҳамон инсон камолати учун
ибрат бўлиб келмоқда. Унинг «Маxбуб-ул-қулуб» асари эса ёшларга иқтисодий тарбия беришга
хизмат қилиши муқаррардир.
А. Навоий асарларида ота-она ва фарзанд бурчлари ҳам чуқур талқин қилинган.
Жаxоннинг ҳамма халқлари каби ўзбек халқи ҳам қадим-қадимдан ота-онани оламда энг улуғ, энг
мўътабар, энг муқаддас зот деб билади ва ўз дунё қарашида, ёзма ва оғзаки адабиётида, санъатида,
кундалик гап-сўзи-ю, жавоб-муомаласида, жумладан, сон-саноқсиз мақолалари ва ибратли сўзларида
ота-онанинг фарзанд учун қанчалар қадр-қимматли, меxрибон, вафодор, содик, ғамxўр, мададкор,
мураббий, моддий ва маънавий таянч эканлигини қайд этиб, уларни умрбод эъзозлаш, иззат-xурмат
қилиш ниxоятда зарур, энг муқаддас бурч эканлигини қайта-қайта уқтиради.
Xикматларда: «Ота-онанг – чин дўстинг, ошна-оғайнинг – йўл дўстинг», «Олтин-кумушнинг
эскиси бўлмас, ота-онанинг баҳоси бўлмас» дея улуғлайди.
Бошни фидо айла ато қошиға,
Жисмни қил садқа ано бошиға.
Тун-кунунгга айлагали нурпош,
Бирисин ой айла, бирисин қуёш.
А. Навоий ота-онанинг фарзанд олдидаги ва фарзанднинг ота-она олдидаги бурчи xақида ажойиб
сўзлар айтган. Унинг фикрича, ота-онанинг фарзанд олдидаги биринчи вазифаси фарзандига яхши
ном қуйишдир. Сўнгра болага илму адаб ўргатиш лозим. Шоир боланинг бурчига ҳам тўхталиб, бу
бурч биринчи навбатда ота-онани xурмат қилишдан иборатлигини таъкидлайди.
Бири эрур маxрумати волидайн,
Билки, мунинг хизматини фарзи айн.
Бу иккининг хизматини бир бил,
Ҳар неча ифрод эса, тақсир бил.
Навоий отани ойга, онани эса ундан ҳам юксакка кўтариб, қуёшга тенглаштиради. Фарзандга
қарата «Икки дунёнг обод бўлишини истасанг, шу икки одамнинг розилигини ол»- дейди.
Навоийнинг кўпгина асарларида ота-онасини рози қилган фарзанд тимсолини кўрамиз. Фарxод,
Мажнун, Лайли, Меxр, Суxайл кабилар шулар жумласидандир. Чунончи, Фарxод Хоқон таклиф этган
шоxликни рад этиб, отасини мамнун қилади. Юнонистонда аждарни ўлдириб, хазинани топгач уни
отасига тақдим этади.
Ишқ Мажнунни девонага айлантирган бўлса-да, лекин у ота-она олдидаги бурчини унутмаган эди.
У ота-она розилиги учун Навфалнинг қизига уйланишга, уларнинг шодлиги деб, Маккага xажга
боришга ўзини мажбур қилади. Лайли эса Мажнунни қанчалик севмасин, ота-онасини рози қилиш
учун Ибн Саломга турмушга чиқишга кўнади.
А. Навоий xикматли сўзларида шундай дейди:
Онани ўрнини ота тутмас ўғилга,
Ки мумкиндур ўғул бўлмоқ отасиз.
Масихо бирла Марямдин қиёс эт,
Ки, имкон йўқ турур бўлмоқ онасиз.
Фарзанд ота қуллуғин чу одат қилғай,
Ул одат ила касби саодат қилғай.
Зода муриду отани пир бил,
Ҳар ишида xукмига таъсир бил.
Фарзанд фақатгина ота-она туфайлигина дунёга келганини унутмаслиги керак. Ота-онасига қандай
муомила қилса, вақти соати келиб у ҳам ота ёки она бўлганда, ўз боласидан шундай муносабат
кўради. Фарзандга дунёда ота-онадан яқинроқ киши йўқ, чунки улар фарзанд учун жонларини ҳам
беришга тайёрдирлар. Бу фикрни А. Навоий ҳам таъкидлайди. Жумладан, шоирнинг «Сабъаи сайёр»
достонидаги бешинчи xикоятда келтирилишича Меxр ва Суxайлни оталар шунчалик севишар эдики,
фарзандларни банди қилган даxшатли Жобирдан тап тортмай, уларни озод қилишга борадилар.
Гарчи улар Жобир томонидан асир олинсаларда лекин кўп ўтмай Меxрнинг донолиги ва
Суxайлнинг жасорати туфайли озод бўладилар. Ёшлар бир-бирига етишишади. Ўз фарзандларидан
рози бўлган иккала шоx ҳам тож-тахтни Суxайлга топширади. Бу билан Навоий айтмоқчики, ота-она
розилиги ҳар қандай балони даф этиб, фарзандни албатта мақсадига етказади.
Навоий ота ризосини Оллоx ризосига тенглаштириб, шундай дейди: «… отанг
парвардигорингдир, бу жиҳатдинким, Тенгри таоло сени йўқдин бор қилмоққа восила улдур ва
туфулиятдин шабоб синниғача парвариш бергувчи ул».
Шундай экан, зинxор ота-онани ранжитмаслик лозим. Дарвоқе xадисларда айтилганки, ота-онани
сўкиш, уларни сенлаш, бошқалар билан жанжаллашганда ота-она номини тилга олиш ва ота-она
айтганларини бажармасликнинг барчаси гуноxдир.
Иста ато йўлида жон фидо қилмоқ,
Қуллуқ, анога ҳам унга имкон қилмоқ.
Зуxри адаб истасанг фаравон қилмоқ,
Бил они ато-анога эxсон қилмоқ.
Xозирги куннинг ўқув-тарбиявий жараёнларига қўйиладиган талабларидан бири дарс мавзулари
асосида таълимий ва тарбиявий билимлар бўлиши керак. Юқорида келтирилган дарс жараёни билим
ва тарбия беришга асослангандир.
Фойдаланилган адабиётлар.
1. Тил ва адабиёт. 2003 йил, 1-сон. 11-бет.
2. А. Навоий. «Маxбуб-ул-қулуб» асари.
3. Педагогика тарихидан хрестоматия. –Тошкент, 1993йил, 60-72-бетлар.
4. Тил ва адабиёт таълими. 2010йил, 1-сон, 29-бет.
5. С. Матчонов, Ш. Сариев. Адабиёт. –Тошкент, 2010 йил, 139-бет.





Получите в подарок сайт учителя

Предмет: Экономика

Категория: Уроки

Целевая аудитория: Прочее

Автор: Асланова Дилноза Фатиллаевна

Дата: 20.05.2019

Номер свидетельства: 511291

Похожие файлы

object(ArrayObject)#850 (1) {
  ["storage":"ArrayObject":private] => array(6) {
    ["title"] => string(141) "Научная статья : ЭКОНОМИЧЕСКОЕ И ДУХОВНОЕ ВОСПИТАНИЕ В ПРОИЗВЕДЕНИЯХ А.НАВОИ"
    ["seo_title"] => string(80) "nauchnaia_statia_ekonomicheskoe_i_dukhovnoe_vospitanie_v_proizvedeniiakh_a_navoi"
    ["file_id"] => string(6) "509216"
    ["category_seo"] => string(9) "ekonomika"
    ["subcategory_seo"] => string(5) "uroki"
    ["date"] => string(10) "1557085911"
  }
}

Получите в подарок сайт учителя

Видеоуроки для учителей

Курсы для учителей

ПОЛУЧИТЕ СВИДЕТЕЛЬСТВО МГНОВЕННО

Добавить свою работу

* Свидетельство о публикации выдается БЕСПЛАТНО, СРАЗУ же после добавления Вами Вашей работы на сайт

Удобный поиск материалов для учителей

Ваш личный кабинет
Проверка свидетельства