Научная статья на тему "ОКРУЖАЮЩАЯ СРЕДА УЗБЕКИСТАНА И ЭКОЛОГИЧЕСКАЯ УСТОЙЧИВОСТЬ"
Научная статья на тему "ОКРУЖАЮЩАЯ СРЕДА УЗБЕКИСТАНА И ЭКОЛОГИЧЕСКАЯ УСТОЙЧИВОСТЬ"
Как известно, наша страна имеет широкие перспективы для развития экологического туризма, развертывания уникальной и устойчивой сети экотуристических маршрутов, привлекательной для всех категорий туристов, с дальнейшей интеграцией республики в международный рынок подобных услуг. Сегодня Узбекистан занимает одно из лидирующих мест в Центральной Азии по популярным направлениям экотуризма
Вы уже знаете о суперспособностях современного учителя?
Тратить минимум сил на подготовку и проведение уроков.
Быстро и объективно проверять знания учащихся.
Сделать изучение нового материала максимально понятным.
Избавить себя от подбора заданий и их проверки после уроков.
Просмотр содержимого документа
«Научная статья на тему "ОКРУЖАЮЩАЯ СРЕДА УЗБЕКИСТАНА И ЭКОЛОГИЧЕСКАЯ УСТОЙЧИВОСТЬ"»
ОКРУЖАЮЩАЯ СРЕДА И ЭКОЛОГИЧЕСКАЯ УСТОЙЧИВОСТЬ
ОКРУЖАЮЩАЯ СРЕДА УЗБЕКИСТАНА И ЭКОЛОГИЧЕСКАЯ УСТОЙЧИВОСТЬ
АТРОФ МУҲИТ МУҲОФАЗАСИ ВА ЭКОЛОГИК БАРҚАРОРЛИК
Кадиров Зайниддин Зарипович, преподователь
Шодиев Ойбек Саъдулло угли, студент
Бухарский филиал Ташкентского института ирригациии инженеров механизации сельского хозяйства
Она сайёрамиз шу заминда яшаётган етти миллиарддан зиёд аҳоли, ўсимликлар ҳамда жонзотлардан иборат набодот ва ҳайвонот дунёси учун ягона уй ҳисобланади. Шунга қарамасдан, инсон ўзи ҳам борлиқ, яъни табиатнинг ажралмас бир бўлаги эканини била туриб, унга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, экологик мувозанатни сақлаш ўрнига, қорнини тўқлаган, устини бутлаган она табиатни ўз изимизга солишни даъво қила бошлади. Айниқса, техника ва технологиялар ривожлангани сайин уни бўйсундириш борасидаги ишлар кўлами ҳам кенгайиб бораверади. Таъбир жоиз бўлса, эртани ўйламасдан қилинаётган бундай ҳаракатлар дарахтнинг баланд шохига чиқиб олиб, ўзи ўтирган шохни ўзи арралаётган одамни эслатади. Табиат учун хос бўлган қонуният ва жараёнларнинг бузилиши аянчли оқибатларга олиб келишини шу чоққача бир нечта тамаддум айнан табиий ресурслардан оқилона фойдаланмаслик оқибатида таназзулга юз тутганидан ҳам билиш мумкин.
Бугунги кунда экологик муаммолар глобал кўриниш касб этиб, муайян шароитга мослашган экотизим йуқолиб кетишига, биринчи навбатда, антропоген омиллар сабаб бўлаётгани жаҳон аҳолини ташвишга солмоқда. Дунё бўйича йилига қарийб олти миллион гектар ер чўлга айланаётгани, олтмиш мингга якин ўсимлик, етти мингдан ортиқ ҳайвон турлари йўқолиб кетиш арафасида тургани, инсон томонидан ҳосил қилаётган чиқинди миқдори йил сайин кўпайиб, атроф - муҳитга салбий таъсир кўрсатаётгани, ҳайдаладиган ерларнинг 40 фоиздан ортиғи ирригация ва мелиорация ишларида хато ва камчиликларга йўл қўйилгани сабаб деградацияга учраб, зироатчилик, қишлоқ хўжалиги экинлари етиштириш учун мутлақо яроқсиз бўлиб қолгани хамжихатликда тегишли чоралар кўришга ундайди.
Акс холда, мутахассисларнинг ҳисоб - китобларига кўра, сайёрамизда миллионлаб йиллар давомида шаклланган биологик хилма - хиллик яқин 50 йил ичида қарийб 50 фоизга камайиши мумкин экан. Бу қандай оқибатлар олиб келишини эса, ҳатто тасаввурга ҳам сиғдириб бўлмайди. Атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиатга оқилона муносабатда бўлиш, флора ва фауна оламини асраб авайлаш, глобал экологик инқирозга йўл қўймаслик - инсоният олдида турган долзарб вазифалардан бири саналади.
Биргина ичимлик суви масаласига эътибор қаратсак, айни чоғда сайёрамизда 1 миллиард аҳоли санитария меъёрларига тўғри келмайдиган сувдан фойдаланаяпти, 2025 йилга бориб сув танқислигидан 2 миллиард киши азият чекиши кутилмоқда. Охирги 150 йил мобайнида аҳоли жон бошига нисбатан ичимлик суви 4 мартага камайиб кетган. Экин майдонлари эса, аксинча, йил сайин кенгайиб, чучук сувнинг 70 фоизи қишлоқ хўжалиги эҳтиёжларига йўналтирилмокда. Саноатда сувга эхтиёжи катта тармоқлар сирасига пўлат эритиш, кимё, нефт - кимё, қоғоз ҳамда озиқ - овқат ишлаб чиқариш корхоналари киради. Мисол учун, 1 тонна сунъий тола олишга 3,5 тонна сув талаб этилади. Ҳар йили дунёда 100 миллиард литрдан кўп қадоқланган ичимлик суви сотилаётгани ва бу катта даромад келтирадиган тармоққа айланиб бораётгани ҳам ушбу неъматга эҳтиёж юқори эканини англатади. "Дарё буйида яшасанг хам сувнинг бир томчисини исроф қилма ", деган ҳикматли сўзларга халкимиз азал - азалдан амал қилиб келаётган бўлса, дунёдаги баъзи элу элатлар буни кеч тушуниб етмоқда.
Истиқлол йилларида мамлакатимизда атроф - муҳитни муҳофаза қилишга, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраб - авайлашга, табиий ресурсларга оқилона муносабатда бўлишга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 50 ва 55 - моддаларида "Фуқаролар атроф - мухитга эхтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдирлар", "Ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимликлар ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий захиралар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидир" , дея белгилаб қўйилган. Кенг кўламли ва изчил чора - тадбирлар натижасида республикамизда атмосферага зарарли моддалар чиқариш 2 баробар, ифлосланган оқова сувларни оқизиш 2,2 баробарга камайгани, сўнгги бир неча йилда қишлоқ хўжалигида пестицидлардан фойдаланиш 5 баробар қисқаргани , саноат корхоналарида экологик хавфсиз технологиялар жорий этилгани, ишлаб чикариш чиқиндилари қайта ишланаётгани, тозалаш курилмалари модернизация қилинаётгани хам эътиборга молик, албатта.
Республикамизда экологик муаммолар ва атроф - муҳит муҳофазасидаги лоқайдликларга барҳам бериш, атроф - муҳит муҳофазаси ва экологик ҳолатини соғломлаштириш ишида жамоатчилик иштирокининг фаоллигини ҳар томонлама кучайтириш, бу борада қабул қилинган қонунлар ҳамда қарорлар ижросини таъминлаш Ўзбекистон Экологик ҳаракатининг бош мақсадидир.
Ўзбекистон Экологик ҳаракати билан атроф - муҳит ифлосланишининг олдини олиш, ҳайвонот олами ва ўсимлик дунёси дахлсизлигини таъминлаш, аҳоли саломатлигини ҳимоя қилишга доир масалаларда яқиндан ҳамкорлик қилиб келмокда. Атроф - муҳит муҳофаза килиш, табиатга оқилона муносабатда бўлиш, флора ва фауна оламини асраб - авайлаш, келажак авлодга табиий бойликларни бус - бутун етказиш, экологик муаммоларни бартараф этишга ҳисса қўшиш ҳар биримизнинг олдимизда турган муҳим вазифа ҳисобланади.