I NCLUDEPICTURE "https://encrypted-tbn0.gstatic.com/images?q=tbn:ANd9GcRdn74RbAefPNqqNUQqrv2sgX4wKPJx4D9Ptps-UT5ciTFWcW1B5w" \* MERGEFORMATINET INCLUDEPICTURE "https://encrypted-tbn0.gstatic.com/images?q=tbn:ANd9GcRdn74RbAefPNqqNUQqrv2sgX4wKPJx4D9Ptps-UT5ciTFWcW1B5w" \* MERGEFORMATINET
ҒИЖДУВОН ТУМАН ХАЛҚ ТАЪЛИМИ МУАССАСАЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ МЕТОДИК ТАЪМИНЛАШ ВА ТАШКИЛ ЭТИШ БЎЛИМИНИНГ БУЙРУҒИ
Халқ таълими тизимидаги таълим муассасалари педагоглари ўртасида “Энг яхши дарс ишланмаси” кўрик танловини ўтказиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2015 йил 31 октябрдаги 6-сонли Ҳайъат қарори ижросини таъминлаш, педагоглар орасидан илғор, ташаббускор, ижодкор, фидойи, таълим–тарбия жараёнида илғор педагогик технологиялардан унумли фойдаланиб, ижобий натижаларга эришаётган педагогларнинг фаоллигини ошириш, уларни қўллаб-қувватлаш ва ижодий изланишларини ривожлантириш, иш тажрибаларини ва дарс ишланмаларини оммалаштириш ҳамда Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил 30 мартдаги “Халқ таълими тизимидаги таълим муассасалари педагоглари ўртасида “Энг яхши дарс ишланмаси” кўрик-танловини ўтказиш тўғрисида”ги 98-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида буюраман
1. Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил 30 мартдаги “Халқ таълими тизимидаги таълим муассасалари педагоглари ўртасида “Энг яхши дарс ишланмаси” кўрик-танловини ўтказиш тўғрисида”ги 98-сонли буйруғи раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Халқ таълими тизимидаги таълим муассасалари педагоглари ўртасида “Энг яхши дарс ишланмаси” кўрик-танлови (бундан буён матнда кўрик-танлов деб юритилади) 2017 йил 3 апрелидан 15 майигача ўтказилиши инобатга олинсин.
3. Кўрик-танловни ўтказиш бўйича вилоят ташкилий қўмита таркиби 1-иловага, танловни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқланганлиги инобатга олинсин.
4. Тумандаги барча мактаб директорларига:
белгиланган муддатларда умумтаълим муассасалари педагогларининг танловда фаол иштирок этишларини таъминлаш;
танловда иштирок этувчи ўқитувчиларга 2017 йил 3 апрелидан 18 апрель куни соат 24:00 га қадар онлайн тарзда Халқ таълими вазирлигининг расмий веб-сайтида очилган махсус веб саҳифа (http://tanlov.uzedu.uz/) орқали “мактаб кабинети”га орқали онлайн шаклда кўрик-танловда қатнашиш учун ўз дарс ишланмаларини тақдим этишларини назорат қилиш;
тизимга киритилмаган ўқитувчилар ҳақидаги маълумотлар мактаб маъмурияти томонидан тизимга киритилгандан сўнг улар кўрик-танловда иштирок этиш учун буюртма бериш имконига эга бўлишлари, юборилган дарс ишланмаси ва унинг иловаларининг умумий ҳажми 50 МБдан ошмаслиги лозимлиги ҳақида тушунтириш ишларини олиб бориш вазифалари юклатилсин.
5. Ушбу буйруқнинг бажарилишини назорат қилиш мудир ўринбосари И.Норов зиммасига юклатилсин.