Научная статья;Использование электронных учебников на уроках английского языка
Научная статья;Использование электронных учебников на уроках английского языка
В статье рассматривается проблема повышения мотивации студентов к изучению иностранныхязыков. Эффективным способом решения данной проблемы признается использование интерактивных методов в обучении иностранногоязыков
Вы уже знаете о суперспособностях современного учителя?
Тратить минимум сил на подготовку и проведение уроков.
Быстро и объективно проверять знания учащихся.
Сделать изучение нового материала максимально понятным.
Избавить себя от подбора заданий и их проверки после уроков.
Просмотр содержимого документа
«Научная статья;Использование электронных учебников на уроках английского языка»
Использование электронных учебников на уроках английского языка
ИНГЛИЗ ТИЛИНИ ЎҚИТИШДА ЭЛЕКТРОН ДАРСЛИКЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ
Халимова Нафиса Муродовна
Бухарский колледж легкой промышленности и педагогики, Узбекистан В статье рассматривается проблема повышения мотивации студентов к изучению иностранныхязыков. Эффективным способом решения данной проблемы признается использование интерактивных методов в обучении иностранногоязыков
Ҳозирги кунда “Масофавий ўқитиш” атамаси нутқимизда кўп учрайди. “Ушбу атама аслида нима англатади?” деган саволга жавоб бериш вақти етмадимикан?
“Масофавий ўқитиш” бу - мамлакатда ва хориждаги кенг аҳоли қатламига махсус ахборот таълим оммаси ёрдамида тақдим этиладиган, масофада ўқув ахборотини алмашиш воситаси (телевидение, радио, компьютер алоқаси ва ҳоказо) асосидаги, таълим хизматлари мажмуасидир.
Масофавий ўқитишнинг ахборот-таълим усули фойдаланувчиларнинг таълимий эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган, тартибга солинган, маълумотларни етказиб беришнинг ташкилий воситалари, ахборот ресурслари, ўзаромуносабат баённомалари, аппарат дастурлари ва ташкилий-услубий таъминотининг бирлигини ташкил этади. Масофавий ўқитиш узлуксиз таълим шаклларидан бири бўлиб, у инсоннинг таълим олиш ва ахборот тўплаш ҳуқуқларини амалга оширишга қаратилган.
Масофавий ўқитишда, билим беришнинг ихтиёрий шаклини тушунамиз.Бунда ўргатувчи ва ўрганувчи замонда ёки маконда тарқоқ бўлади. Агар бу таърифга қўшилсак, унда индивидуализация элементлари йўқ бўлган “эски қадрдон” сиртқи таълим - замонавий - масофавий ўқитишнинг намунасидир. Қандай қилиб, индивидуализация элементларини масофавий ўқитиш таркибига киритиш мумкин?
Замонавий компьютерлар ёрдамида ҳозирги вақтгача етиб келган, ахборот узатишнинг деярли барча шаклларини самарали амалга ошириш мумкин. Масофавий ўқитишнинг анъанавий сиртдан ўқишдан фарқи “қоғоз ва ручка”нинг ўрнини компьютер, “каптар почтаси”ни эса Интернет бажаради. Мультимедиа компьютери бу - нафақат янги маълумотларнинг интеграллашган соҳиби, балки бу - “face to face” моделини тўла ва муқобил акс эттирувчи ускунадир. Шуни айтиш жоизки, фақат компьютерлар орқалигина, информацион-ахборот усулларини гипермедиага таянган ҳолда, амалга ошириш мумкин, бу ўз ўрнида, ўқитиш индивидуализациясини ташкил этувчи асосий омиллардан бири ҳисобланади.
“Электрон дарслик” нима? Унинг оддий дарсликдан фарқи нимада? Оддий дарсликдан фарқли ўлароқ, электрон дарслик ёрдамида сиз учун зарур маълумотни тез топасиз; матнни тушуниш учун берилган изоҳларни қайта-қайта мурожат қилишда вақтни тежайсиз; матнни кўрсатиша, уни изоҳлаб бериш билан бирга яна бир қатор амалларни бажаради. Айнан шунда, мультимедиа-технологияларининг устунликлари ва имкониятларини яққол кўриш мумкин, улар шахсни маълум ихтисослик бўйича билимини тезкорлик билан текширишга имконият яратади.
Албатта, ҳамма нарсанинг ҳам ижобий, ҳам салбий тарафлари бўлиши табиийдир. Шу ўринда, электрон дарсликларнинг камчиликлари деб, маълумотни экрандан олишнинг ноқулайлигини айтиш ҳам мумкин. Зеро, матнни, маълумотни экрандан идрок этиш, китоб ўқишдан кўра ноқулай ва самарасизлиги бўлса, бошқа тарафдан электрон дарслик китобга қараганда қимматроқлигидир. Албатта, бу ҳам индивидуал бўлиб, шахснинг маълумотни қай ҳолда, қаердан олишини ихтиёрий равишда танлашига боғлиқ.
XXI аср - ахборот-технологиялар асри ҳисобланади. Ҳозирги кунда ҳамма соҳада жадалликни кузатиш мумкин. Бугунги кун замонавий таълим тизими ахборот-технологиялари ва компьютер телекоммуникацияларини фаол қўллаб келмоқда. Айниқса масофавий ўкитиш тизими тез ривожланмоқда, бу албатта, таълим муассасаларининг компьютер жиҳозлари ва Интернет тармоқлари билан таъминланишига имкон яратади.
Хориж тажрибасини ўрганиб, қуйидаги хулосага келиш мумкин: ўқитувчи ахборот узатувчи ролида эмас (одатдагидек), балки маслаҳатчи, консультант, баъзан ҳатто ўрганувчининг ҳамкасби ҳам бўлиши керак. Бу эса ўз ўрнида ўқитиш жараёнида талабаларнинг фаол қатнашишлари, мустақил фикрлашлари, ўз нуқтаи назарларини ифода этишлари, реал ҳолатларни акс эттириш каби ижобий натижаларни беради.
Ахборот-технологияларнинг ривожи, дарсни янги, масофавий ўқитиш шаклини амалга ошириш имконини яратди. Улар, биринчидан, юқорида такидланганидек, ўрганувчининг ўзига - дарсни ўқиш учун вақтни ва жойни танлашига, иккинчидан, айрим сабабларга кўра анъанавий таълим олиш шаклидан маҳрум бўлганлар учун таълим олиш, учинчидан, ўқитишда янги ахборот-технологияларни қўллашга имкон берса, тўртинчидан, қандайдир даражада таълим олиш ҳаражатларини камайтиради. Бошқа тарафдан, масофавий ўқитиш таълим индивидуализациси имконини мустаҳкамлайди.
Масофавий ўқитиш шаклида электрон дарсликлар қўлланилиши ҳақида айтиб ўтилди. Фикримизча, ушбу дарсликларнинг устунлик тарафи биринчидан, уларнинг мобил-тезкорлиги, иккинчидан, компьютер тармоқларининг ривожланиши муносабати билан алоқа ўрнатилишининг осонлиги, учинчидан, замонавий илмий билимларнинг ривожланиш даражасига муқобиллигидир. Бошқа тарафдан, электрон дарсликлар яратиш, ахборот материалларининг доимий янгилаш муаммосини ечишга ёрдам беради. Уларда яна, жуда кўп машқ ва мисоллар, расмлар ёрдамида турли хил ахборотлар ривожланиш жараёни батафсил ёритилиши мумкин. Бундан ташқари, электрон дарсликлар ёрдамида билимни текшириш - компьютерда тестдан ўтказиш амалга оширилади.
Замонавий жараёнда масофавий ўқитиш, дунёдаги таълим шаклларининг энг машҳури ҳисобланади. Бугунги кунда, масофавий ўкитиш услубидаги университет ва коллежлар тармоқлари бешта қитъага ёйилган. Халқаро Ахборотлаштириш Академияси ташкил қилиниб, 1998йилда эса унинг таркибида Умумжаҳон Тақсимланган Университети ташкил қилинди, у бугунга келиб, учта мамлакатда - Россияда, Қозоғистонда ва Белгияда қайд қилинган.
Хулоса қилиб айтганда, электрон дарсликлардан фойдаланиш амалиёти, шуни кўрсатадики, талабалар баён этилган материални самарали ўзлаштиришяпти, буни тест натижалари тасдиқлайди. Шундай қилиб, ахборот-технологиялар ривожи янги услубларни таълим услубларида яратишни ва шу билан, таълим сифатини кўтаришга кенг имконият яратади.