Бухарский профессиональный колледж политехники, Узбекистан
Педагогика фанининг долзарб масалалари қаторига, фан, техника ва илғор технологиялар ютуқларидан фойдаланиш асосида тарбиянинг мақсад, мазмун, методлар, воситалари ва ташкил этилишни илмий таъминлаш масалалари киради. Педагогик технология ўз моҳиятига кўра субъектив хусусиятга эга.Шунинг учун ҳар бир педагог таълим ва тарбия жараёнини ўз имконияти ва касб маҳоратидан келиб чиқиб ташкил этиши лозим. Ташкил этилаётган интерфаол дарслар ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ҳамкорлигини ошириши керак. Ўқувчида мустақил, эркин, мантиқий ва ижодий фикрлаш кўникмаларини оширишга хизмат қилиши шарт.
Педагогика фани бугунги кунда маълум бир юксалиш босқичига кўтарилмоқда. Бунинг албатта объектив сабаблари мавжуд. Тарбия мақсадининг ҳар бир даврда турлича бўлиши ижтимоий тузум, мафкуравий фарашларнинг ўзгариши билан боғлиқ. Ижтимоий-иқтисодий, илмий техникавий ривожланиш давомида тарбия мақсадига эришиш жараёнига нисбатан педагогик ёндошувлар ҳам турлича бўлган. Демак, таълим тарбиянинг мақсади, унинг амалга ошириш жараёни назарий ва амалий жиҳатдан такомиллашиб бориши билан педагогика фани замонавий тус ола бошлайди. Бизнинг замонавий педагогикамиз бугунги кунда айнан шундай ҳолатни бошдан кечирмоқда.
Тарбия - шахснинг маънавий ва жисмоний ҳолатига мунтазам ва мақсадга мувофиқ таъсир этиш ва педагогик жараёнда таълим мақсад-ларини амалга ошириш учун педагог ва тарбияланувчиларнинг махсус ташкил этилган фаолияти.
Технология - бу ишлаб чиқариш жараёнида ашёлар, материаллар, ярим тайёр маҳсулотларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, ашёнинг ҳолати, хусусияти, шаклини ўз-гартириш методлари тўпламидир.
Педагогик технология эса - олдиндан лойиҳалаштирилган педагогик жараённи амалиётда режали ва бир маромда татбиқ этиш ёки педагогик масалани ечишга қаратилган педагогнинг узлуксиз ўзаро боғланган ҳаракатлари тизимидир;
Иккинчидан таълим ва тарбия методларининг у ёки бу тўпламини қўллаш билан боғлиқ бўлган педагогнинг узлуксиз, ўзаро шартланган ҳаракатлари тизимидир;
Учинчидан - педагогнинг ютуқларига кафолат берадиган аниқ ишлаб чиқилган ва қатъий илмий лойиҳалаштирилган педагогик ҳаракат;
Тўртинчидан таълим шаклларини оптималлаштиришга қаратилган, техника ҳамда инсон омиллари, унинг ўзаро ҳамкорлиги асосида ўқитиш жараёни ва билимларни эгаллаш, яратиш, қўллаш ҳамда белгилашнинг тизимли методидир.бир сўз билан айтганда - таълим моделларини оптималлаштириш мақсадида, инсон ва техника ресерслари ва уларнинг ўзаро таъсирини ҳисобга олган ҳолда, бутун ўқитиш ва билимларни ўзлаштириш жараёнини яратиш, қўллаш ва аниқлаш тизимидир
Ўқитувчи ўз мутахассислиги бўйича билимидан қатъий назар, ўқув жараёнига қадам қўяр экан, педагогик ва психологик билимлар, технология ва ўқитиш методикалари йиғиндиси бўлган зарур педагогик минимумларни эгаллаган бўлиши шарт. Шу билан бир қаторда таълим самарадорлигини оширишга қаратилган инновацион технологияларни ҳаётга қўллай олиш кўникма ва малакаларини доимий шакллантириб бориши зарур.
Катталар таълими яъни Андрагогика фанида битта қоида бор. Яъни инсон, шу жумладан ўқитувчи профессионалликнинг энг юқори даражасига фақат ўз хохиши билан ҳаракат қилгандагина эриша олади. Бизда кўпинча ўқитувчилар ўз касбий салоҳиятини юқори деб ҳисоблайди ва ҳали ўзларида баркамол бўлиш заҳиралари борлигига ўзлари ишонолмайдилар.Интерфаол методларни тезликда ўзлаштириб кета олмаётганликларининг сабаби ҳам шу бўлса керак.Бундай ўқитувчиларда энг аввало ишончни пайдо қилиш лозим. Иккинчидан ўқитувчиларда ички ва ташқи мотивациянинг бирдай эмаслиги дадир. Мана шу сабаблар орқали дарс самарадорлигини оширишда баъзи бир муаммолар вужудга келмоқда. Дарс самарадорлигини оширувчи омилларга ўқитувчининг педагогик ва бошқарувчилик маҳоратини, ташкилотчилик қобилиятини, ўқув ресурсларининг мақсадга мувофиқ ишлатилишини,ва айниқса вақтни тўғри ва аниқ тақсимлай билишни киритиш мумкин.
Дарс самарадорлигини белгиловчи энг муҳим омил ўтилаётган дарсда мақсаднинг тўғри шакллантирилишидир. Агар дарс мақсади тўғри, аниқ, вақт бўйича чегараланган бўлса, ва мақсадга эришиш имкониятлари реал бўлса ва ўқитувчи маҳоратли бўлса мана шундай дарс самарали деб ҳисобланади.
Бундан ташқари дарсларни комбинациланган усулда олиб бориш ҳам дарсни ранг-баранг ва самарадор бўлишига ёрдам беради.Комбинацияланган дарс бу турли хил комбинацияларни бир вақтда дасрнинг мақсадига мос, узвийликни таъминлаган ҳолда, ўқув мақсадларин амалга ошириш учун дарс типларини ва интерфаол усулларнинг бир турини иккинчи тури билан комбинациялаб олиб бориш ҳисобланади. Масалан ўқитувчи ўзининг маҳоратига ишонса дарс жараёнида ишчанлик ўйинларини ролли ўйинлар билан бирлаштириши, ёки янги билимларни ўзлаштиришга мўлжалланган дарсда ҳамкорликда ўқитиш тамойиллари асосида индивидуал ишлаш билан, кичик гуруҳда ишлаш методини бир вақтда ишлатиши ҳам комбинация-ланганликка мисол бўлади.
Интерфаол дарс таълим сифатини кафолатлайди. Чунки интерфаол таълим жараёнида ўқитувчининг асосий вазифаси ўқувчини ўқитиш эмас, таълим жараёнини бошқариш ва ўқувчига шароит яратиб беришдан иборат бўлиб, ўқувчининг вазифаси ўрганилаётган ҳар қандай билим, кўникмаларни ўзи, ўрганилаётган муаммонинг ечимини ўзи қидириб топишидан иборат.
Муаммо ўқувчи томонидан ечилганлиги учун ҳам ўқувчининг ўзлаштириши кафолатланади. Интерфаол усулларни қўллашда албатта вақтдан чиқиб кетиш муаммолари ҳам бўлади. Бунинг учун педагогик маҳоратнинг мавжудлиги катта аҳамият касб этади.
Агар педагог ҳақиқий изланувчан, янгиликка интилувчан, талабалар билан тўғри дўстона муҳит ярата олса, ҳар қандай интерфаол услубдаги дарс давомидаги муаммоларни ҳал қила олади.Бунинг учун интерфаол услубдаги дарсни талаб даражасида тўғри ташкил этса ижобий натижага эриша олади.