kopilkaurokov.ru - сайт для учителей

Создайте Ваш сайт учителя Курсы ПК и ППК Видеоуроки Олимпиады Вебинары для учителей

Научная статья на тему : " Использование коммуникационных технологий на уроках английского языка"

Нажмите, чтобы узнать подробности

Интерактивная деятельность на уроках предполагает организацию и развитие коммуникативных умений школьников (вербальная и невербальная коммуникации), взаимопонимание, взаимодействие. В ходе интерактивного обучения учащиеся учатся критически мыслить, решать сложные проблемы на основе анализа обстоятельств и соответствующей информации, взвешивать разные мнения, принимать продуманные решения, участвовать в дискуссиях, общаться с другими людьми.

Вы уже знаете о суперспособностях современного учителя?
Тратить минимум сил на подготовку и проведение уроков.
Быстро и объективно проверять знания учащихся.
Сделать изучение нового материала максимально понятным.
Избавить себя от подбора заданий и их проверки после уроков.
Наладить дисциплину на своих уроках.
Получить возможность работать творчески.

Просмотр содержимого документа
«Научная статья на тему : " Использование коммуникационных технологий на уроках английского языка"»

Чет тилини ўқитишда АКТдан фойдаланишнинг аҳамияти

Использование коммуникационных технологий на уроках английского языка

 Хасанова Нигина Фахритдиновна

Бухоро Маданият коллежи

Интерактивная деятельность на уроках предполагает организацию и развитие коммуникативных умений школьников (вербальная и невербальная коммуникации), взаимопонимание, взаимодействие. В ходе интерактивного обучения учащиеся учатся критически мыслить, решать сложные проблемы на основе анализа обстоятельств и соответствующей информации, взвешивать разные мнения, принимать продуманные решения, участвовать в дискуссиях, общаться с другими людьми.

Ҳозирги замон талаби бўлмиш ахборот технологияси ҳар бир соҳада кенг қўлланилмоқда. Шу жумладан, хорижий тилларни ўрганиш учун ҳам жуда зарурдир. Тил ўрганиш учун энг аввало ўқитувчи, ўқувчи АКТ ни яхши билиши керак.

Жамиятда ахборот ҳам билим манбаи ҳам энг асосий мулоқот воситаси бўлиб ҳисобланади. Жамиятда ахборотлаштиришда радио, телевидение, оммавий-ахборот воситалари ва Интернет тизимининг аҳамияти жуда юқоридир. Ҳар ким ҳар доим бирор ишни бажариш ёки бирор мақсадга эриши учун ахборотдан фойдаланилиди. Ҳар бир инсон об-ҳаво прогнозини, транспорт воситалари қатнови жадвалини, банк ва бизнес маълумотларини ҳамда кундалик янгиликлардан хабардор бўлмас экан у жамиятдан узилиб қолиши муқаррар.

Ахборотни узатиш деганда эҳтиёждан келиб чиқиб, уни бир кишидан иккинчи кишига ёки бир компьютердан иккинчи компьютерга турли воситалар ёрдамида етказиб бериш тушинилади. Ахборотларни узатишнинг турли хил усуллари мавжуд бўлиб, улар компьютер дастурлари ёрдамида, почта орқали, транспорт воситалари ёрдамида,  алоқа тармоғи орқали узатиш мумкин. Алоқа тармоғи орқали ахборотларни қисқа вақт ичида узоқ масофага узатиш мумкин. Бунда маълумотларни узатиш вақти сезиларли даражада қисқаради.

 Ахборотнинг турлари: матн, тасвир, анимация, аудио ва видео. Маълумки, ахборотларни инсонлар бир-бирига узатиш жараёнида  матн кўринишдаги, жадвал кўринишдаги, товуш кўринишдаги ва тасвир кўринишдаги маълумотлардан фойдаланади.

Матн. Матн – бу маълумотларни ифодалаш шакли бўлиб, у мазмунан ягона, яхлит ва танланган тилнинг белгилари кетма-кетлигидан иборат. Матн ҳужжат асосидир. Ахборот тизимига матн киритиш клавиатура, нурли перо, микрофон, ёки сканер ёрдамида амалга оширилади. Матнларга ишлов бериш матн муҳаррири деб аталувчи махсус амалий дастурлар мажмуаси томонидан амалга оширилади. Тармоқ орқали матнлар маълумотлар бўлаклари кўринишида узатилади.


 


 Тасвир. Тасвир – бу бирор воқеа, ходиса ёки жараёнларни ўзида ифодалаган расм бўлаклари ва ранглардан иборат маълумотдир. Фото, манзара, математик функциялар графиги, статистик маълумотлар диаграммаси ва шунга ўхшаш маълумотлар тасвир ҳисобланади. Компьютер ёрдамида тасвирларга ишлов беришни тўрт гуруҳга ажратиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади:

1. Кулранг ва рангли тасвирлар;

2. Икки хил ва бир неча “рангли” тасвирлар;

3. Узлуксиз эгри ва тўғри чизиқлар;

4. Нуқталар ёки кўпбурчаклар иборат тасвирлар.

Бу туркумлаш тасвирни кўриб идрок қилиш механизми билан эмас, балки уларни тақдим этиш ва қайта ишлашга ёндашиш билан боғлиқ.

  Анимация. Анимация маълум тезликда тасвирларни алмаштириш маҳсулидир. Бунда маълум вақт оралиғида, маълум сондаги бир хил ўлчамга эга бўлган тасвирлар тезкор алмаштирилади. Натижада мультипликацияга ўхшаш ҳаракатланувчи (анимацион) тасвир ҳосил бўлади. Фильмлар ва видео маълумотларнинг асосини анимациялар ташкил этади, чунки фильмлар намойишида бир сонияда 25-30 та тасвир тезкор алмаштирилади. Шундан қилиб, видеофильм таркибидаги тасвирларни ҳисоблаб чиқиш мумкин, яъни бир соатлик фильм 3600 сонияни, ундаги тасвирлар эса 90 мингтани ташкил этади. 

Анимация орқали қуйидагиларни амалга ошириш мумкин:

-       матн ахборотини қисмлашни;

-       тасвир қисмларининг сўзсиз ҳаракати жараёнини;

-       расм ҳаракатларини;

-       тарихий жангларнинг сўзсиз ҳаракатини;

-       физик ва кимёвий жараёнларни;

-       технологик жараёнларни;

-       табиий ҳодисалар жараёнини;

-       сиёсий ҳодисалар жараёнини;

-       ижтимоий ҳодисалар жараёнини;

Ахборот бирликлари, ахборотнинг ўлчов ва ҳажм тушунчалари. Ҳар қандай махсулотнинг ўлчов бирлиги мавжуд, масалан литр, метр, километр, килограмм, вольт, ампер, кубометр ва бошқалар. Худди шунга ўхшаш ахборотнинг ҳам ўлчови мавжуд. Иккилик саноқ тизимида ахборотнинг энг кичик бирлиги бит хисобланади, бир бит бу битта “1” ёки битта “0”. Бунда сигналнинг мавжудлиги “1” билан ёки йўқлиги “0” билан ифодаланади. Битларнинг бутун деб қараладиган туташ кетма-кетлиги байт деб аталади. Байт 8 битга тенг деб қабул қилинган. Шунингдек катта ҳажмдаги маълумотлар сиғимини ўлчаш учун килобайт (кб), мегабайт (мб), гигабайт (гб), террабайт (тб) ва х.к.ўлчамлар мавжуд:

1 Кб =1024 байт,

1 Мб=1024 Кбайт,

1 Гб =1024 Мбайт,

1 Тб =1024 Гбайт.

Замонавий тармоқларда маълумотларни узатиш кетма-кет амалга оширилади, яъни бир байт ахборот битлар бўйича узатилади. Тармоқ соҳасида килобайт ва мегабайтлар фаннинг бошқа соҳаларидагидек ўнли саноқ тизимига мос келади.

Ахборотнинг жамиятда ва кундалик хаётимизда тутган ўрни. Жамиятни ахбортлаштириш: меҳнат, илмий тадқиқот, лойиҳа, ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш, аҳолига хизмат кўрсатишни автоматлаштириш, ташкилий-иқтисодий  бошқаришни автоматлаштириш, таълим ва кадрлар тайёрлаш тизимини ахборотлаштириш каби соҳаларни ўз ичига олади.

Жамиятда ахборот ҳам билим манбаи ҳам энг асосий мулоқот воситаси бўлиб ҳисобланади. Жамиятни ахборотлаштиришда радио, телевидение, оммавий-ахборот воситалари ва Интернет тизимининг аҳамияти жуда юқоридир. Ҳар ким ҳар доим бирор ишни бажариш ёки бирор мақсадга эришиш учун ахборотдан фойдаланади. Ҳар бир инсон об-ҳаво прогнозини, транспорт воситалари қатнови жадвалини, банк ва бизнес маълумотларини ҳамда кундалик янгиликлардан ҳабардор бўлишга мухтождир. Агарда инсон кундалик ахборотлар ва янгиликлардан хабардор бўлмас экан у жамиятдан узилиб қолиши муқаррар.

Файл тушунчаси ва уларнинг турлари.Файл ягона яхлит деб қараладиган маълумотлар ёки дастур кодлари мажмуидир. Файл ўз номига эга бўлган ва тизимда сақланадиган маълумотларнинг асосий элементи бўлган объектдир. Фойдаланувчи файлни яратиши, нусхалаши, жўнатиши ва йўқ қилиши мумкин. Ҳар бир файл атрибутлар ва ундаги ахборотдан иборат бўлади. Файлнинг атрибутларига биринчи навбатда унинг номи, ахборот тури, яратилиш санаси ва вақти, ундан файдаланиш усули ҳамда ундан фойдаланишга рухсат бериш шартлари киради. Файлларнинг қуйидаги турлари мавжуд:

-         матн маълумотларни ўзида жамлаган файллар;

-         график маълумотларни ўзида жамлаган файллар;

-         мусиқа маълумотларни ўзида жамлаган файллар;

-         видео маълумотларни ўзида жамлаган файллар.


 


 Файллар устида бажариладиган амаллар. Юқорида айтилганидек, файллар ўз номига эга бўлган ҳамда ўзида ахборотларни жамлаган объектдир. Шундай экан, демак ундан фойдаланиш жараёнида улар устида бир қанча амалларни бажариш мумкин. Булар:

-         файлларни яратиш;

-         файлларни нусхалаш;

-         файлларни ўзгартириш;

-         файлларни узатиш;

-         файлларни ўчириш.

Файлларни конвертация қилиш. Одатда файллар ўзида сақлаган маълумотларнингтурларига қараб ҳар хил кўринишда мавжуд бўлади. Кўпинча ушбу файллардаги маълумотлардан фойдаланиш учун уларни бир турдан бошқасига ўгиришга тўғри келади. Ушбу ўгириш жараёни конвертация деб номланади. Конвертация жараёнлари яъни маълумотларни бир турдан бошқасига ёки бир форматдан бошқасига ўгириш махсус дастурий воситалар ёрдамида амалга оширилади.

Ахборот ресурслари ва ахборот тизимлари. Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 11 декабрдаги 560-II сон “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонунига биноан қуйидагича таъриф бериш мумкин.

Ахборот ресурслари — алоҳида ҳужжатлар, ҳужжатларнинг алоҳида тўпламлари, ахборот тизимларидаги (кутубхоналардаги, архивлардаги, фондлардаги, маълумотлар банкларидаги ва бошқа ахборот тизимларидаги) ҳужжатлар ва ҳужжатларнинг тўпламлари.

Оммавий ахборот – бунга чекланмаган доирадаги шахслар учун мўлжалланган ҳужжатлаштирилган ахборот, босма, аудио, аудиовизуал ҳамда бошқа хабарлар ва материаллар киради.

Ахборот тизими — ахборотни тўплаш, сақлаш, излаш, унга ишлов бериш ҳамда ундан фойдаланиш имконини берадиган, ташкилий жиҳатдан тартибга солинган жами ахборот ресурслари, ахборот технологиялари ва алоқа воситалари.

Ахборотнинг салбий ва ижобий таъсири. Ахборотнинг ижобий  томони шундан иборатки, ўз вақтида олинган тўғри ва сифатли ахборот  турли соҳаларда аниқ қарор қабул қилиш имконини беради. Тўғри сифатли ахборот инсонлар, айниқса ёшларнинг  дунёқарашини бойитиши, билим олиши, замонавий билимлар эгаси бўлиши имконини беради, зеро Президентимиз таъкидлаганларидек фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур.


Ахборотнинг салбий томони шундан иборатки, ҳозирги кунда айрим ғарб давлатларидан кириб келаётган бизнинг миллий қадриятларимизга ёт бўлган ахборотлар ва қарашлар ҳамда инсонлар онгини заҳарловчи маълумотлар ҳам мавжуд. Айниқса бундай маълумотлар Интернет тармоғи орқали кенг тарқалмоқда. Интернет ва СМС хабарлар орқали тарқалаётган жамиятимизга, қадриятларимиз ва анъаналаримизга, давлатчилигимизга зид бўлган ножўя ахборотлар ёшларнинг онгини заҳарлаши ва уларни нотўғри йўлларга бошлаши мумкин. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш бизнинг вазифамиздир. Ҳар доим ахборотдан ўринли ва тўғри фойдаланиш зарур.



Получите в подарок сайт учителя

Предмет: Английский язык

Категория: Прочее

Целевая аудитория: Прочее

Автор: Хасанова Нигина Фахритдиновна

Дата: 23.06.2017

Номер свидетельства: 422959

Похожие файлы

object(ArrayObject)#863 (1) {
  ["storage":"ArrayObject":private] => array(6) {
    ["title"] => string(51) "ФГОС. Что измелось на уроке? "
    ["seo_title"] => string(28) "fgos-chto-izmielos-na-urokie"
    ["file_id"] => string(6) "221796"
    ["category_seo"] => string(15) "angliiskiyYazik"
    ["subcategory_seo"] => string(7) "prochee"
    ["date"] => string(10) "1435582383"
  }
}
object(ArrayObject)#885 (1) {
  ["storage":"ArrayObject":private] => array(6) {
    ["title"] => string(55) "ФГОС. Что изменилось на уроке? "
    ["seo_title"] => string(30) "fgos-chto-izmienilos-na-urokie"
    ["file_id"] => string(6) "221797"
    ["category_seo"] => string(15) "angliiskiyYazik"
    ["subcategory_seo"] => string(7) "prochee"
    ["date"] => string(10) "1435582546"
  }
}


Получите в подарок сайт учителя

Видеоуроки для учителей

Курсы для учителей

ПОЛУЧИТЕ СВИДЕТЕЛЬСТВО МГНОВЕННО

Добавить свою работу

* Свидетельство о публикации выдается БЕСПЛАТНО, СРАЗУ же после добавления Вами Вашей работы на сайт

Удобный поиск материалов для учителей

Ваш личный кабинет
Проверка свидетельства