kopilkaurokov.ru - сайт для учителей

Создайте Ваш сайт учителя Курсы ПК и ППК Видеоуроки Олимпиады Вебинары для учителей

The translation of sayings and proverbs in arabic sources

Нажмите, чтобы узнать подробности

Мазкур рисола араб тилидаги мақол ва ҳикматларни ўрганишга доир бўлиб, унда 250 та афоризм таржимаси ва изоҳи ёритиб берилган.

            Ушбу методик қўлланма олий ўқув юртларидаги Ислом тарихи ва манбашунослик йўналиши талабалари, шунингдек, араб тили ва маънавий мероси, Ислом маданияти ҳамда тарихи билан қизиқувчи китобхонлар учун мўлжалланган.

 

Вы уже знаете о суперспособностях современного учителя?
Тратить минимум сил на подготовку и проведение уроков.
Быстро и объективно проверять знания учащихся.
Сделать изучение нового материала максимально понятным.
Избавить себя от подбора заданий и их проверки после уроков.
Наладить дисциплину на своих уроках.
Получить возможность работать творчески.

Просмотр содержимого документа
«The translation of sayings and proverbs in arabic sources»

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА

МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


БУХОРО ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ



ДАВРОНБЕК ҚОДИРОВ








АРАБМАНБАЛАРИДАГИ

ҲИКМАТЛАРТАРЖИМАСИ




الحكم و الامثال العربية













УДК: 398.91

ББК: 82.3

Мазкур рисола араб тилидаги мақол ва ҳикматларни ўрганишга доир бўлиб, унда 250 та афоризм таржимаси ва изоҳи ёритиб берилган.

Ушбу методик қўлланма олий ўқув юртларидаги Ислом тарихи ва манбашунослик йўналиши талабалари, шунингдек, араб тили ва маънавий мероси, Ислом маданияти ҳамда тарихи билан қизиқувчи китобхонлар учун мўлжалланган.



Масъул муҳаррир:


Б.Б.Намозов – “Ислом тарихи ва манбашунослик, фалсафа” кафедраси мудири, доцент, фалсафа фанлари номзоди.


Тақризчилар:


А.А.Болтаев –“Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими” кафедраси доценти, сиёсатшунослик фанлари номзоди;

Э.Зоиров – БухТМИ доценти, фалсафа фанлари номзоди;

Ў.Ҳ.Мавлонова – “Факультетлараро чет тиллар” кафедраси катта ўқитувчиси






Мазкур методик қўлланма Бухоро давлат университети Тарих факультети Илмий кенгаши йиғилишида (№6,15.03.2018) ва университет ўқув-методик кенгашида ( №6 29.03.2018) нашрга тавсия қилинган.



КИРИШ


Бугунги кунда Ислом тарихи, маданияти, маърифати ва тасаввуфни, шу билан бирга араб тилини ўрганишга бўлган қизиқиш ортиб бормоқда. Сўнгги пайтларда юртимизда Ислом цивилизацияси марказининг ташкил этилиши, араб тилини ўрганиш курслари ва ҳадисшунослик, тасаввуф мактабларининг очилиши, маданий меросимизни ўрганиш ва тиклашга бўлган эътибор бунга яққол мисол бўлади. 2017 йил 23 июнь куни мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбекистондаги Ислом маданияти марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ва 2018 йил 6 февралда “Кириш туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари маданий-тарихий меросни ўрганишда катта туртки бўлди. Мамлакатимиз раҳбари ўз асарида шундайтаъкидлайди: “...буюк зотларнинг қолдирган бебаҳо меросини чуқур ўрганиш, уларнинг қадамжоларини обод қилиш, хотирасини абадийлаштириш бўйича биргаликда қилган ишларимиз ҳам барчамизга мамнуният етказади”1.

Улуғ аждодларимиз томонидан яратилган ва бугунги кунда бутун маърифатли дунёни ҳайратга солиб келаётган илмий мерос фақат бир миллат ёки халқнинг эмас, балки бутун инсониятнинг маънавий мулки бўлиб, бу бебаҳо бойлик бўлғуси авлодлар учун донишмандлик ва билим манбаи, энг муҳими, янги кашфиётлар учун мустаҳкам замин бўлиб хизмат қилиши шубҳасиздир.

Айни вақтда ана шу бетакрор илмий мероснинг барча қатламлари ҳали тўлиқ ўрганилмаган ва ўз тадқиқотчиларини кутмоқда. Биргина мамлакатимиз китоб фондларида сақланаётган, асосий қисми ЮНЕСКОнинг маданий мерос рўйхатига киритилган 100 мингдан зиёд қўлёзма асарлар ҳам шундан далолат беради.

Ислом тамаддуни етиштирган буюк аллома ва мутафаккирлар, азиз-авлиёлар китобат этган илмий ва диний асарларни ва чет элларда сақланаётган қадимий қўлёзма ва тошбосма китоблар, тарихий далил ва ҳужжатлар, археологик топилмалар, осори-атиқаларни ўрганиш ҳамда таржима қилиш долзарб масалалардан биридир.

Шундай илмий тадқиқот ишларидан бири араб мақол ва афоризмларини таржима қилиш ва уларни китобхон халқимизга тақдим этишдан иборат. Ҳикматли сўзлар ва мақолларда араб халқининг турмуши ҳамда дунёқараши акс этган. Шу боис араб мақол ва ҳикматларини тадқиқ қилиш ушбу халқнинг бир неча минг йиллик маданияти, тарихи, урф-одатлари ва реалияларини ўрганиш учун қулай имконият яратади.

Ўз миллий тарихи ва маданиятига, дунёда энг катта бойлик бўлган интеллектуал ва маънавий салоҳиятга чуқур ҳурмат билан ёндашиш, уни асраб-авайлаш ва бойитиш, шу асосда ёш авлодни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш жаҳондаги ҳар бир давлат ва жамиятнинг моддий ва маънавий тараққиётида,шубҳасиз, муҳим ўрин эгаллайди.


АРАБЛАР ДУНЁҚАРАШИНИНГ МАҚОЛЛАРДА АКС ЭТИШИ


Ислом маданий мероси араб тили билан чамбарчас узвий боғлиқлиги сабабли араб мақол ва ҳикматларини ўрганиш муҳим аҳамият касб этади.

Мақоллар халқ орасида кенг тарқалган бўлиб, асрлар давомида жонли сўзлашув ва ўзаро нутқий муносабатларда улардан фойдаланилган. Шу билан бирга ҳикматлар бадиий, тарихий ва илмий асарларда, сиёсий ва публицистик адабиётларда доимий равишда қўлланиб келинади. Мақол ва маталлар халқ донишмандлигининг нодир намунаси сифатида оғзаки бадиий ижоднинг кенг тарқалган мустақил жанри ҳисобланади. Дарҳақиқат, мақоллар халқнинг асрлар давомида ҳаётий тажрибаларида синалган ижтимоий, сиёсий, маънавий, маданий, ахлоқий ва фалсафий қарашларининг ғоят ихчам, нозик, лўнда, қисқа ва образли ифодасидан туғилган ҳодисадир. Улар атайин ижод қилинмайди, балки маълум бир шароит тақозоси туфайли синалган ҳаётий тажрибадан туғиладиган хулосанинг ахлоқий баҳоси сифатидаги ҳукм бўлиб юзага келади. Мақол инсоннинг турли соҳалардаги фаолиятининг синтез қилинган фикри, турмуш тажрибасининг ҳосиласи, барқарор ва ўзгармас, тўғри ва ҳаққоний хулосаси сифатида юзага келган.

Мақоллар тилшуносликда халқ паремик ижодиёти дейилади ва у ўзига хос қонуниятлар ҳамда ривожланиш тамойилларига эга. Буни паремиология соҳаси ўрганади. “Парема” грек тилида, “ҳикмат нақл, ҳикматомуз образли ибора” маъноларини англатади. Халқ паремик ижодиёти намуналарини тўплаб, ёзиб олиш ва китобат қилиш билан паремиография шуғулланади. Умуман олганда, мақол ва маталлар деганда, барча томонидан деярли бир хилда айтилиб, бир хил тушуниладиган ибора, ифодалар назарда тутилади. Демак, халқ мақоллари омманинг муайян воқеа, ҳодисалар ҳақидаги хулосаларини, ҳукм ва тавсияларини ўзида мукаммал тарзда мужассамлаштирган ўзига хос бадиий шаклга эга бўлган ифода ва иборалардан иборат.

Дунёда ўз мақолларига эга бўлмаган халқнинг ўзи йўқ. Зеро, ҳар бир халқ ҳаётий тажрибаларини мақоллар шаклида авлодларга қолдиради. Шунингдек, араб халқи ҳам ўз халқ мақолларига бой. Ўрта асрларда яшаган олим Роғиб ал-Исфаҳоний мақолга шундай таъриф беради: “Мақол бошқа бир нақл ёки ҳодиса билан ўхшаш бўлган ва у билан қиёсланадиган ҳамда уни англатадиган иборадир”2. Иброҳим ан-Наззом мақолларни “араб тили бадиий услубининг юксак чўққисидир” деб атаган ва уларни тўртта таркибий қисмни: “нақлнинг ихчам ва лўндалиги, фикрнинг тушунарлилиги, қиёснинг мукаммаллиги ва ёзилишининг юқори сифатлилигини” ўз ичига олади деб ҳисоблаган3. Ушбу олимлар мақолларни таърифлашда тузилмавий стилистик мезонга асосланганлар.

Ибн Абду Раббу мақолларни таснифлашда қиёсий мезонни афзал ҳисоблайди. Унинг нуқтаи назарича “мақоллар бу араблар ва араб бўлмаганлар томонидан танланган ҳамда барча замон ва тилларда нақл этиладиган иборалар нақши, калималар зумради ва маънолар безагидир. Мақоллар шеъриятдан кўра боқийроқ ва воизлик санъатидан кўра олийжаноброқдир”4.

Ал-Форобий мақолларга ҳам сўз, ҳам мазмун борасида барча аҳоли қатламларини қондирадиган иборалар сифатида қарайди. Мақоллар одамларга шунчалик ёққанки, уларни хурсандчилик лаҳзаларида ҳам, қайғу онларида ҳам айтадилар5.

Ибн Салом ал-Аздий “мақолларни араблар донишмандлиги” деб атайди. У исломгача ва Ислом даври орасидаги тарихий жараённи ўрганиб, араблар барча замонларда баҳс ва мунозарада мақоллардан кенг фойдаланганлар деган хулосага келади6.

Ливанлик тилшунос олим Имил Ёқубнинг фикрига кўра, мақол деганда ихчам, кўп ишлатиладиган, маъно берувчи иборалар тушунилади. Бу иборалар авлоддан авлодга мерос қолдирилади ва қисқалиги, маънолар ранг-баранглиги, нутқдаҳаммабоплиги ва талаффузда гўзаллиги билан фарқланади7. Имил Ёқубнинг таърифи юқорида зикр этилган фикрлар билан ҳамоҳанг ва араб паремиологлари қарашлари орасида энг мақбул варианти ҳисобланади.

Араб манбаларида мақолни “ҳикма”, “қавл” шаклида ҳам учратиш мумкин. Лекин кўпинча مثل“масал” сўзи ишлатилади. Араб мақолларида ўзни қандай тутиш борасида панд-насиҳатлар, инсонни ҳайвонларга ўхшатишлар кўп учраши бежиз эмас. Улар турли хил нақл, ривоят ва афсоналарга асосланади. Масалан, انما اكلت يوم اكل الثور الابيض (Иннама укилту йавма укилас-саврул-абйад) “Оқ буқа ейилган куни мен ейилган эдим” деган мақол асосида қуйидаги ривоят ётади. Бир пайтлар ўрмонда учта –оқ, сариқ ва қора буқалар яшаркан. Шер уларни ейиш мақсадида доим ҳужум қилар экан, аммо ниятига етолмаскан. Чунки буқалар бирлашиб, унга ташланиб, бир-бирларини ҳимоя қиларкан. Бир куни шер хийла қилишга қасд қилибди ва қора билан сариқ буқага айтибди: “Бизларни рангимиз ўхшаш, лекин оқ буқа биздан ранги билан фарқ қилади. Шунинг учун у овчиларни жалб этиши мумкин, унда ҳаммамиз ҳалок бўламиз. У биз учун хавфли, уни ейишимга изн беринглар”. Икки буқа рози бўлишибди ва шер оқ буқага ташланибди. Бир қанча вақт ўтгач шер худди шу таклиф билан сариқ буқани ёнига келибди. Алалоқибат, шер қора буқани ҳам ебди. Кўп ўтмай шер сариқ буқага: “Энди нима бўлса ҳам сени ейман” дебди. Шунда сариқ буқа: “Мен оқ буқа ейилган пайт ейилган эдим” деб надомат билан айтган экан. Бу нақлда садоқат ва хиёнат каби инсоний сифатлар таҳлил қилинади. Мақолнинг мазмунидан дўстга хиёнат ёмон оқибатларга олиб келиши англанади.

Араб мақоллари араб тили маданий фондининг элементи саналади. Ливанлик педагог ва тилшунос олим Сатий ал-Хусрий “араб дунёси маданияти, авваламбор, унинг тили билан боғлиқ” деганди8. Тилни ўрганаётиб, инсон бир пайтнинг ўзида янги миллий маданиятнинг ичига кириб боради, минг йиллар давомида асраб-авайланиб келинаётган маънавий бойликка эга бўлади. Араб мақоллари дунёга тил билан бирга вужудга келган ва ундан айрилмасдир. Исломгача бўлган араб тили ислом давридаги тилдан фарқ қилади. Бу фарқ мақолларда ҳам мавжуд9. Шунинг учун баъзи мақоллар бошқа тилга ўгирилганда бирламчи маъносини йўқотади. Араб мақолларини таржима қилганда қиёсий изоҳларни бериш мақсадга мувофиқ. Араб тарихчиси Абул Аббос ал-Қалқашандий (1355-1418) таъкидлашича, мақоллар араб адабиёти биринчи намуналари билан бирга ёзила бошланган10. Араб мақоллари тўғрисидаги илк манба VIII асрда ёзилган Муфаззал ад-Дабийнинг “Амсол ал-араб” асаридир. Кейинчалик Абу Муфриж ас-Судусийнинг “Ал-амсол”, ал-Аскарийнинг “Жумҳур ал-амсол”, Замахшарийнинг “Ал-мустақсо фил-амсол” ва ал-Майдонийнинг “Мажмаъ ал-амсол” асарлари араб адабиётини бойитган. Шунингдек, халқ мақоллари тўпламлари араб шеваларида ҳам битилган. Улардан кенг тарқалганлари Абдулкарим ал-Жаҳимонийнинг “Ал-амсол уш-шаъбия биқалби жазират ил-араб” (Араб яримороли қалбидаги халқ мақоллари), Яҳё Иброҳим ал-Маъийнинг “Ал-амсол уш-шаъбия биминтақат ил-жанубия” (Жануб минтақасининг халқ мақоллари), Жиҳон Асад Ҳакимнинг “Қолу фил-амсол” (Мақолларда айтилган нақллар), Муҳаммад ад-Даййанинг “Муъжам ул-амсол ил-аъммия” (Халқ мақоллари луғати) ва бошқалар.

Араб мақоллари Ибн Қаййим ал-Жавзийнинг фикрига кўра қуйидаги тартибда тақсимланади:

  1. Араб адабий тили стилистикаси, морфологияси ва синтаксис қоидаларига амал қилиб ёзилган мақоллар. Бу турдаги мақоллар одатда услубшунослар томонидан ёзиб олинади ва улар тавсифий услубда ёзилган бўлади;

  2. Юқоридаги қоидаларга тўлиқ амал қилмайдиган халқ мақоллари. Бундай мақолларни одатда халқ ичидан чиққан шоирлар айтади. Бу турдаги мақолларда биринчи турдаги мақоллардагидай қофия кузатилади. Шоирларграмматика қоидаларини бузсалар-да, товуш уйғунлигига амал қилишга ҳаракат қиладилар;

  3. Масал тарзидаги мақоллар. Уларда инсонлар назарда тутилсада, одатда ҳайвонлар тўғрисидаги нақллар билан боғлиқ ҳикоялар баён қилинади. Бундай мақоллар ё тарбиявий ёки сатирик мақсадни кўзлайди11.

Мисол тариқасида инсоннинг меҳнаткаш ва дангасалиги, раҳм-шафқатлилиги, виждони, адолатпарварлилиги, макр ва ғазаб, қўрқоқлик, ҳасад ва тилёғламалик тўғрисидаги кўпгина мақолларни келтириш мумкин. Ушбу мақолларнинг турмушни турли жиҳатларига нисбатан муносабати яққол ва аниқ: уларда юксак ахлоқий тамойиллар тараннум этилади, инсон бунёдкорлигига ҳурмат шакллантирилади.

Араб мақолларида дангасалик, ишбилмаслик ва боқимандалик танқид қилинади, лоқайдлик, қаттиқкўнгиллик ҳамда ношукурлик ёмон оқибатларга олиб келиши таъкидланади. Масалан:

عند الشداىد تعرف الاخوان

(Индаш-шадаиди туърафул-ихваан)

Дўст кулфатда билинар.

النقد سهل و الفن صعب

(Ан-нақду саҳлун вал-фанну саъбун)

Танқид осон, санъат эса қийин. Яъни тилда айтиш осон, уни бажариш эса қийин.

اختر الرفيق قبل الطريق

(Ихтарир-рафиқ қаблат-тариқ)

Ҳамроҳни йўлга чиқишдан олдин танла. Бирор ишни қилишдан ёки саёҳатга чиқишдан олдин шерик, йўлдош ёки ўртоқни танлаш ўша саёҳат ёки ишни қийинлиги даражасидан кўра муҳимроқ бўлиши мумкин.

عند الشدائد تذهب الاحقاد

(Индаш-шадаиди тузҳибул-аҳқаад)

Муаммо келганда, нафрат йўқолади. Агар адоватлашаётган томонлар умумий табиий офат ёки кулфатга дучор бўлсалар, умумий муаммога биргаликда қарши туриш учун ўзаро бирлашадилар.

حبك الشئ يعمى و يصم

(Ҳуббукаш-шаъй юъми ва юсимму)

Севги кўр ва кар қилади. Инсон қалби бирор кишига ишқ билан боғланса, воқеъликни ақл билан қабул қилолмайди.

الوحدة خير من جليس السوء

(Ал-ваҳдату хайрун мин жалисис-суъи)

Ёлғизлик ёмонлар билан ўтиришдан кўра яхшироқ.

من جد وجد و من زرع حصد

(Ман жадда важада ва ман зараъа ҳасада)

Ким изласа топади, кимки экса, ўради. Агар инсон мақсади сари ғайрат билан интилса, эртами кечми муваффақиятга эришади.

صنعة في اليد امان من الفقر

(Санъатун фил-йади амаанун минал-фақри)

Қўлдаги ҳунар фақирликдан қутқарар. Агар инсон бирор ҳунарни эгалласа, у доимо кун кўриши учун пул топа олади ва камбағал бўлмайди.

من حفر حفرة لاخيه وقع فيها

(Ман ҳафара ҳуфратан лиахийҳи вақаъа фиҳа)

Кимки биродарига чоҳ қазиса, ўзи унга тушади. Агар бирор кимса одамларга ёмонлик қилса, ёмонлиги эртами кечми ўзига қайтади.

الاتحاد قوة

(Ал-иттиҳаду қувватун)

Куч бирликда.

Кўпгина мақоллар инсон заковати ва ақлий қобилиятига бағишланган. Уларда инсоннинг донолиги ва топқирлиги, турли мушкул ва мураккаб вазиятлардан чиқиб кета олиш маҳорати, ўз хизматларини муносиб тан олишлари ва яхши турмуш кечиришга интилиши шарафланади. Араб мақолларида ўзбилармонлик, димоғдорлик, манманлик, кибру ҳаво ва такаббурлик, инсоннинг ўзлигини топишни истамаслиги қораланади. Масалан:

فضل العالم علي الجاهل كفضل البدر علي سائر النجوم

(Фазлул-олими алал-жааҳили кафазлил-бадри ала сааирин-нужум)

Олимнинг жоҳилдан устунлиги тўлин ойнинг юлдузлардан устунлиги кабидир. Яъни олим жоҳил ва нодон кишидан афзал.

زينة المرء عقله

(Зийнатул-маръи ақлуҳу)

Инсоннинг безаги унинг ақлидир. Инсон қанчалик ақлли бўлса, у шунчалик гўзал бўлади.

عدو عاقل خير من صديق جاهل

(Адуввун оқилун хайрун мин садиқин жааҳилин)

Оқил душман аҳмоқ дўстдан яхши.

الحكمة ضالة المؤمن

(Ал-ҳикмату доллатул-муъмини)

Донолик – мўъминнинг обрўси.

الكبرعيب للفتى ابدا يقبح فعله

(Ал-кибру айбун лил-фата абадан йуқаббиҳу фиълаҳу)

Кибр фойдали амалларни хиралаштирувчи камчиликдир. Манманлик яхши ишларни йўққа чиқаради.

يضيع الافتخار بين الماء والطين

(Йузиъул-ифтихаару байнал-маи ват-тийни)

Такаббурлик сув ва лой ўртасида йўқолгусидир.

Араб мақолларида илм олишга интилишни ва таълим берувчи устозларга чексиз эҳтиромни акс этганҳикматлар асосий ўринни эгаллайди. Масалан:

اطلبوا العلم من المهد الى اللحد

(Утлубул-илма минал-маҳди илал-лаҳди)

Бешикдан қабргача илм изла.

التعليم في الصغر كالنقش في الحجر

(Ат-таълиму фис-сиғари кан-нақши фил-ҳажари)

Ёшликда олинган билим тошга ўйилган нақш кабидир. Маълумки, ёшликда ўрганилган илм ҳеч қачон унутилмайди.

العلم في الراس و ليس في الكراس

(Ал-илму фир-раъси ва лайса фил-куррааси)

Илм дафтарда эмас, бошда (бўлиши керак).

العلماء ورثة الانبياء

(Ал-уламаъ варасатил-анбийа)

Олимлар пайғамбарлар ворисидир. Яъни пайғамбарлар илмни олимларга мерос қолдиришган.

تعلم السحر و لا تعمل به

(Туаллимис-сиҳра ва ла таъмал биҳи)

Сеҳрни ўрган, аммо уни қўллама. Бу мақолнинг маъноси кўп нарсани билишга интилиш лозимлиги, бироқ ёмон нарсани қўлламаслик кераклигини англатади.

العلم بشئ و لا الجهل به

(Ал-илму бишайъин ва лал-жаҳлу биҳи)

Бирорнарсани билишбилмагандан яхшироқ.

من علمنى حرفا فسرت له عبدا

(Ман алламаний ҳарфан фасирту лаҳу абдан)

Кимки менга бир ҳарф ўргатса, унинг қули бўламан. Яъни, илм ўргатган кишидан умрбод миннатдор бўлиш лозим.

Араб мақолларини тадқиқ қилган олимлар, уларнинг 7%и қариялар, 6%и болалар, 12%и шоирлар, 5%и нодонлар, 17%и суворий ва жангчилар, 6%и қушлар, 10%и барча ҳайвонлар, 7%и ўсимликлар, 6%и махлуқ ва жинлар, 23%и аёллар ҳақида эканлигини таъкидлайдилар. Бундан кўринадики, аёл зоти араб халқи ҳаётида юксак мақом ва эътиборга эга. Ҳикматгаайланган қуйидаги ҳадис ҳам бунга мисол бўла олади:

الجنة تحت اقدام الامهات

(Ал-жаннату таҳта ақдамил-уммаҳаати)

Жаннат оналар оёғи остидадур.

Араб мақолларининг аксарияти азалий мавзуларга - муҳаббат ва дўстлик, оилага меҳр, қариндош ва қўшнилар билан яхши муносабатда бўлишга бағишланган. Бу масалаларда халқ фикри ўзгармаган, ўзаро ҳурмат, муҳаббат ва ҳамжиҳатликда яшаш, бағрикенглик ва раҳм-шафқат асосий қадриятлар ҳисобланади. Масалан:

اذا رجعت من سفر فاهد لاهلك ولو حجر

(Иза ражаъта мин сафар фаҳди лиаҳлика ва лав ҳажар)

Агар саёҳатдан қайтсанг, оилангга тош бўлса ҳам олиб кел. Бу мақол яқинлари ва аҳлу-оиласига эътиборли бўлишга чорлайди.

الحب اعمى

(Ал-ҳуббу аъма)

Севгининг кўзи кўр.

من شابه اباه فما ظلم

(Ман шаабаҳа абааҳу фама золама)

Кимки отасига ўхшаса ёмонлиги йўқ. Бу мақолда ота ҳунари ва яхши фазилатларининг ўғлида акс этиши ижобий баҳоланади.

قيل للبغل من ابوك قال الفرس خالي

(Қила лилбағли ман абука, қола ал-фарасу холий)

Хачирдан отанг ким деб сўрасанг, тоғам от деб жавоб беради. Маълумки, хачирнинг отаси эшак. Мақолда одамларга хос бўлган камчилигини яшириб, фазилатларини намоён қилиш хусусияти айтилади.

ان الغصون اذاقومتها اعتدلت

(Иннал-ғусуна иза қаввамтаҳа иътадалат)

Кўчатларнидоимий тўғирлаб турса, улар тўғри ўсади. Бу мақолда фарзандларни тўғри тарбиялаш назарда тутилади.

الغنى غني القلب

(Ал-ғаниййу ғаниййул-қалби)

Қалби бой инсон ҳақиқий бадавлат инсондир.

Мақол ихлосмандлари мақол ва ҳикматларда қарама-қарши мазмундаги фикрларга ҳам дуч келишлари мумкин. Баъзи бир мақоллар ботирликка, шижоатга чорласа, баъзилари ортиқча қўрқмасликдан эҳтиёт бўлишга чақиради; баъзилари сахийликка чақирса, бошқалари тежамкор бўлишга даъват қилади. Халқнингҳаётдаги турли вазиятлардан келиб чиққан биргаликдаги тажрибаси, тафаккури ва ҳиссиётиараб мақолларида муҳрланган. Улар жонли сўзлашув нутқида туғилади ва яшайди. Ҳаёт синовидан ўтган фикр, халқ тажрибасини ифодалаган ибора ихчам ва аниқ мақолга айланади. Шунинг учун мақол ва маталлар жамиятнинг барча қатламларига хизмат қилади. Улар нутқни зийнатлайди, уни ифодали қилади. Шу билан бирга халқ ҳикмати фақат ўз ўрнида ва ўз вақтида қўллансагина, ҳақиқатан ҳам таъсирчан ва ишончли чиқади.


АРАБ МАҚОЛЛАРИНИНГ РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИ


Араб тили ва адабиётида мақол ҳамда маталларминг йиллар давомида узоқ тарихий ривожланиш босқичидан ўтган. Матал ва мақоллар қадим замонларда, араблар кўчманчи турмуш тарзини кечирган пайтларда вужудга келган. Инсоният қадимдан фақатгина кун кечириш, оила, уй-жой ва рўзғор қуриш ташвишида яшамасдан, балки атроф-оламни англашга, турли воқеа-ҳодисаларни солиштиришга интилган. Шу билан бирга тасаввури ва онгидаянгилик ҳам яратган. Арабларнинг асрлар давомидаги ўй-фикрлари, орзулари, кузатишлари ва дунёқараши мақол ва маталларда жо бўлган.

Мақол ва маталлар халқ оғзаки ижодига тааллуқли. Мақол бу бир кишини эмас, балки халқ ақл-идроки, дунёқарашини ифодалайдиган иборадир. У халқнинг маънавияти, интилиши, ҳаётнинг турли жабҳалари ҳақидаги фикрларини акс эттиради. Халқ орасида узоқ қўлланиб, айланиб юрган мақол ортиқча унсурлардан халос бўлади ва унда фақатгина тез ёдда қоладиган, қисқа шаклдаги, сайқалланган чуқур маъно акс этади.

Асрлар давомида авлоддан авлодга ўтиб келган мақол ва маталлар халқни бирлаштириб, унинг маънавий, ахлоқий жиҳатини мустаҳкамлаган. У худди халқнинг турмуш қоида ва қонунларига айланган. Мақоллар доимо тарбиявий аҳамиятга эга. Уларнинг ҳар биридан насиҳат сифатида фойдаланиб, керакли хулоса чиқариш мумкин.

Олимлар мақолга турлича таъриф берадилар. Уни халқ донишмандлиги, амалий фалсафа, оғзаки ижод мактаби, ҳаёт қоидалари тўплами, халқнинг тарихий хотираси деб атайдилар. Иорданиянинг Ярмук университети профессори Салим Маръий Хидарусий араб мақоллари ҳақида шундай ёзади: “Биринчи марта мақоллар нутқнинг қисқа шакли сифатида пайдо бўлди ва халқ оғзаки ижодига айланди. Улар араб халқининг тафаккури, ҳиссиёти, анъаналари ва дунёқарашини тўлиқ акс эттиради”12. Немисолими З. Рудольф13, араб тадқиқотчилари Шавқи Дайф14 ва Муҳаммад Абу Али15араб мақоллари тўғрисида шундай фикрларни билдиришган.

Парамеолог олим В.И.Даль мақолга қуйидагича таъриф беради: “халқ донолиги ва ирими, бу азоб ва хўрсиниш, йиғи ва нолиш, хурсандчилик ва завқланиш, юзлардаги алам ва авраниш; бу халқ ақлининг юксак чўққиси, ўзига хос хислати; бу халқнинг ҳаётий адолати, ҳеч ким томонидан ҳукм қилинмайдиган ўзига хос қонунлар тўпламидир”16.

Шундай қилиб, мақол – тарбиявий аҳамиятга эга, қисқа ва нутқга киритилган, ритмик таркиб топган ибора бўлиб, унда асрлар давомида халқ ўзининг ижтимоий, тарихий тажрибасини умумлаштирган.

Мақол ва маталлар кўпгина умумий ва ўхшаш жиҳатларга эга, шунинг учун уларни доимо бирга таҳлил қилишган. Ҳозирги кунда ҳам баъзи олимлар мақол ва маталларни ажратиш борасида баҳс олиб бормоқдалар.

Матал нутқдаги эмоционал-экспрессив баҳо бериш учун қўлланиладиган тасвирли иборадир. Масалан, “Пашшадай ёпишди”, “бўзчининг мокисидай” каби иборалар. Матал бирор ҳодисани образли ва аниқ тасвирлаб, таърифлайдиган иборадир. Мақолдан фарқли ўлароқ, маталлар тўғридан тўғри умумий насиҳат бериш маъносидан холи бўлади ва кўчма маънода тасвирлашдан иборат: сувга тушган мушукдай, қордай енгил ва ҳ.к. иборалар якунланган хулосани ифодаламайди.

Мақол ва маталларни аниқ чегаралайдиган белгиси уларнинг мақсади ҳисобланади. Сўзловчи мақолдан кўпинча ўзининг ҳақлигини исботлаш учун далил сифатида фойдаланади. Матал эса тугал хулоса бўлмаган ҳолда далил сифатида қўлланилиши мумкин эмас. Унинг асосий мақсади нутқни безаш. Нутқда мақол матал ҳам бўла олади. Масалан, “ишни бировнинг қўли билан бажариш осон” мақоли матал сифатида “у бировнинг қўли билан қилади” тарзида ишлатилиши ҳам мумкин.

Маталлар мақолдан кўра тасвирлаш ибораси хусусиятидан келиб чиқиб, тил ҳодисалари билан яқинлашади. Маталларда миллий маъно-мазмун мақоллардан кўра кучлироқ. Уларнинг иккаласи ҳам нутқда муайян вазифаларни бажаради.

Олимлар матал ва мақолларнинг қуйидаги функцияларини ажратиб кўрсатадилар:

  1. ахборот функцияси – мақол ва маталлар нутқдаги у ёки бу мазмунни ифода этишга имкон беради;

  2. аргументацион функция – мақоллар донишмандликка ишонишга имкон беради. Мақолларда халқ оқиллиги ифодаланган, бу эса мақолни нутқ муомаласида алмаштириб бўлмас воситага айлантиради ва инсон бу ҳақиқатга бўйсунади;

  3. эстетик функция – сўзлаётган киши мақол ишлатаётиб, шубҳасиз ўз нутқини безайди;

  4. жамловчи функция – халқ энг қимматли тажрибасини мақолларда ифодалайди ва хотирасида сақлайди. Улар орқали асрлар давомида жамланган тажриба келгуси авлодга мерос қолдирилади.

Араб ўлкаларида матал ва мақолларга бўлган муносабатга келсак, халқ уларга ҳурмат ва қизиқиш билан қарайди. Замонавий мисрлик адиб Ҳанна ал-Фаҳурий “Ҳикматлар ва мақоллар” асарида араб афоризм ва мақоллари ҳақида шундай дейди: “Араблар бошқа шарқ халқлари ва хусусан, сомийлар каби ҳикматли ибора ва мақолларга энг мойили ҳисобланадилар, чунки уларнинг тилида доим афоризмлар мавжуд. Мақоллар билан ўз сўзларини исботлайдилар, ишларини тушунтирадилар, ғам-андуҳ ва хурсандчиликда тўкиб сочадилар, ҳаётларидаги барча воқеаларда афоризмлар ишлатадилар..., шунинг учун мақол ва маталлар ўзига хос ҳаётий тажриба, ҳаёт қонуни, қарилик безаги, рўзғор иши, қабила ва бутун бир халқ ишларини ташкил этишдаги йўриқномага айланади...”17. Ғарб шарқшуноси Х.Диксон таъкидлаганидек: “Араблар доим мақолларни, шоирлар ва “сўз кишилари” айтган ибораларни келтирадилар”. Шу билан бирга, улар тарихий ҳикояларданлаззатлангандек, ҳикматлардан ҳам шундай лаззатланаётгандек туюлади”18.

Мақол ва маталлар адабий мероснинг ажралмас қисми ҳисобланади. Уларни адабиётда, араб тили сарф ва наҳвида, фалсафий асарларда, Қуръон ва ҳадисларда учратиш мумкин. Араб тилидаги кенг тарқалган турғун шакллардан бири араб мақоли ҳисобланади.

Араблар мақол “масал” сўзини турли шаклларда қўллайдилар: матла, метала, месл, масала, мессала, меслум ва ҳ.к. Луғатда бу сўзнинг лексик маъноси сифатида “намуна, ўхшашлик, ўхшаш, айнан, мисли, аналогия, мақол, матал, ибора, масал, ривоят ва бошқа” кабилар келтирилади. Араб муаллифлари ҳам мақолларни чуқур ўрганганлар. 12-асрда яшаган Роғиб ал-Исфаҳоний мақолларга қуйидагича изоҳ беради: “Баъзи ҳолатларда “масал” сўзи моҳиятда, ҳолатда ва қудратда “ўхшаш ёки монанд” каби маънони ифодалайди”19.

Ибн Манзур (1232-1311) “Лисон ул-араб” асарида “масал” сўзини “тенг, бир хил, мисли ва айнан”, деб изоҳлайди. Шайх ул-акбар Ибн ал-Арабий (1165-1241) шундай ёзади: «ألْمَثَلُ عبَارَةٌ عَنْ شِبْهِ ألْمَحسُوسِ» яъни, “матал ва мақоллар ҳиссий ўхшашликни билдиради. “Масал” сўзи “мақол, ибора, ривоят” маъноларини англатадиган “мисл” ўзагидан келиб чиққан”20.

Араб тили тадқиқотчилари Абу Амр ибн ал-Аъло (689-771), Юнус ибн Ҳабиб (699-799) ва тарихчи Саолибий (961-1038) мақоллар сифатли фикрни ифодалайди деб ёзадилар. Бошқа бир қатор араб адиблари мақол ва маталлар насиҳат, далил, Қуръон ва ҳадисларда қўлланилган деб ҳисоблаганлар. Арабларнинг шеъриятга ва балоғат ҳамда фасоҳат илмига ишқлари баланд бўлган. Араблар сўзларни маржондек теришга моҳир бўлганлар. Чиройли нутқ ифодаси бадавийлар маданиятининг ажралмас қисми ҳисобланган.

Араб мақол ва маталларини яратилиш тарихи ҳижрий II йилдан бошланади. Немис олими Карл Броккелман мақоллар ҳақида шундай дейди: “Мақол ва маталлар араб адабиёти вужудга келгандан бошлаб олимларда қизиқиш уйғотган; тарихчилар ва тилшунослар уларни тўплаб ва тушунтириб бир-бирлари билан мусобақалашардилар”21. Араб тилшунослари қадимги маданий меросни, шу қаторда мақолларни, бошқа тиллар таъсиридан ҳимоя қилиш мақсадида ёзиб олардилар. Уларнинг барчаси тадқиқотларини араб мақолларига бағишлаган. Натижада мумтоз араб мақолларига бағишланган юзлаб томлардан иборат манбалар тўпланган. Илк араб мақоллари тўғрисидаги асар саккизинчи асрда ёзилган Муфаззал ад-Дабийнинг “Амсол ул-араб” (Араб мақоллари) рисоласи ҳисобланади.

Олимлар мақол ва маталлар инсоннинг бошқа кишига нисбатан ахлоқи, амали, муносабатини ўзгартиришини таъкидлайдилар. Араб шоири Каъб ибн Зуҳайр ёзади:

كانت مواعيد عرقوب لها مثلاً

ما مواعيدها إلاّ الأباطيل

Урқубнинг ваъдалари бамисоли мақол кабидир,

Унинг ваъдасида ёлғондан бошқа нарса йўқ.

Яъниинсон ваъда бераётганда ҳикмат каби энг гўзал сўзларни ишлатади.“Урқубнинг ваъдалари” ибораси маталга айланган. Ривоятларга қараганда, Амолиқ халқидан бўлган Урқуб исмли бир киши бор эди. У одамларга ваъда бериб, ваъдасини бузарди. Бир куни акаси унинг олдига келиб, эҳтиёжи учун бир нарса сўрайди. Урқуб унга: агар шу хурмо куртакласа, сўраганингни бераман дейди. Хурмо куртак тугган пайт акаси келади. Шунда Урқуб ҳосил солганда деб ваъда беради. Ҳосил солгач, хурмо пишганда кел, дейди. Хурмо пишгач, қоқи (яъни қуриган мевага айлангач) бўлган пайт кел дейди. Хурмо қоқига айлангач, Урқуб акаси тонгда келгунга қадар тунда меваларни кесиб олади. Акаси тонгда келганда, дарахтда бирон нарса топмайди. Шунинг учун араблар “Урқубнинг ваъдалари” маталини сўзида турмайдиган ва ваъдасини чўзадиган кишиларга нисбатан ишлатадилар.

Араб тили тиллар орасида энг кўркам, нафис, ифодали ва латофатли бўлиб, унинг ифода кучи ва бойлиги даражасидаги бошқа бирор тилни учратиб бўлмайди. Моҳир воиз, шоир ёки сиёсатчи мақолларни ўз ўрнида қўллай олса, нутқ маҳорати воситасида ҳурмат қозонади. Бинобарин, ахборотни етказиш жараёнида унинг маъно-мазмуни сингари, уни тўғри узатиш шакл ва воситаси ҳам катта аҳамиятга эга.

Нутқ маҳорати арабларда азалдан ҳурмат қилинган. Жоҳилият даврида Арабистон халқлари шеъриятда уста бўлганлар. Қабила, уруғ, ҳатто рақиблар орасида обрўга эга бўлиш, мақсадга эришиш, чигал вазиятдан чиқиш, жангни ўз фойдасига ҳал этиш ва сиёсатда халқни ўз томонига оғдиришда назм қудратли қурол саналган. Ҳозирда ҳам шеърият араб жамиятида ижтимоий ва сиёсий изоҳлардаги кучли таъсир этувчи восита бўлиб келмоқда. Шунингдек, араблар “зарурат туғилганда мақоллардан фойдаланиш имкониятига эга эканликларидан чексиз фахрланадилар” ва “бундай ҳикматли ибораларни тўғри қўллай оладиган ҳар бир кишини” жуда ҳурмат қиладилар22. Мақолларни тўғри қўллашнинг баҳоланиши икки мезонга асосланади. Бунда сўзловчи истаган пайтда керакли мақолни эслаши учун етарли даражада мақоллардан бохабар бўлиши; ҳолатга қараб, аниқ ва мос даражада мақолни ишлатиш малакасига эга бўлиши лозим. Араб мақолларини қўллайдиган киши хотирасида кенг ва тайёр фаол ишлатиладиган сўз хазинаси, шу билан бирга, меъёр ҳисси ҳам бўлмоғи зарур.

Тилшунослар араб ҳикматлари ва мақолларини уч гуруҳга бўладилар:

1. Исломгача ва илк ислом давридаги қадимги матал ва мақоллар;

2. Аралаш ёки янги мақол ва маталлар. Уларга IV ҳижрий аср, Мутанаббий шеърияти, “Калила ва Димна” ва ҳ.к. киради;

3. Замонавий матал ва мақоллар.

Араб мақол ва маталлари бошқа халқларнинг ҳам донишмандлигини ва ҳикматли сўзларини ўзида жо қилади. Шунинг учун уларни бошқа халқларнинг афоризм ва мақоллари билан қиёслаб ўрганиш мумкин. Масалан, ливанлик олим Салим ар-Раъсий Лубноний бир қанча халқларнинг мақол ва маталларини қиёслаган. Бошқа араб тадқиқотчиси Фариҳ Лубноний араб мақолларини француз мақоллари билан солиштиради. Тилшунос олим, адиб Аҳмад Таймур ҳам худди шундай тадқиқот ишларини олиб бориб, адабий жиҳатдан қимматли саналган ҳар бир мақол ва матални изоҳлайди. Саид Убуд, Али Халилий, Исо Атоуллоҳ ва Салим Арофат каби баъзи араб олимлари фаластин мақол ва маталларини абжад алифбоси асосида тузиб чиққанлар.

Юқорида зикр этганимиздек, энг аввалги ва ҳозиргача етиб келган асар бу Муфаззал ад-Дабийнинг (т.781-787в.э) “Амсол ал-араб” китоби саналади. Бу тилшунос олим асли ироқлик, яъни Куфа шаҳридан бўлиб, ўз даврининг исломгача бўлган араб шеърияти бўйича йирик мутахассис эди. Немис тадқиқотчиси Илсе Лихтенштадтернинг таъкидлашича, Муфаззал ад-Дабийнинг барча асарлари араб мақол ва ҳикматларига бағишланган23. Профессор Салим Хидарусий фикрига кўра араб мақол ва маталлари ҳақидаги биринчи асар VIII асрда яшаган машҳур араб адиби Убайд ибн Шаррия ал-Журҳумийнинг “Китоб ал-амсол” рисоласидир24. Тадқиқотчилар яна бир асарни зикр этадилар. У бизгача етиб келган Муърижа ибн Амр ас-Садусийнинг “Китоб ал-ҳикам вал-амсол” асаридир. Бу асар Муфаззал ад-Дабийнинг китобидан кейин иккинчисидир. Муфаззал ад-Дабийдан олдин Алақа ибн Қуршум ал-Қалабий, Саҳҳор ибн Ийяш ал-Абдийлар ҳам мақол ва маталлар тўплаганлар. Бироқ уларнинг асарлари бизгача етиб келмаган. Абу Убайд ал-Бакрий ўзининг “Фасл ал-мақол фи шарҳи китоб ал-амсол” асарида юқорида айтилган олимларнинг мақол ва матал тўпламлари борлигини баён қилади.

Баъзи араб адибларининг тадқиқотлари Ғарб тилларига таржима ҳам қилинган. Масалан, Абу Обид ал-Қосим ибн Саллам ал-Ғаравий ал-Бағдодийнинг (774-838) “Китоб ал-амсол” рисоласининг 2 ва 17 қисмлари профессор Петро Гута томонидан 1836 йилдалотин тилига таржима қилинган. Ушбу асар тўлалигича Истамбулда “Ат-туҳфат ул-баҳия ва турфат уд-даҳия” (Ёрқин хазиналар ва мафтункор ашёлар) тўпламида нашр қилинган.

Абу Обид Қосим ал-Бағдодийдан сўнг Муфаззал ибн Салом қаламига мансуб “Ал-фоҳир” асари бизгача етиб келган. Унда ўша даврдаги адабий мақоллар жамланган. Рус шарқшуноси И.Ю.Крачковский бу ҳақда шундай ёзади: “Шундай қилиб, у нафақат бизга бошқа манбалардан маълум бўлган оддий мақоллар тўпламини, балки бир қатор ўткир иборалар, саломлар, мўъжаз шеърлар ва бошқа нарсаларнитақдим этади”25. Шунингдек, олим қўшимча қилиб, шундай таъкидлайди: “Шубҳасиз, Муфаззалнинг асари ҳар бир арабшунос филологнинг столида турадиган зарур маълумотнома китобига айланади; материалларнинг бойлигига кўра у араб мақоллари ва ибораларини тадқиқ қилувчи учун ал-Майдонийнинг машҳур тўплами билан бир қаторга қўйилиши зарур”26.

Форс тилшуноси ва тарихчиси Ҳамза ал-Исфаҳоний Абу Абдуллоҳ ибн ал-Ҳасан (893-961) ҳам араб мақолларига доир изланишлар олиб борган. У кўп саёҳат қилган ва форс ҳамда араб тилларини қиёслаган. Германиянинг Мюнхен кутубхонасида сақланаётган унинг “Дуррат ал-фоҳира” қўлёзма рисоласи араб тили бўйича қимматли асар саналади. Ҳатто араб тилини ўрганаётганлар учун асосий асарлардан ҳисобланган. Рисоланинг катта қисмини машҳур Абул-Фазл ал-Майдонийнинг (1124 в.э.) “Мажмаъ ул-амсол” тўплами ташкил этади. Ал-Майдоний Нишопур шаҳридан бўлиб, араб мақол ва ҳикматларини ўрганиш билан машҳур бўлган. Унинг “Мажмаъ ул-амсол” асари 6000 дан зиёд мақол ва ҳикматларни ўз ичига олади. 1838 йилда Германиянинг Бонн шаҳрида 3 қисмда нашр қилинган. 1869 ва 1892 йилларда Қоҳирада чоп этилган. Мисрдаги ушбу нашр ўрта асрнинг машҳур тилшуноси Абу Ҳилол ал-Аскарийга (920-1005) тегишли “Жамҳарат ал-амсол” рисоласи билан қўшилган ҳолда нашрдан чиққан. “Мажмаъ ул-амсол”нинг замонавий нашрлари турли араб давлатларида ҳам чоп этилмоқда. Ал-Майдонийнинг йигирмадан ортиқ асарлари бизгача етиб келган.

Ғарблик шарқшунос олим Шайла Вебстер ал-Майдонийнинг “Мажмаъ ул-амсол” асарини араб мақол ва маталларига бағишланган асарлар орасида энг яхши китоб деб ҳисоблайди. Унинг фикрича, муаллиф араб мақол ва маталларини жамлаган барча китоблар мазмунини битта асарда бирлаштиришга ҳаракат қилган. К.Броккелман ва И.Голдциернинг маълумот беришича: “Мазкур китобнинг асл нусхаси ва унинг таржимаси дунёни барча кутубхоналарида сақланади”27. “Мажмаъ ул-амсол” икки жилддан иборат бўлиб, ўз ичига барча қадимги матал, мақол ва ҳикматларни олади, шунингдек, арабларнинг исломгача ҳамда ислом давридаги турмуши тарихини акс эттиради.

Араб мақолларини ўрганган яна бир олим юртдошимиз Маҳмуд Замахшарийдир (1075-1144). У ўзининг “Ал-мустақсо фил-амсол” китобида турли даврлардаги достонлар, шунингдек, “Калила ва Димна” асаридаги парчалардан фойдаланади.

Араб адабиётида мақол ва маталлар қуйидаги хусусиятларга эга:

  1. Мақол ва маталлар тарихий аҳамиятга эга, чунки паремиологик луғатларда ва маданий мерос осорларида тарихий қиссалар ва ривоятлар, улардан нутқда фойдаланиш намуналари келтирилади. Масалан:

اليوم خمر وغدًا أمر

(Ал-йавма хамрун ва ғадан амрун)

Бугун шароб, эртага эса буйруқ. Яъни аввал оғзингдан шароб қуйса, эртага муттаҳам қилиб иш буюради.

  1. Мақол ва маталлар ижтимоий аҳамиятга эга. Чунки улар араб халқининг маданияти, анъаналари, турмуши ва одамлар билан ўзаро муносабатларни акс эттиради.

إنّ البغاث بأرضنا يستنسر

(Иннал-буғааса биардина йастансиру)

Ҳатто кичик қушлар ҳам бизнинг ўлкада бургутга айланади.

  1. Мақол ва маталлар адабий мерос саналади, чунки араб адабиёти шеъриятида ва бадиий асарларда кенг фойдаланилади. Масалан, қуйидаги байтда:

انصر أخلك ظالمًا أو مظلومًا.

لا في العير ولا في النفير.

(Унсур ахаака золиман ав мазлуман

Ла фил-ъийри ва ла фин-нафиири)

Хоҳу золим бўлсин, хоҳ мазлум,

Нодону ожизлигида ҳамўз биродарингга ёрдам бер .

Ла фил-ъийри ва ла фин-нафиири” матал бўлиб, “карвонда ҳам, тўдада ҳамэмас” деб тўғридан тўғри таржима қилинсада, нодону ожизлик, мақсаду маслаксизлик назарда тутилади.

  1. Мақол ва маталлар ахлоқий меъёрлар, фикр, ҳис-туйғу, эътиқод, эзгулик ва эртанги кунга ишончни ифодалайди.

إنَّ فيِ الشَّرِّ خِيَاراً

(Инна фиш-шарри хийаран)

Ёмонликда яхшилик бор.

Ёки аксинча қуйидаги мақолда хурсандчиликдан сўнг ғам-ташвиш келиши намоён бўлади:

إن في الحسن شقوة

(Инна фил-ҳасани шақаватун)

Яхшиликда бахтсизлик бордир.

Ўрта асрларга доир мақол ва ҳикматлар ислом дини билан боғлиқ қадриятлар ва ахлоқни акс эттиради, яккахудоликка, эътиқодга ва солиҳ банда бўлишга даъват қилади. Масалан:

رأس الدين التقوى

(Раъсуд-дини ат-тақва)

Диннинг асоси (боши) тақводир.

مَنْ صَدَقَ الله نَجَا

(Ман садақАллоҳ нажаа)

Кимки Парвардигорига содиқ бўлса, нажот топади.

Араб мақол ва ҳикматларини тўплаш ва тадқиқ этиш ҳозирги кунда ҳам давом этмоқда. Бундай тадқиқотлар жуда кўп, хусусан Музҳир ад-Дурийнинг “Ироқнинг ахлоқий мақол ва ҳикматлари”, Абдуллатиф ад-Дулайшийнинг “Басранинг халқ мақоллари”, Абдулхолиқ аз-Заббоғнинг “Мўсул мақоллари тўплами”, Маҳмуд Исмоил Синий, Носиф Мустафо Абдулазиз ва Мустафо Аҳмад Сулаймонлар тузган “Араб мақоллари қомуси” ва бошқаларни мисол қилиб келтириш мумкин.

Ҳанна ал-Фаҳурий араб мақол ва маталларини араблар тарихининг муҳим илмий даврлари: жоҳилия, аббосийлар даври, янги давр ва бошқалар билан боғлайди. Бундан ташқари ҳар бир бўлимда мақоллар муайян даврдаги муаллифларига мувофиқ баён қилинади. Араб мақоллари ва ҳикматлари орасидан машҳур шахслар ва шоирларнинг шеърий ёки оғзаки иборалари ўрин олиб, янги ҳаёт бошлаган.

Араб ҳикматли сўзлари ва мақолларининг фарқланиш сабаблари ҳамда ўхшаш илдизларини аниқлашга бағишланган тадқиқот иорданиялик адабиётшунос олим, профессор Ҳаний ал-Амданинг “Араб миллатининг мақоллари” номли асари ҳисобланади. Олим араб мамлакатлари ва бошқа давлатларда кенг тарқалган, машҳур мақоллар мисолида лексик, баъзида грамматик ўзгаришлар даражасида кузатиладиган регионал-диалектик вариантлардаги асос саналган умумийликни ўрганади. Адибнинг халқ мақолларига бағишланган “Иордания халқ мақоллари” номли тўплами 1978 йилда Аммонда нашр қилинган. Асарда 1800 та халқ матал ва мақоллари алифбо ва рақамли тартибда араб тилининг иордан шевасида жамланган. Китоб фойдаланишга қулай бўлиши учун икки хил кўрсаткич: мавзу ва калит сўзлар бўйича тузилган.

Араб мақол ва ҳикматлари таснифига доир биринчи тадқиқот ироқлик олим Абдураҳмон ат-Тикритийнинг 1969 йилда нашр қилинган 4 жилдли “Бағдоднинг ўхшаш мақоллари” асари саналади. Унда келиб чиқиши ва аввалги, бошланғич маъноси нуқтаи назаридан жоҳилия даври шеъриятидан ёки бошқа давр назмий асарларидан олинган, шунингдек, исломгача ҳамда ислом даврида муомалада бўлган мақол ва маталлар таҳлил қилинади.

Шундай тадқиқотлардан яна бири 1968 йилда Қоҳирада нашр қилинган мисрлик олим Муҳаммад Қандил ал-Бақлийнинг “Араб мамлакатларидаги халқ мақолларининг бирлиги” асари ҳисобланади. Муаллиф ўз асарида нафақат Миср мақол ва маталларини шарҳлайди, балки уларни бошқа араб халқлари паремиялари билан қиёслайди. Бундай қиёсий таҳлил бир томондан ягона ва яхлит руҳий, маънавий манбани аниқлашга, бошқа томондан бундай манба ибтидоси қадимга бориб тақалишини кўрсатиш имконини беради. Бинобарин, мақолларда нималар ўзгаргану ва нималар ўзгариши мумкинлиги намоён бўлади.

Кўриниб турибдики, мақол ва маталлар, ҳикмат ва афоризмларни ўрганиш араб халқи маданияти ва тили тўғрисидаги билимларнинг кенгайиши учун зарур. Мақоллар ва доно иборалар араблар ифтихорининг асоси, “...араб қалбининг кўзи, унда рўй бераётган нарсаларнинг акс этиши, олий мақсадига тўғри йўл”28. Ҳикматлар ва мақоллар араб халқи оламини акс эттиради, шу билан бирга ёш авлодни олийжанобликка, саховатга, қаҳрамонликка, бурч ва инсоний қадр-қимматга, ота-онани ҳурмат қилиш ва дўст билан Ватанга садоқатли бўлишга даъват этади.


МАЖМАЪ УЛ-АМСОЛ” АСАРИ


Шарқ Уйғониш даврининг энг кўзга кўринган адибларидан бири ҳижрий бешинчи аср (XII аср)да яшаб, ижод этган олим Абул-Фазл Аҳмад бин Муҳаммад ал-Майдоний ан-Найсабурий ҳисобланади. Маълумотларга кўра, адиб Нишопурнинг Майдон мавзеида таваллуд топган. Абул-Фазл Майдонийнинг “Мажмаъ ул-амсол”, “Нузҳат ут-тарф фи илмис-сарф”, “Ас-сомий фил-асомий”, “Ал-ҳодий лиш-шодий”, “Шарҳи муфаззаллиёт” каби асарлари бизгача етиб келган. Ёқут Ҳамавийнинг “Муъжам ул-удабо” асарида ҳам у ҳақда маълумот берилади.

Абул-Фазл Майдонийнинг араб тилидаги матал ва мақоллар, ҳикматли сўз ва афоризмларни ўзида жамлаган “Мажмаъ ул-амсол” асари этнолингвистик ҳамда этномаданий жиҳатдан жуда қимматли манба саналади. Маълумки, матал ва мақоллар нафақат тилшунос олимлар, балки этнограф, тарихчи, ёзувчи ва файласуфлар, шунингдек, маълум бир тилни ўрганаётган ҳар бир кишига ўша халқнинг руҳиятини англаш учун аҳамиятлидир. Бинобарин, ҳикмат ва мақоллар аждодлар донишмандлигини асрлар давомида ўзида жо этади. Инсонҳаёти ва турмушининг турли жиҳатлари ҳақидаги аниқ мулоҳаза ҳамда афористик ихчам фикр уларга хосдир. Ҳикмат ва мақолларнинг манбаи ҳаётнинг чексиз ранг-баранглиги ҳисобланади. Улар халқ тажрибасини мушоҳада этиш жараёнида вужудга келган бўлиб, меҳнаткаш инсон ва жангчининг тафаккурини ўзида акс эттирган. Оғиздан-оғизга ўта туриб, ҳикмат ва мақоллар сайқаллана борган, мукаммаллашган ҳамда аниқлик, ихчамлик ва таъсирчанлик касб этган. Ҳар бир халқнинг турмуш тарзи, тарихи, тақдирини акс эттирадиган ва миллий ўзлигини ифодалайдиган ҳикматлар ва мақоллар мавжуд.

Абул-Фазл Майдоний ўз асарида исломгача бўлган арабларнинг 5000 га яқин мақоли ва мингга яқин Муҳаммад алайҳиссалом саҳобалари ҳамда халифаларнинг ҳикматли сўзларини тўплаган. Ушбу матал ва мақоллар ўзига хос, ихчам маъноли бўлиб, ҳикматли иборага айланган. Шу билан бирга, бу афоризмлар ҳозирда ҳам араблар томонидан қўлланилади.

Муаллифнинг “Мажмаъ ул-амсол” китоби мазкур турдаги асарлар орасида ўзига хос ҳисобланади. Юқорида зикр этганимиздек, тарихчи ва тилшунос Ёқут Ҳамавий (1178-1229) “Муъжам ул-удабо” асарида адиб тўғрисида шундай ёзади: “Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Иброҳим ал-Майдоний Абул-Фазл ан-Найсабурий: Ал-Майдон бу Нишопур мавзеларидан бирининг номидир. У (Абул-Фазл) ўша ерда истиқомат қиларди, шунинг учун ўша жой билан унга нисбат берадилар. Бу ҳақда машҳур адабиётшунос, араб тили грамматикаси билимдони, тилшунос Абдулғофир зикр этган. Абдулғофирнингайтишича, Абул-Фазл Майдонда ҳижрий 518 йилда Қадр кечаси оламдан ўтган ва Майдондаги қабристонлардан бирига дафн этилган. Унинг энг гўзал ва фойдали асарлари “Араб ҳикмат ва мақолларитўплами”, “Исмлар тўғрисида юксак сўзлар”, “Грамматика шакллари”, “Грамматика”, “Морфология илмидаги назарларнинг очилиши”, “Араб назми антологиясига шарҳ” ҳисобланади”.

Муҳаддис Ибн Ҳалликон (1211-1282) шундай маълумот келтиради: “Ҳикоя қилишларича Замахшарий ўзининг “Ал-мустақсо” асарини ёзиб бўлгандан кейин Майдонийнинг “Мажмаъ ул-амсол” асари билан танишган экан. У Абул-Фазлнинг асарини узоқ ўрганган ва тўплам унга жуда ёққан. Яна айтадиларки, Замахшарий “Ал-мустақсо фил-амсол” (Ниҳоясига етган мақоллар) асарини ёзганидан сўнг “Мажмаъ ул-амсол”ни кўриб қолади ва ўзининг асари тузилиши, таркиби ҳамда фойдалилиги билан ушбу тўпламдан кўра заифроқ эканини билгач рисоласини ёзганига пушаймон бўлади”. Чунки у бирорта араб адиб ва олими бундай асар ёзишда ўзидан ўзиб кетолмайди деб ўйлаган. Ўз ишидан мағрурланган Замахшарий асарини “Ал-мустақсо”, яъни “Ниҳоясига етган чуқур тадқиқот” деб номлаган эди.

Майдонийнинг шогирдларидан бири Шиҳобуддин Муҳаммад ал-Қузоий ал-Хубий “Мажмаъ ул-амсол”нинг қисқа шаклини тузади.

Басралик тилшунос олим ал-Мубаррад (826-898) таъкидлашича: “Ал-масал – араб тилида ал-мисол, яъни ўхшаш, бамисоли сўзидан ясалган”. Бу ибора бир вазиятни бошқа бири билан қиёслаш учун қўлланилади. Ушбу сўзнинг илдизи “бир нарсани бошқаси билан таққослаш” деган маънони англатади.

Файласуф Иброҳим ан-Наззомнинг (760-835) айтишича: “Фақат мақолда бошқа нутқ шаклидан фарқли ўлароқ бир пайтнинг ўзида тўртта хусусият мужассамлашган: ижоз ул-лафз, яъни ихчамлик; исобат ул-маъно, яъни мўлжалга олиш, мерганлик; ҳусну ташбеҳ, яъни гўзал ўхшатиш; жавдат ул-киноя, номлашдаги сифатлилик, афзаллик. Мақол бу балоғатнинг ниҳояси, нутқни тушуниш осонлигининг энг юксак чегарасидир”.

Адиб ва таржимон Ибн ал-Муқаффонинг (724-756) фикрига кўра: “Мақоллар ишлатилганда нутқ тушунарлироқ бўлади, қулоққа ёқимли эшитилади ва сўзлашишдаги нозик иборалар учун кенг майдон вужудга келади”.

Майдоний асаридаги фасоҳатли ҳикматлардан баъзиларини келтириб ўтамиз:

لِكُلِّقَومٍكَلْبٌ،فلاتَكُنْكَلْبَأَصْحَابِكَ

(Ликулли қавмин калбун, фала такун калба асҳаабика!)

Ҳар бир қавмнинг ўз ити бор, бироқ ўз дўстларинг учун ит бўлмагин!

Луқмони ҳаким ўғли сафарга отланганда шу насиҳатни қилган.

الْمِنَّةُتهْدِمُالصَنِيعَةَ

(Ал-миннату таҳдимус-саниъата)

Миннат хайрли амални емиради. Бақара сураси 264-оятида шундай дейилади: “Эй имон келтирганлар! Садақаларингизни миннат ва озор бериш билан, молини Аллоҳга ва охират кунига имон келтирмаса ҳам кишиларга риё учун нафақа қилганга ўхшаб бекорга кеткизманг. У мисоли бир устини тупроқ босган силлиқ тошга ўхшайди. Бас, кучли ёмғир ёғса, силлиқ бўлиб қоладир. Касб қилганларидан ҳеч нарсага қодир бўлмаслар. Ва Аллоҳ кофир қавмларни ҳидоятга бошламас”.

المُزَاحَةُتُذْهِبُالمَهَابَةَ

(Ал-музоҳату тузҳибул-маҳобата)

Ҳазилкашлик обрўни кеткизади.

Агар инсон кўп ҳазиллашса, унинг обрўси пасаяди. Ушбу сўзлар Ақсам ибн Сайфийга тегишлидир. Ривоят қилишларича, Умар ибн Абдулазиз, Аллоҳ уни раҳматига олсин, айтарди: “Ҳазиллашишдан қочгин, чунки у ўз ортидан қабиҳликни эргаштиради ва нафрат уйғотади”.

‏ Абу Убайд ҳикоя қилади: “Бизгача етиб келган ривоятга кўра, халифа бир кишига икки кўйлакдан бирини танлашни таклиф қилади. У эса ҳазиллашади: “Икковиниям оламан ва яна хурмо ҳам берасиз!”. Халифа ғазабланиб, дейди: “Менинг ҳузуримда ҳазиллашишга қандай ҳаддинг сиғди!?” ва унга ҳеч нима бермади”.

Кўриниб турибдики, юқоридагидек ҳикматли сўз ва мақолларнинг тарбиявий жиҳати юксак. Талаффузи аниқ бўлмаса-да, араб ёзувини билмайдиган киши ўқий олиши учун мақол ва ҳикматли сўзларнинг транскрипциясини бердик.

Хулоса ўрнида айтмоқчимизки, Абул-Фазл ал-Майдонийнинг “Мажмаъ ул-амсол” асарини ўрганиш ва таржима қилиш, манбашунослик, тарих, фалсафа ва этнография нуқтаи назаридан жуда қизиқарли ҳамда муҳим аҳамиятга эга. Шу билан бирга Ислом тарихи, араб тили ва маданияти билан қизиқувчилар ва ўрганаётганлар билими ҳамда малакасини ошириш учун зарур манба ҳисобланади.


АРАБ МАҚОЛ ВА ҲИКМАТЛАРИ


  1. - إنَّمِنَالْبَيَانِلَسِحْراً


(Инна минал-байан ласиҳран )

Баъзи бир чиройли, ёрқин нутқлар сеҳру жоду кабидир!

يعنيأنبعضالبيانيعملعملالسحر

Яъни чиройли сўзлар тингловчиларга сеҳр каби таъсир этади.

ومعنىالسحر‏:‏ إظهارالباطلفيصورةالحق

Сеҳр ёлғонни ҳақиқат суратида беришни англатади.

والبيانُ‏:‏ اجتماعُالفصاحةوالبلاغةوذكاءالقلبمعاللسَنِ‏

Ал-байан (чиройли нутқ) – бу фасоҳат (чиройли сўзлаш), балоғат (ибораларни етказа олиш) ва қалб зукколигининг мажмуи.


  1. - إنَّالمُنْبَتَّلاَأرْضاًقَطَعَوَلاَظَهْراًأبْقَى‏


(Иннал-мунбатта ла ардан қатаъа ва ла зоҳран абқо)

المنبتُّ‏:‏ المنقطععنأصحابهفيالسفَر،والظَّهْرُ‏:‏ الدابة‏.‏

Сафарчоғи шерикларидан орқада қолган киши керакли масофани босиб ўтолмайди, юк ташийдиган ҳайвоннинг елкасида эса соғ жойи қолмайди.

يضربلمنيُبالغفيطلبالشيء،ويُفْرِطحتىربمايُفَوِّتهعلىنفسه‏‏

Бу мақол бирор бир нарсага жудаям интиладиган, шу сабаб ўша нарсани йўқотиб қўйиши мумкин бўлган киши тўғрисидадир.


  1. - إنَّمِمَّايُنْبِتُالرَّبِيعُمَايَقْتُلُحَبَطاًأوْيُلِمُّ‏


(Инна мимма юнбитур-рабиъу ма йақтулу ҳабатон ав йулимму)

Баҳор ёмғирида ўсган майса қоринни шишириб ўлдиради ёки шунга яқинлаштириши мумкин.

والْحَبَطُ‏:‏ انتفاخُالبطن،

Ал-ҳабат – бу қорин шиши.

يضربفيالنهيعنالإفراط

Ҳар қандай ортиқча нарсага берилиш қораланиб шундай дейилади.


  1. - إنَّالْمُوَصَّيْنَبَنُوسَهْوَانَ


(Иннал-мувассайн бану саҳван)

Ўгит бериладиган, насиҳат қилинадиганлар мудроқ кишиларнинг ўғилларидир.

Бу сўзларнинг маъноси қуйидагича,

إنالذينيُوَصَّوْنَبالشيءيستولِيعليهمالسهوُ

Кимга насиҳат қилинса, уни мудроқ босади.

يضربلمنيسهوعنطلبشيءأمربه

Бу ибора бирор иш буюрилган киши масъулиятсизлик қилганда айтилади.


  1. - إنَّالجوَادَعَيْنُهُفُرَارُهُ


(Иннал-жаваада айнуҳу фураруҳу)

Отнинг қанақалиги унинг тишидан билинади!

الفِراربالكسر‏:‏ النظرإلىأسنانالدابةلتعرُّفِقدرسِنِّها،

Ал-фирар (касра билан)– ҳайвонни тишига қараб ёшини аниқлаш.

يضربلمنيدلُّظاهرهعلىباطنهفيغنيعناختباره،

Бу ибора ташқи кўриниши ички дунёсидан яққол далолат берадиган кишига нисбатан қўлланади.

حتىلقديقال‏:‏ إنَّالخبيثَعينهفُرَاره‏‏

Шунингдек, “Ёмонлик тишидан кўринади!” деган мақол ҳам бор.


  1. - إنَّالرَّثيئَةَتَفْثَأُالغَضَبَ


(Иннар-расиъата тафсаул-ғазаба)

Ширин қатиқ ғазабни сўндиради.

الرثيئة‏:‏ اللبنُالحامضيُخْلَطبالحلو،والفَثْء‏:‏ التسكينُ‏.‏

زعمواأنرجلانزلبقوموكانساخِطاًعليهم

Ҳикоя қилишларича, бир киши ўзи ғазабланган одамларни уйига меҳмон бўлиб келди.

وكانمعسخطهجائعا

Ғазаб билан бирга у очликни туярди.

فسَقَوْهُالرثيئة،فسكنغضبه

Унга ширин қатиқ ичирдилар ва у тинчланди.

يضربفيالهَدِيَّةتُورِثالوِفَاقَوإنقلَّت

Ушбу мақол ҳатто кичкина совға ҳам дўстликни уйғотиши мумкинлиги тўғрисидадир.


  1. - إنَّالبُغَاثَبأَرْضِنَايَسْتَنْسِرُ


(Иннал-буғааса би-ардина йастансиру)

Ҳатто кичкина читтаклар ҳам бизнинг ўлкада бургутга айланади!

البغاث‏:‏ ضربٌمنالطير،

Ал- буғас – кичкина қуш тури.

فيهثلاثلغات‏:‏ الفتح،والضم،والكسر

Биринчи илдиз ундошининг устида учта унлини: фатҳа, замма ва касрани қўллаш мумкин.

والجمعبِغْثَان

Кўпликда бу сўз – “биғсан”.

قالوا‏:‏ هوطيردونالرَخمة،

Айтишларича, бу қуш қузғундан кичик экан.

يضربللضعيفيصيرقويا،وللذليليعزّبعدالذل‏

Мақол заифлик ва камситишлардан кейин кучли ва обрўли кишига айланган киши ҳақидадир.


  1. - إنَّفيِالشَّرِّخِيَاراً


(Инна фиш-шарри хияран)

Ҳар бир ёмонликда ҳам яхшилик бордир!

الخير‏:‏ يجمععلىالخِياروالأخيار،وكذلكالشريجمععلىالشِّرَاروالأشرار‏:‏

أيأنفيالشرأشياءخيارا‏

Яъни ёмон вазиятларда кўпгина яхши лаҳзалар ҳам бор.

ومعنىالمثل — كماقيل — بعضالشرأهونمنبعض

Шунингдек, бу мақол “Бир ёмонлик бошқасидан кўра енгилроқдир” деган ҳикмат билан ўхшаш.


  1. - إنَّوَرَاءَالأكَمةِمَاوَرَاءَهَا


(Инна вараал-акамати ма варааҳа)

Тепалик ортида унинг ортидаги нарса ётибди! (Коса тагида ним коса бор)

Мақолнинг келиб чиқиши қуйидагича:

أنأَمَةًواعدتصديقهاأنتأتيهوراءالأكمةإذافرغَتمنمهنةأهلهاليلا

Бир канизак уйдаги ишларини тугатгач,ўз маъшуқига тунда тепалик ортида учрашишни ваъда беради.

فشغلوهاعنالإنجازبمايأمرونهامنالعمل

Бироқ унга кўп иш буюрганларидан ваъдасини устида туролмайди.

فقالتحينغلبهاالشوقُ‏

Унинг ҳиссиёти, шавқи жунбушга келиб шундай сўзларни айтади:

حبستمونيوإنوراءالأكَمَةماوراءها

Улар мени ушлаб қолдилар. Тепалик ортида эса унинг ортидаги нарса бор!

يضربلمنيُفْشِيعلىنفسهأَمْرَاًمستوراً

Бу ибора ўз сирини нохос очиб қўйган киши тўғрисида гап борганда ишлатилади.


  1. - إنَّمَنْلايَعْرِفُالوَحْيَأحْمَقُ


(Инна ман ла яърифул-ваҳйа аҳмақу)

Кимки ишорани тушунмаса аҳмоқдир!

ويروىالْوَحَىمكانالوَحْيِ‏.‏

يضربلمنلايَعْرفالإيماءوالتعريضَحتىيجاهربمايرادإليه‏.‏

Бирор истаган нарсангни олиш учун имо-ишорани тушунмайдиган ва тўғри айтмоқ талаб этиладиган одамга нисбатан айтилади.


  1. - إنَّفِيالْمَعَارِيضِلَمَنْدُوحَةًعَنِالْكَذِبِ


(Инна фил-маъаризи ламандуҳата анил-казиби)

Мужмал гаплар ёлғон ишлатишдан қутқаради!

هذامنكلامعِمْرَانبنحصين

Бу Имрон ибн Ҳасиннинг сўзларидир.


  1. - إنَّالْمَقْدِرَةَتُذْهِبُالْحفِيظَةَ


(Иннал-мақдирата тузҳибул- ҳафизата)

Қасд олиш имконияти ғазабни жиловлайди!

المَقْدِرة ‏(‏ذكرلغتينوتركثالثة،وهيبفتحالميموسكونالقافودالهامثلثة‏)‏ والمَقْدُرة‏:‏ القدرة،والحفيظة‏:‏ الغضب‏.

قالأبوعبيد‏:‏ بلغناهذاالمثلُعنرجلعظيممنقريشفيسالفالدهر

Абу Убайд айтишича, ушбу мақол бизгача ўтган асрларда Қурайш қабиласидан бўлган буюк шахс томонидан етиб келган.

كانيطلبرجلابِذَحْلٍ ‏(‏الذحل — بفتحالذالوسكونالحاء — الثأر‏)‏ فلماظفربه

У бир кимсага қасдлашган экан ва уни мағлуб этганда, шундай деган экан:

قال‏:‏ لولاأنالمقدرةتذهبالحفيظةلانتقمتمنك،ثمتركه

“Агар қасд олиш кучи ғазабни жиловламаганида эди, мен албатта сендан ўчимни олган бўлардим!” ва сўнг уни қўйиб юборибди.


  1. - إنَّالسَّلاَمَةَمِنْهَاتَرْكُمافيها


(Иннас-саламата минҳа тарку ма фиҳа)

Ўзни хавфдан сақлаш учун ундаги нарсадан воз кечмоқ лозим!

قيل‏:‏ إنالمثلفيأمراللَقطةتوجَد

Айтадиларки, бу мақолда бирор бир топилган нарса назарда тутилган.

وقيل‏:‏ إنهفيذمالدنياوالحثِّعلىتركها

Яна айтадиларки, бу ўткинчи дунёни мазаммат қилмоқ ва ундан воз кечмоққа маслаҳат бермоқдир.

وهذافيبيتأولهُ

Бир байт шундай бошланади:

والنفسُتَكْلَفُبالدنياوقدعلمت * أنَّالسلامةمنهاتَرْكُمافيها

Нафс бу ўткинчи дунё изидан қувиб ҳолдан тойган. Аммо мен унинг ичидаги нарсани тарк этиш билан хавфсиз бўлишимни билардим.


  1. - إنَّالكَذُوبَقَدْيَصْدُقُ


(Иннал-казуба қад йасдуқу)

Ҳатто энг ашаддий ёлғончи ҳам баъзида тўғри гапириши мумкин!


  1. -إنَّتَحْتَطِرِّيقَتِكَلَعِنْدَأْوَةً


(Инна таҳта тирриқатика лаиндаъватан)

Сенинг мулойимлигинг ортида қайсарлик яширинган!


  1. - إنَّالْبَلاَءَمُوَكَّلٌبالمَنْطِقِ


(Иннал-балаа муваккалун бил-мантиқ)

Бало – нутқнинг вакилидир!

Яъни тилинг ўзингга душман.


  1. - إنَّهُلَنِقَابٌ


(Иннаҳу ланиқабун)

У ўз ишининг устаси.

يعنيبهالعالمبمُعْضِلاتالأمور

Яъни, мураккаб ва чигал масалалар ечимини топиш бўйича мутахассис.


  1. - إنَّمَاخَدَشَالْخُدُوشَأَنُوشُ


(Иннама хадашал-худуша анушу)

У Ануш ёзувларини ўйиб ёзади.

الخَدْش‏:‏ الأثر

Ал-хадш – бу қадимги адабий ёдгорлик.

وأنوش‏:‏ هوابنشيثابنآدمصلىاللّهعليهماوسلم

Ануш Одам алайҳиссалом набираси, Шиснинг ўғлидир.

أيأنهأولمنكَتَبَوأثربالخطفيالمكتوب‏

Яъни, у биринчилардан бўлиб бадиий асар ёзишни бошлаган.

يضربفيماقَدُمَعهدُه

Эскирган нарсалар ҳақида шундай дейилади.


  1. - إنَّالنِّسَاءَلَحْمٌعَلَىوَضَمْ


(Иннан-нисаа лаҳмун ала вазам)

Аёллар қассоб кундасидаги гўштдир.

وهذاالمثليروىعنعمررضياللّهعنهحينقال‏:‏ لايخلُوَنَّرجلبِمُغِيبَةٍ،إنالنساءلحمٌعلىوضم

Бу мақол Умар разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Эркак киши нотаниш, бегона аёл билан ёлғиз қолмасин, чунки аёллар қассобнинг кундаси устидаги гўшт кабидир!”


  1. - أمَامَهاتَلْقَىأَمَةٌعَمَلَها


(Амамаҳа талқо аматун амалаҳа)

Канизакнинг иши доим унинг олдидадир.

أيإنالأمةأيْنَمَاتوجهتليقتْعملا

Яъни, хизматчи аёл қайси томонга ўгирилмасин ҳар доим унга иш топилади.


  1. - إنِّيلآكُلُالرَّأْسَوَأَنَاأعْلَمُمافِيهِ


(Инний лаакулур-раъса ва ана аъламу ма фиҳи)

Мен калла гўшти ейман ва калланинг ичида нима борлигини биламан!

يضربللأمرتأتيهوأنتتعلممافيهمماتكره

Кўнгилсизлик кутилган ишга киришганда айтиладиган ибора.


  1. - إذَاجاءَالْحَيْنُحارَتِالعَيْنُ


(Иза жаал-ҳайну ҳааратил-айну)

Вақти келса, кўзлар қоронғулашади

قالأبوعبيد‏:‏ وقدروىنحوهذاعنابنعباس،

Абу Абийд бундай сўзлар Ибн Аббосдан ривоят қилинади деган.

وذلكأننَجْدَةالحَروُرِيّأونافعاالأزْرَقَقالله‏

Бу Нажда ал-Ҳарурий ёки Нофеъ ал-Азраққа айтилган сўзлардир:

إنكتقولإنالهدهدإذانَقَرالأرضعرفمسافةمابينهوبين‏ الماء

Сен ҳудҳуд ерни чўқиб, сувгача бўлган масофани аниқлай олади демоқчимисан?

وهولايبصرشعيرةالفَخَّ

Бироқ у тузоқ ипини сезмайди.

فقال‏:‏ إذاجاءالقَدَرعمىالبصر

У жавоб берди: қадар келса (тақдирда битилган бўлса), кўзлар сўқир бўлади.


  1. - إنَّهُلشَدِيدُجَفْنِالعَيْنِ


(Иннаҳу лашадиду жафнил-айн)

Унинг қовоқлари кучли.

يضربلمنيَقْدرأنيصبرعلىالسهر

Жуда кам ухлайдиган киши тўғрисида шундай дейилади.


  1. - أنْفٌفيالسَّماءِواسْتٌفِيالماءِ


(Анфун фис-самаи ва-стун фил-маи)

Бурни осмонда-ю, кети (сувда) кўлмакда.

يضربللمتكبرالصغيرالشأن‏

Обрўси паст, аммо кибру-ҳаволи киши тўғрисида шундай дейилади.


  1. - أنْفُكَمِنْكَوَإِنْكانَأذَنَّ


(Анфука минка ва ин каана азанна )

Бурнинг оқса ҳам ўз аъзоингдир. Тирноқни этдан айириб бўлмайди.


  1. - إِنَّالذَّلِيلَالَّذِيلَيْسَتْلَهُعَضُدُ


(Инназ-залила аллазий лайсат лаҳу азуду)

Суянчиғи бўлмаган хўрланган кишидир.

أي‏:‏ أنصاروأعوان

Яъни, ёрдамчиси ва дўстлари йўқ деган маънони англатади.

يضربلمنيَخْذُلُهناصِرُه

Яқин дўстлари ёрдам бермайдиган киши тўғрисида айтилади.


  1. - إِلَىأُمِّهيَلْهَفُالَّلهْفَانُ


(Ила уммиҳи ялҳафул-лаҳфаан)

Хафа бўлган онасига суянади.


  1. - أُمٌّفَرَشَتْفَأَنامَتْ


(Умму фарашат фа-анаамат)

Она жойни тўшаб, сўнгра ётқизди.

يضربفيبرالرجلبصاحبه

Ўз дўстига яхши муомала қиладиган киши ҳақида айтилади.


  1. - أخُوكَمَنْصَدَقَكَالنَّصِيحَةَ


(Ахука ман садақака ан-насиҳата)

Самимий маслаҳат берадиган киши сени биродарингдир.

يعنيالنصيحةفيأمرالدينوالدنيا

Дин ва дунё ишларидаги насиҳат назарда тутилади.


  1. - إِذَاتَرَضَّيْتَأَخَاكَفَلاَأَخَالَك


(Иза тараззайта ахака фала ахо лака)

Агар биродарингга тилёғламалик қилишга тўғри келса, унда у сенга биродар эмасдир.


  1. - إِنَّماالقَرْمُمِنَالأفيِلِ


(Иннамал-қарму минал-афийли)

Қабиланинг туяси ҳам қачонлардир албатта кичкина бўлган.

Энг баланд минора ҳам пастдан кўтарилгай.


  1. - إنَّماأُكِلْتُيَوْمَأُكِلالثَّوْرُالأبْيَضُ


(Иннама укилту явма укилас-савру ал-абъязу)

Мен оқ буқани еган пайтлари ейилган эдим.

“Оқ буқа ейилган куни мен ейилган эдим” деган мақол асосида қуйидаги ривоят ётади. Бир пайтлар ўрмонда учта – оқ, сариқ ва қора буқалар яшаркан. Шер уларни ейиш мақсадида доим ҳужум қилар экан, аммо ниятига етолмаскан. Чунки буқалар бирлашиб, унга ташланиб, бир-бирларини ҳимоя қиларкан. Бир куни шер ҳийла қилишга қасд қилибди ва қора билан сариқ буқага айтибди: “Бизларни рангимиз ўхшаш, лекин оқ буқа биздан ранги билан фарқ қилади. Шунинг учун у овчиларни жалб этиши мумкин, унда ҳаммамиз ҳалок бўламиз. У биз учун хавфли, уни ейишимга изн беринглар”. Икки буқа рози бўлишибди ва шер оқ буқага ташланибди. Бир қанча вақт ўтгач шер худди шу таклиф билан сариқ буқани ёнига келибди. Алалоқибат, шер қора буқани ҳам ебди. Кўп ўтмай шер сариқ буқага: “Энди нима бўлса ҳам сени ейман” дебди. Шунда сариқ буқа: “Мен оқ буқа ейилган пайт ейилган эдим” деб надомат билан айтган экан.

Бу нақлда садоқат ва хиёнат ҳақида гап боради. Мақолнинг мазмунидан дўстга хиёнат ёмон оқибатларга олиб келиши англанади.


  1. - إِنَّماهُوَذَنَبُالثَّعْلَبِ


(Иннама ҳува занабус-саълаби)

У тулки думининг ўзи.

أصحابالصيديقولون‏:‏ رَوَاغالثعلببذَنَبهيميلهفتتبعالكلابذَنَبه

Овчилар айтадилар: “Тулкининг ҳийласи думини айлантиришида, итлар эса уни думи ортидан қувиб юрадилар”.

يقال‏:‏ أروغمنذَنَبِالثعلب‏

Яна айтадилар: “Тулки думидан кўра эпчилроқдир”.


  1. - إذَاأَخَذْتَبِذَنَبَةِالضَّبِّأغْضَبْتَهُ


(Иза ахазта бизанабатиз-забби ағзабтаҳу)

Агар калтакесакнинг думидан ушлаб олсанг, уни ғазабини чиқарасан.

Бу мақолда ёмондан узоқ юриш назарда тутилади.

  1. - إِذَاحَكَكْتُقَرْحَةًأدْمَيْتُها


(Иза ҳакакту қарҳата адмайтуҳа)

Ярамни қашисам қон оқа бошлади.

“Ўзимдан чиққан балога, қайга борай давога” мақолига мос келади.


  1. - إِنَّمَاهُوَكَبَرْقِالْخُلَّبِ


(Иннама ҳува кабарқил-хуллаби)

У ёмғирсиз чақмоқ кабидир.

يضربلمنيَعِدُثميخلفولاينجز‏

Сўзида турмайдиган ва ўз ваъдасини бажармайдиган киши тўғрисида шундай дейилади.


  1. - النِّسَاءُشَقَائِقُالأَقْوَامِ


(Ан-нисау шақоиқул-ақваами)

Аёллар эркакларнинг синглисидир.

معنىالمثلإنالنساءمثلُالرجالوشقتمنهم،فلهنمثلماعليهنمنالحقوق

Мақолнинг маъноси шуки,аёл ҳам эркак кабидир ва уларнинг бир бўлаги ҳисобланади. Аёлнинг ҳам эркак каби бурч ва ҳуқуқлари бор.


  1. - إِذَاقَطَعْنَاعَلَمَاًبَدَاعَلَمٌ


(Иза қатаъна аламан бадаа аламун)

Бир тоғ чўққисини забт этсак, бошқаси пайдо бўлди.

الجبلُيقاللهالعَلَم‏:‏ أيإذافرغنامنأمرحَدَثأمرآخر‏

Биз бирор ишни якунласак, бошқа бири пайдо бўлади. Яъни, иш ҳеч қачон тугамайди.


  1. - إذاضَرَبْتَفأَوْجِعَوَإِذَازَجَرْتَفَأسْمِعْ


(Иза зарабта фа-авжиа ва иза зажарта фаъсмиъ)

Агар урсанг оғритиб ур, агар огоҳлантирсанг ўзингни тинглашга мажбур қил.


  1. - إنْكُنْتَرِيحاًفَقَدْلاَقَيْتَإِعْصارا


(Ин кунта рийҳан фақад лақайту иъсоран)

Агар сен шамол бўлсанг, мен тўфонман.


  1. - إِنَّمَعَاليَوْمِغَداًيامُسْعِدَة


(Инна маал-йавми ғадан йа Мусъида)

Эй Мусъид, бугунги кун билан эртанги кун ҳам бор!

يضربمثلافيتنقُّلِالدوَلعلىمرالأياموكَرِّها‏.‏

Мақолнинг маъноси дунёдаги ҳокимият доим бир қўлдан бошқасига ўтади деганидир.


  1. - إنَّكَلَعَالِمٌبِمَنَابِتِالقَصِيصِ


(Иннака лаолимун биманабитил-қасис)

Сен қаерда қасис ўсишини биласан!

قالوا‏:‏ القَصِيصجمعُقَصِيصةوهيشُجَيْرةتنبتعندالكَمْأة،فيستدلعلىالكمأةبها‏

Дейдиларки, қўзиқорин қасис бутаси ёнида ўсар экан. Айнан шу ўсимлик қўзиқорин борлигига далолат беради.

يضربللرجلالعالمبمايحتاجإليه

Керакли маълумотни билган инсон ҳақида шундай дейдилар.


  1. - أكَلَعَلَيْهالدَّهْرُوَشَرِبَ


(Акала алайҳид-даҳру ва шараба)

У узоқ еб-ичди.

يضربلمنطالعمره

Узоқ умр кўрган киши назарда тутилади.


  1. - إنّهُلأَشْبَهُبِهِمِنَالتَّمْرَةِبالتَّمْرَةِ‏‏


(Иннаҳу лаашбаҳу биҳи минат-тамрати бит-тамрати)

Улар бир-бирига худди икки хурмо каби ўхшайдилар

يضربفيقربالشبهبينالشيئين‏.‏

Бир-бирига жудаям ўхшаш нарсалар ҳақида айтадилар.


  1. - إِذَانَزَابِكَالشَّرُّفَاقْعُدْبِه‏‏


(Иза назаабикаш-шарру фаъқуд биҳи)

Агар ёмонлик сени ўз ортидан етакламоқчи бўлса, қимирламай ўтир.

يضربلمنيؤمربالحلموتركالتسرّعإلىالشرّ‏.‏ ويروى ‏»‏ إذاقامبكالشرفاقعد‏»‏‏

Ушбу мақолда ўз-ўзини йўқотмаслик ва ёмонлик қилишга шошилмасликка маслаҳат берилмоқда. Яна айтадилар: “Агар ёмонлик ёнингда турса, жилмасдан ўтиргин”.


  1. - إيَّاكَوَمَايُعْتَذَرُمِنْهُ


(Иййака ва ма юътазару минҳу)

Узр сўрашга тўғри келадиган ишдан эҳтиёт бўл.

أيلاترتكبأمراًتحتاجفيهإلىالاعتذارمنه

Яъни, оқибати ўзингни оқлашга мажбур этадиган ишни қилма.


  1. -إذَازَلّالعَالِمُزَلَّبِزَلَّتِهِعَالَمٌ


(Иза заллал-олиму залла бизаллатиҳи оламун)

Агар олим хато қилса, унинг кетидан бутун олам хато қилади.

لأنللعالمتبعاًفهمبهيقتدون

Чунки олимнинг ортидан эргашадиган шогирдлари бордир.


  1. - أبِييَغْزو،وأُمِّيتُحَدِّثُ


(Абий йағзу ва уммий туҳаддису)

Отам жанг қилади, онам эса айтиб беради.

قالابنالأعرابي‏:‏ ذكرواأنرجلاقدِممنغَزَاة

Ибн ал-Аъробий айтишича, бир киши урушдан қайтибди.

فأتاهجيرانُهيسألونهعنالخبر

Унинг қўшнилари келиб, ундан янгиликларни суриштира бошлабдилар.

فجعلتامرأتهتقول‏:‏ قَتَلمنالقومكذا،وهَزَمكذا،وجُرِحفلان

Шунда унинг хотини айтибди: “У қабиладан анавини ўлдирибди, бунисини мағлуб этибди, униси яраланибди...”

فقالابنهامتعجبا‏:‏ أبييغزووأُميتحدث

Аёлнинг ўғли ҳайрон қолиб деган экан: “Дадам урушганлару, онам эса айтиб бераяптилар».


  1. - إياكَوَأنْيَضْرِبَلِسَانُكَعُنُقَكَ


(Иййака ва ан йазриба лисанука унуқака)

Тилинг бўйнингни кесишидан эҳтиёт бўл!

أي‏:‏ إياكأنتَلْفِظَبمافيههلاكك

Яъни, сени ҳалокатга дучор этадиган нарсани гапирма. Тилинг – душманинг.


  1. - أوَّلُالشَّجَرَةِالنَّوَاةُ


(Аввалуш-шажарати ан-наваату)

Дарахтнинг бошланиши уруғдандир.

يضربللأمرالصغيريتولدمنهالأمرُالكبير

Катта ишга айланган кичкина иш тўғрисида шундай дейилади.


  1. - أَكْلٌوَحَمْدٌخَيْرٌمِنْأكْلٍوَصَمْتٍ


(Аклун ва ҳамдун хайрун мин аклин ва самтин)

Ҳамд билан ейилган таом сукут билан ейилган овқатдан яхшироқдир.

يضربفيالحثعلىحمدمَنْأحسنإليك

Хайрли амалларни қилган кишиларни мақташга рағбатлантириш учун айтилади.


  1. - آفَةُالْمُرُوءَةِخُلْفُالْمَوْعِدِ


(Офатул-муруати хулфул-мавъиди)

Ваъдани бузиш – обрўни туширувчи офат.

يروىهذاعنعَوْفالكلبي

Бу Авф ал-Калбийдан ривоят қилинади.


  1. - إِذَانُصِرَالرَّأْيُبَطَلَالْهَوَى


(Иза нусира ар-раъйу баталал-ҳава)

Ақл ғалаба қозонса, ҳиссиётлар чекинади.


  1. - إنْكُنْتَذُقْتَهُفَقَدْأكَلْتُهُ


(Ин кунта зуқтаҳу фақад акалтуҳу)

Агар сен энди тановул қилишни бошлаётган бўлсанг, мен аллақачон уни еб бўлганман.

يَضْرِبُهالرجلُالتامالتجربةللأمور

Бу иборани тажрибали, кўпни кўрган одам айтади.

يضربفياتباعالعقل

Бу ақл-идрок билан иш тутишга чақиришдир.


  1. - إنَّهالَيْسَتْبخُدْعَةِالصَّبِيَّ


(Иннаҳа лайсат бихудъатис-сабиййа)

Бу боланинг найранги эмас.


  1. - إِنالمنَاكِحَخَيرُهَاالأبْكارُ


(Инил-манаакиҳа хайруҳал-абкаару)

Энг яхши келин бу бокира қиздир.

ومعنىالمثلظاهر

Мақолнинг маъноси тушунарли.


  1. - إِذَاصَاحَتِالدَّجاجَةُصِياحَالدِّيكِفَلْتُذْبَحْ


(Иза соҳатид-дажаажату сийаҳад-дийки фалтузбаҳ)

Товуқхўроздек қичқирса уни сўядилар.

قالهالفرزدقفيامرأةقالتشعراً

Бу гапни Фараздақ бемаъни шеър ёзишни бошлаган бир аёл ҳақида айтган.


  1. - إِذَاقُلْتَلَهُزِنْ،طَأطَأرَأْسَهُوَحَزِنْ


(Иза қулта лаҳу зин, таътаъа раъсаҳу ва ҳазин)

Унга “Тарозига торт” десанг, у бошини эгиб хафа бўлади.

يضربللرجلالبخيل

Хасис одам ҳақида шундай дейилади.


  1. - أُمُّالجَبانِلاَتَفْرَحُوَلاَتَحْزَنُ


(Уммул-жабаани ла тафраҳу ва ла таҳзану)

Қўрқоқнинг онаси на хурсанд ва на хафа бўлади.


  1. - إنْكُنْتَكَذُوباًفَكُنْذَكوراً


(Ин кунта казуубан факун закууран)

Агар ёлғончи бўлсанг, хотиранг ҳам яхши бўлсин.

يضربللرجليكذبثمينسىفيحدثبخلافذلك

Алдаб, эсидан чиқарадиган ва бошқа нарсани ҳикоя қиладиган киши тўғрисида дейдилар.


  1. - أَكَلْتُمْتَمْرِيوَعَصَيْتُمْأَمْرِي


(Акалтум тамрий ва асайтум амрий)

Менинг хурмоларимни еб, буйруқларимга қулоқ тутмайсизми!?

قالهعبدُاللهبنالزُّبَير

Буни Абдуллоҳ ибн Зубайр айтган.

Ҳикматда еб, тузлиғига тупирадиган кишилар назарда тутилган.


  1. - إِنَّالهَوَىشَرِيكُالعَمَي


(Иннал-ҳава шарикул-ама)

Ҳиссиёт сўқирлик ҳамроҳидир!


  1. - بِهِلابِظَبْيٍأَعْفَرَ


(Биҳи ла бизобйин аъфара)

Оқ оҳу билан эмас, у билан.

الأعْفَر‏:‏ الأبيض،أيلَتَنْزِلْبهالحادثةلابظبي

Яъни у билан нохуш ҳодиса бўлган, оҳу билан эмас.

يضربعندالشماتة

Бировнинг омадсизлигидан севиниб айтилади.


  1. - بِهِلابِكَلْبٍنابحٍبالسَّبَاسِبِ


(Биҳи ла бикалбин наабиҳин бис-сабаасиб)

У билан, чўлдаги акиллайдиган ит билан эмас.


  1. - بَرِّقْلِمَنْلايَعْرِفُكَ


(Барриқ лиман ла йаърифука)

Сени танимайдиган киши олдида кўзинг чақнасин.


  1. - بِهِدَاءُظَبْىٍ


(Биҳи дау забйин)

Унда оҳу касаллиги бор.

أيأنهلاداءبهكمالاداءبالظبي

Яъни, ҳеч қандай касали йўқ, чунки оҳуларда касаллик бўлмайди.

يقال‏:‏ إنهلايمرضإلاإذاحانموته

Дейдиларки, оҳу фақат ўз ўлимидан олдин касал бўлар экан.

وقيل‏:‏ يجوزأنيكونبالظبيداءولكنلايعرفمكانه

Яна оҳу касал бўлса ҳам, қаери оғришини сезмайди дейилади.

فكأنهقيل‏:‏ بهداءلايُعْرَف

Бу билан унинг касали номаълум эканлигини айтмоқчи бўладилар.


  1. - بَعْضُالشَّرِّأَهْوَنُمِنْبَعْضٍ


(Баъзуш-шарри аҳвану мин баъзин)

Бир ёмонлик бошқасидан кўра озроқ.


  1. - أَبْخَلُمِنْكَلْبٍ‏


(Абхалу мин калбин)

Итдан кўра хасисроқ.


  1. - بِالسَّاعِدَيْنِتَبْطِشُالكَفَّانِ


(Бис-сааъидайни табтишул-каффаани)

Тирсак ёрдамида кафт билан зарба берилади.

يضربفيتعاوُنِالرجلينوتساعُدِهماوتعاضُدِهمافيالأمر

Икки эркакнинг ўзаро бир-бирига ёрдами тўғрисида айтадилар.


  1. - بِحَمْدِاللّهِلابَحْمِدَك


(Биҳамдиллаҳи ла биҳамдика)

Сени эмас, Аллоҳни марҳамати билан!


  1. - بَيْضَةُالعُقْرِ


(Байдатул-уқри)

قيل‏:‏ إنهابيضةالديك

Хўроз тухуми.

يضربللشيءيكونموةواحدة،لأنالديكيبيضفيعمرهمرةواحدةفيمايقال

Фақат бир марта бўладиган нарсалар ҳақида шундай айтилади. Хўроз ҳаёти давомида бир марта тухум қўяди деб ҳисоблайдилар.


  1. - بِنْتُالْجَبَلِ


(Бинтул-жабали)

Тоғ қизи.

قالوا‏:‏ هيصوتٌيرجعإلىالصائحولاحقيقةله

Буни акс садо дейдилар.

يضربللرجليكونمعكلواحد‏

Ўз фикри бўлмаган киши ҳақида айтилади.


  1. - بَقِيَأَشَدُّهُ


(Бақия ашаддуҳу)

Энг қийини қолди.

قيل‏:‏ كانمنشأنهذاالمَثَلأنهكانفيالزمانالأولهِرّأَفْنَىالجِرْذَانَوشَرَّدها

Ҳикоя қилишларича, қадим замонда бир мушук яшар экан, у каламушларни қувлаб, тутиб еркан.

فاجتمعمابقيمنهافقالت‏:‏ هلمنحيلةنحتالبهالهذاالهرلعلناننجومنه ‏؟

Шунда бошқа каламушлар йиғилиб, ўртага: “Қандай қилиб ундан қутулишимиз мумкин?” деган саволни қўйибдилар.

فاجتمعرأيُهَاعلىأنتعلقفيرقبتهجُلْجُلاإذاتحرَّكلهاسمعنصوتالجُلْجُلفأخَذْنَحَذَرهن

Улар мушукни бўйнига қўнғироқ илиб қўйишга келишибдилар, токи унинг жаранглашини эшитгач, қочиб кетишга имкон топсинлар.

فجئنبالجُلْجُل،فقالبعضهن‏:‏ أينايُعَلِّقالآن

Қўнғироқни топгач, “Ким мушукни бўйнига уни илади?” дебди баъзилари.

فقالالآخر‏:‏ بقيأشَدُهأوقالشَدُّه

Бошқалари эса: “Энг қийини қолди” дейишибди.

Бунда энг катта масъулиятни бўйнига олиш назарда тутилган.


  1. - ابْنُكَابْنُبُوحِكَ


(Ибнука ибну буҳика)

Сени ўғлинг - сени руҳинг ўғли.

يقال‏:‏ البُوحُالنفس

Ал-буҳ руҳ дегани.

ويقال‏:‏ البوحالذكرَ

Яна айтадиларки, ал-буҳ пуштдир.


  1. - بِنْتُبَرْحٍ


(Бинту барҳин)

Азоб-уқубат қизи.

للشروالشدة

Қийинчилик ва машаққат ҳақида.


  1. - بِعْتُجَارِيوَلَمْأَبِعْدَارِي


(Биъту жаари ва лам абиъ даари)

Уйимни эмас, қўшнимни сотдим.

أيكنتراغبافيالدار،إلاأنجاريأساءجواريفبعتالدار

Яъни, мен шу уйда яшашни истардим, аммо ёмон қўшним сабабли уни сотишимга тўғри келди.


  1. - بِكُلِّعُشْبٍآثَارُرَعْيٍ


(Бикулли ушбин асаару раъйин)

Ҳар бир кўлмакда пода изи бор ёки ҳар қандай кўлмакда пода изини топасан.

أيحيثيكونالمالُيجتمعالسؤال

Яъни, қаерда бойлик бўлса, ўша ерда тиламчилар бўлади.


  1. - بَلَغَالغُلاَمُالْحِنثَ


(Балағал-ғулааму ал-ҳинса)

Бола гуноҳ ёшига етди.

أيجرىعليهالقَلَم

Яъни вояга етган.

والِحْنثُ‏:‏ الإثم

Ал-ҳинс – гуноҳ.

ويرادبهههناالمعصيةوالطاعة

Бу ерда гуноҳ ва итоат назарда тутилади.


  1. - البَطْنُشَرُّوعاءٍصِفْراً،وَشَروِعاءٍمَلآنَ


(Албатну шарру виааъин сифран, ва шарру виааъин малаана)

Ошқозон бўш ва тўла идишлар орасида энг ёмонидир.

يعنيإنأخْلَيتهجُعت

Яъни, агар ошқозонни бўшатсанг, оч қоласан.

وإنمَلأَتهآذاك

Агар тўлдирсанг, у сени безовта қилади.

ضربللرجلالشريرإنأحسنتإليهآذاك،وإنأسأتإليهعاداك

Ёвуз одамга нисбатан шундай айтилади. Агар унга яхшилик қилсанг, у сени хафа қилади. Агар унга зарар етказсанг, сен билан адоватлашади.


  1. - ابْنُكَابْنُأَيْرِكَ،لَيْسَابْنَغَيْرِكَ


(Ибнука ибну айрика, лайса ибна ғайрика)

Сени ўғлинг бошқанинг эмас руҳинг ўғлидир.

هذامثلقولهم ‏ابنُكَابنبُوحك‏

Бу “Сени ўғлинг – руҳинг ўғли” мақолига ўҳшашдир.

ومثل ‏‏ولَدُكمندمىعقيبك‏

Шунингдек: “Фарзандинг товонинг қонидан бўлган”.


  1. - بَيْتٌبِهِالْحِيَتانُوَالأنُوقُ


(Байтун биҳил-ҳийтану вал-унуқу)

Уй ичида балиқ ҳам, туялар ҳам бор.

وهمالايجتمعان

Улар бир жойда учрашмайдилар.

يضربلضديناجْتَمَعَافيأمرٍواحد

Бир иш устида тўқнашган икки қарама-қаршиликлар тўғрисида айтилади.


  1. - أَبْلَغُمِنْقُسٍّ‏


(Аблағу мин қуссин)

Сўзда Қуссдан кўра фасоҳатли ва чиройлироқдир.

هوقُسُّبنساعدةبنحُذَافةبنزُهَيرابنإيادبننِزَار،الإيادي،

Бу Қусс ибн Соъида ибн Ҳузофа ибн Зуҳайр ибн Ийёд ибн Низордир.

وكانمنحكماءالعرب،وأَعْقَلَمنسُمِعبهمنهم،

У араб донишмандларининг энг оқили бўлган.

وهوأولمنكَتَب ‏»‏منفلانإلىفلان‏

У “Фалончидан фалончига” деб ёзишни бошлаганларнинг биринчисидир.

وأولمنأَقَرَّبالبعثمنغيرعلم

Қусс (Қуръон ва пайғамбар ҳадисларидан) илмга эга бўлмай туриб, қайта тирилишни тан олган биринчи инсондир.

وأولمنقال ‏»‏أمابعد‏»‏

У биринчи бўлиб “Аммо баъд (Сўнгра)...” деб айтганлардан.

وأولمنقال ‏»‏البينةعلىمَنْادَّعَىوالميمينُعَلَىمنأنكر‏

У биринчи бўлиб “Даъвогар аниқ далил кўрсатиши керак, қасам эса буни инкор этадиган кимсадан талаб этилади” деган.

وقدعُمِّرمائةًوثمانينسنة

Қусс 180 йил яшаган.


  1. - أَبْعَدُمِنَالنّجْمِ


(Абъаду минан-нажми)

Сириус юлдузидан узоқроқ.

وَمِنْمَنَاطِالْعَيُّوقِ

…, Капелла (Аравакаш) юлдуз туркумидан узоқ;

وَمِنْبَيْضالأَنُوقِ

…, ўлаксахўр тухуми (уяси)дан йироқ;

َمِنَالكَوَاكِب

…, юлдузлардан олис.

Бунда ушалмас орзулар назарда тутилган.


  1. - أَبْصَرُمِنْفَرَسبَهْماءفِيغَلَسٍ


(Абсару мин фараси баҳмаъ фи ғаласин)

Қош қорайган пайтдаги қорамтир отникидан кўра ўткир кўз.

وكذلكيضربالمثلفيهبالعُقَاب

Бундай мақолни бургутга нисбатан ҳам келтирадилар. Яъни қоронғида ҳам кўзи ўткир киши назарда тутилган.


  1. - أَبْصَرُمِنْعُقَابمَلاعِ


(Абсару мин уқоби малааъ)

Саҳро бургутидан кўра кўзи ўткир.

عُقَابالصحراءأبْصَرُوأسْرَعمنعقابالجبال

Саҳро бургутининг кўзи жуда ўткир ва тоғда яшайдиган бургутга нисбатан тез учади.


  1. - أَبْصَرُمِنْغُرَابٍ


(Абсару мин ғураабин)

Бургутдан кўра кўзи ўткир.


  1. - أَبْصَرُمِنَالْوَطْوَاطِبِالَّليْلِ


(Абсару минал-ватваати бил-лайли)

Тунда кўршапалакдан кўра яхшироқ кўради.


  1. - أَبْصَرُمِنْكَلْبٍ


(Абсару мин калбин)

Итдан кўра ўткир кўз.


  1. - أَبَرُّمِنْهِرَّةٍ


(Абарру мин ҳирратин)

Мушукдан кўра олижаноброқ.


  1. - أَبْغَضُمِنَالطَّلْيَاءِ


(Абғазу минат-толйаи)

Ат-толйадан кўра жирканчлироқ.

هذايفسَّرعلىوجهين

Ат-толйа икки маънони беради.

يقال‏:‏ الطَّلْياءالناقةالْجَرْباءالمَطْلِيَّةبالهِنَاء

Айтадиларки, бу қичитмага чалинган ва шу сабаб танасига қатрон (қора мум) суртилган туя.

والوجهالآخرأنهيعنيبالطلياءخِرْقَةالحائض

Иккинчи маъноси, аёллар кийими.


  1. - أَبْرَدُمِنْعَضْرَس


(Абраду мин азрас)

Муздан совуқ.


  1. - أَبْرَدُمِنْغِبِّالمَطَرِ


(Абраду мин ғиббил-матари)

Ёмғирдан кейинги ҳаводан салқинроқ.


  1. - أَبْرَدُمِنْجِرْبِياءَ


(Абраду мин жирбийаи)

الجِرْبِيَاء‏:‏ اسمٌللشمال

Шимол томондан кўра совуқроқ.

وقيللأعرابي‏:‏ ماأشدُّالبردِ ‏؟‏

Бадавийдан сўрадилар: “Қачон ҳаммасидан кўра совуқроқ бўлади?”

فقال‏:‏ ريحجِرْبِياء،فيظلعماء،غبَّسماء

У жавоб берди: “Шимол шамоли эсганда, ёмғирдан кейинги булут соясида”.


  1. - أَبْخَرُمِنْأَسَدٍ


(Абхару мин асадин)

Шердан кўра...

وَمِنْصَقْرٍ

…ва лочиндан кўра сассиқроқ.


  1. - أَبْوَلُمِنْكَلْبٍ


(Абвалу мин калбин)

Итдан кўра кўпроқ бавл қилмоқ.

قالوا‏:‏ يجوزأنيُرَادبهالبولبِعَيْنه

Бавл сўзи тўғри маънода тушунилади дейилади.

ويجوزأنيرادبهكثرةالولد

Бироқ бу ўринда авлод, наслнинг кўплиги назарда тутилган.

فإنالبولفيكلامالعربيكنىبهعنالولد

Араблар тилида бавл серфарзандликни англатади.

قلت‏:‏ وبذلكعَبَّرَابْنُسيرينرؤياعبدالملكبنمروانحينبَعَثَإليه

Ибн Сиррийн унга қуйидаги мазмунда мактуб юборган Абдулмаликнинг тушини таъбир қилган:

إنيرأيتُفيالمنامأنيقمتُفيمحرابالمسجدوبُلْتفيهخمسمرات

“Мен тушимда мачитнинг меҳробига беш марта бавл қилганимни кўрдим”.

فكتبإليهابنُسيرين‏:‏ إنصَدَقَترؤياكفسيقومُمنأولادكخمسةفيالمحراب

Ибн Сиррийн унга жавоб ёзди: “Агар тушинг ҳақ бўлса, сенинг бешта ўғлинг мачит меҳробида туради”.

ويتقلدونالخلافةبعدك،فكانكذلك‏

Ва сендан кейин ўрнингни эгаллайди”. Дарҳақиқат, шундай бўлди.


  1. - اتْرُكِالشَّرَّيَتْرُكْكَ


(Утрукиш-шарра йатрукка)

Ёмонликни тарк эт ва у ҳам сени тарк қилади.


  1. - سَبِّحْيَغْتَرُّوا


(Саббиҳ йағтарру)

“Фақат Аллоҳ азиздир” дегин ва уларнинг кўзлари кўр бўлиб алданадилар.

Яъни, қанчалик кўп “Субҳаноллоҳ” десанг, одамлар сенга ишонадилар ва сен уларни алдай оласан.

Иккиюзламачи одам ҳақида шундай дейилади.


  1. - سَائِلُاللّهِلايَخِيبُ‏


(Сааилу-лЛоҳи ла йахийбу)

Парвардигордан сўраган ғам-андуҳга қолмайди.


  1. - عِزُّالرَّجُلِاسْتِغْنَاؤُهُعَنِالنَّاسِ


(Иззур-ражули истиғнаауҳу анин-наас)

Инсоннинг буюклиги унинг одамлардан мустақиллигидадир.

Саҳобаларнинг баъзилари шундай дердилар.


  1. - لِكُلِّقَومٍكَلْبٌ،فلاتَكُنْكَلْبَأَصْحَابِكَ


(Ликулли қавмин калбун, фала такун калба асҳаабика)

Ҳар бир қавмнинг ўз ити бор, бироқ ўз дўстларинг учун ит бўлмагин!

Ушбу насиҳатни Луқмони ҳаким ўғли сафарга отланганда қилган.


  1. - الْمِنَّةُتهْدِمُالصَنِيعَةَ


(Ал-миннату таҳдимус-саниъата)

Миннат хайрли амални емиради.

Бақара сураси 264-оятида шундай дейилади: “Эй имон келтирганлар! Садақаларингизни миннат ва озор бериш билан, молини Аллоҳга ва охират кунига имон келтирмаса ҳам кишиларга риё учун нафақа қилганга ўхшаб бекорга кеткизманг. У мисоли бир устини тупроқ босган силлиқ тошга ўхшайди. Бас, кучли ёмғир ёғса, силлиқ бўлиб қоладир. Касб қилганларидан ҳеч нарсага қодир бўлмаслар. Ва Аллоҳ кофир қавмларни ҳидоятга бошламас”.


  1. - المُزَاحَةُتُذْهِبُالمَهَابَةَ


(Ал-музааҳату тузҳибул-маҳаабата)

Ҳазиллашиш обрўни кеткизади.

Агар инсон кўп ҳазиллашса, унинг обрўси камаяди. Ушбу сўзлар Ақсам ибн Сайфийга тегишлидир. Ривоят қилишларича, Умар ибн Абдулазиз, Аллоҳ уни раҳматига олсин, айтарди: “Ҳазиллашишдан қочгин, чунки у ўз ортидан қабиҳликни эргаштиради ва нафрат уйғотади”.

‏ Абу Убайд ҳикоя қилади: “Бизгача етиб келган ривоятга кўра, халифа бир кишига икки кўйлакдан бирини танлашни таклиф қилади. У эса ҳазиллашади: “Икковиниям оламан, яна хурмо ҳам қўшиб берасиз!”. Халифа ғазабланиб, деди: “Менинг ҳузуримда ҳазиллашишга қандай ҳаддинг сиғди!?” ва ҳеч нарса бермади”.


  1. - إنَّالمَعَاذيرَيَشُوبُهاالكَذِبُ


(Иннал-маазира яшуубуҳа ал-казбу)

Узр доим ёлғон билан аралашдир.

Ҳикоя қилишларича, бир киши Иброҳим ан-Наҳоий олдида ўзини оқлай бошлабди. Иброҳим дебди: “Сени узринг сабабини аниқламай қабул қиламан. Чунки узр доим ёлғон билан аралаш келади”.


  1. - الْمِزاحُسِبَابُالنَّوْكَى


(Ал-мизааҳу сибаабун-навка)

Ҳазил нодонлар ишлатадиган ҳақоратнинг туридир.


  1. - أَمْسِكْعَلَيكَنَفَقَتَكَ


(Амсик алайка нафақатака)

Ўз харажатларингни тийиб тур.

Бу ерда ортиқча, кераксиз сўзлар назарда тутилади. Бу иборани Шурайҳ ибн ал-Ҳорис ал-Қозий бир киши гапираётган гапни эшитиб айтган.

Абу Убайда бу мақолда моддий харажатлар ва сўзни совуриш бир-бирига ўхшатилган деб айтади.


  1. - ماظَنُّكَبِجَارِكفَقَالَظَنِّيبِنَفْسِي


(Ма заннака бижаарика фақола занний бинафсий)

“Қўшнинг ҳақида нима ўйлайсан?”. У айтди: “Уни ҳам ўзимдайдеб биламан”.

Киши ўзини қандай билса, бошқа одамни ҳам шундай тушунади. Агар ўзи яхши бўлса, бошқа ҳам яхши бўлади. Агар баттол бўлса, бошқаниям ёмон деб ҳисоблайди.


  1. - مِثْلُالمَاءخَيْرٌمِنَالمَاء


(Мислул-маиъ хайрун минал-маиъ)

Сувга ўхшаш нарса сувдан яхшироқ.

Озига қаноат этмоқ ҳақидаги мақол.

Бу гапни унга сут ичиш таклиф қилинган киши айтган. Унга: “Бу сув каби суюқ” деб айтганларида, у: “Сувга ўхшаш нарса сувдан яхши” деб жавоб қайтаркан экан. Бу сўзлар шундай қилиб мақолга айланган.


  1. - إنَّالْجَوَادَقَدْيَعْثُرُ


(Иннал-жавааду қад яъсуру)

Зотдор от ҳам баъзан қоқилади.

Бу мақол асосан хайрли амаллар қиладиган, аммо баъзи хатога йўл қўядиган киши тўғрисидадир.


  1. - بَقْلُشَهْرٍ،وَشَوْكُدَهْرٍ‏


(Бақлун шаҳрин, ва шавкун даҳрин)

Ой – яшил ўт, аср – тикан.

Яъни, насиядан кўра нақд афзалдир.


  1. - أَبْلَدُمِنْثَوْروَمِنْسُلحَفْاَةٍ‏


(Абладу мин саврин ва мин сулаҳфаатин)

Буқа ва тошбақадан кўра нодонроқ.


  1. - أَبْشَعُمِنْمَثَلٍغَيْرِسائِرٍ‏


(Абшаъу мин масалин ғайри сааирин)

Ноёб нақлдан ҳам ёқимсизроқ.


  1. - أَبْغَىمنَالإِبْرَةِوَمِنَالزَّبِيبِوَمِنَالْمِحْبَرَةِ‏


(Абъа минал-ибрати ва миназ-забиби ва минал-миҳбарати)

Игна, майиз ва сиёҳдондан кўра енгилроқдир.

Енгилтак кишига нисбатан айтилади.


  1. - أَبْكَىمِنْيَتِيمٍ


(Абка мин йатиймин)

Етимдан кўра йиғлоқи.


  1. - تَلْدَغُالعَقْرَبُوَتَصِئُ‏


(Талдаъул-ақрабу ва тасиъу)

Чаён чақди ва нолиб пишиллади.

Ўзини қурбон бўлган, бечораҳол қилиб кўрсатадиган золим ҳақида айтилади.


  1. - اتَّقِشَرَّمنْأحْسَنْتَإِلَيْهِ‏‏


(Иттақи шарра ман аҳсанта илайҳи)

Кимга яхшилик қилган бўлсанг, ўшани ёмонлигидан қўрқ.

‏‏ Бу “Итни семиртирсанг, сени ейди” деган араб мақолига яқин.


  1. - تَحْتجِلْدِالضَّأْنِقَلْبُالاَذْؤُبِ‏‏


(Таҳта жилдид-даъни қалбул-азъуби)

Қўй териси остида бўрининг юраги бор.

Мунофиқ ва одамларни алдайдиган киши тўғрисида айтилади.


  1. - أَتْوَىمِنْدَيْنٍ‏‏


(Атва мин дайнин)

Қарздан ҳам ҳалокатлироқ.


  1. - أَثْقَلُمِنْأُحُدٍ‏‏


(Асқалу мин Уҳуд)

هوجبلبيَثْرِبَمعروفمشهور‏

Уҳуд (Мадина ёнида) тоғидан ҳам оғирроқ.


  1. - أَثْقَلُمِنَالزَّاوُوقِ‏


(Асқалу миназ-завууқи)

Симобдан ҳам оғир.


  1. - جَاءَنَافِشاًعِفْرِيَتَهُ‏‏


(Жаа наафишан ифриятаҳу)

Тикка тожи билан келди.

Яъни жаҳли чиққан ҳолда келди.


  1. - أَجْرَأُمِنْذُبَابٍ‏‏


(Ажраъа мин зубаабин)

Пашшадан ҳам ботир. Зубаб асалари маъносида ҳам ишлатилади. Ибн Манзурнинг “Луғат ул-араб” китобида келтирилган.

Чунки пашша султоннинг бурни, шернинг қовоғигақўнади. Уни ҳайдасалар ҳам қайтиб келаверади.


  1. - الحِكْمَةُضَالَّةُالْمُؤْمِنِ‏


(Ал-ҳикмату золлатул-муъмини)

Донишмандлик мўъминнинг излаган бебаҳо бойлигидир.

Яъни, мўъмин ҳамма жойда ҳикмат топишга интилади. Қаерда ҳикмат топса, уни ўрганади.


  1. - الحِلْمُوالمُنَىأَخَوَانِ‏


(Ал-ҳилму вал-муна ахаваани)

Уйқу ва орзу ака-сингилдир.

Шунингдек, мақолнинг “Орзу - касод бўлганлар сармояси” деган варианти мавжуд. Яъни, кўп орзуга берилган киши вақт беҳуда сарфлайди.


  1. - أَحْيَامِنْضَبٍّ‏


(Аҳья мин заббин)

Калтакесакдан ҳам яшовчан.

Яъни, жони қаттиқ.


  1. - خَيْرُحَظِّكَمِنْدُنْيَاكَمَالَمتَنَلْ‏


(Хайру ҳаззика мин дунйака ма лам танал)

Бу дунёдаги хайрли насибанг, орттиролмаган давлатингдир.

Чунки бу дунёдада эришган нарсанг балою мусибат ва васваса.


  1. - الخَطَأُزَادُالعَجُولِ‏


(Ал-хатоъа заадул-ажуули)

Хатолар шошқалоқ кишининг озуқаси.

Бирор ишда кўп шошқалоқлик қиладиган кишилар хато қилиши муқаррарлиги назарда тутилади.


  1. - الْخُنْفَساءُإِذَامُسَّتْنَتَّنَتْ‏


(Ал-хунфасааъу иза муссат наттанат)

Агар гўнг қўнғизга тегсанг, у кучли сасиб кетади.

Яъни, ёмондан узоқроқ юриш лозимлиги айтилган.


  1. - أَرْخَصُمِنَالزَّبْلِ‏‏


(Архасу миназ-забли)

Ахлатдан ҳам арзон.

“Тупроқдан.., Басрадаги хурмолардан..., Минодаги қозилардан арзон” каби вариантлари ҳам мавжуд.


  1. - أرْزَنُمِنَالنُّصَارِ‏


(Арзану минан-нусори)

يعنيالذهب‏

Олтиндан ҳам жиддийроқ.

Ўта жиддийлик ва босиқлик назарда тутилади.


  1. - أَرْفَعُمِنَالسَّمَاءِ‏‏


(Арфаъу минас-самааи)

Осмондан ҳам баландроқ.


  1. - أَرْوَغُمِنْثُعَالَةَ،وَمِنْذَنَبِثَعْلَبٍ‏‏


(Арваъу мин суолати ва мин занаби саълабин)

Урғочи тулкидан ва тулки думидан ҳам чапдаст (уддабурон).


  1. - رَأْسُهُفيالقِبْلَةِ،وَاسْتهُفيالْخَرِبَة‏


(Раъсуҳу фил-қиблати вастуҳу фил-харабати)

Боши қиблада ва орқаси харобада.

Эзгулик ҳақида гапириб, ўзи ундан йироқ бўлган одам ҳақида айтилади.“Муллани айтганини қил, қилганини қилма” мақолига мос.


  1. - رَأْسُالدِّينِالمَعْرِفَة


(Раъсуд-дини ал-маърифату)

Диннинг боши маърифатдир.


  1. - رَأْسُالْخَطَايَاالْحِرْصُوالغَضَبُ‏‏


(Раъсул-хатойа ал-ҳирсу вал-ғазабу)

Хатоларнинг боши ҳирс ва ғазабдир.


  1. - رِيحٌفيالقَفَصِ‏‏


(Рийҳун фил-қафаси)

Қафасдаги шамол.


  1. - رُبَّمَزْحفيغَوْرِهِجدٌّ‏


(Рубба мазҳи фи ғавриҳи жиддун)

Кўпинча ҳазилнинг тагида жиддийлик яширинган.

Яъни, ҳар бир ҳазил остида ҳақиқат бор.


  1. - رُبَّحَرْبٍشَبَّتْمِنْلَفْظَةٍ‏


(Рубба ҳарбин шаббат мин лафзатин)

Урушларнинг аксарияти биргина сўздан бошланади.


  1. - رُبَّمَاصَحَّتِالأْجَساُمبِالعِلَلِ‏‏


(Руббама саҳҳатил-ажсаам билъилали)

Баъзан тананинг саломатлиги касалликда бўлади.

Токи инсон касал бўлмаса, соғликнинг қадрига етмайди.


  1. - رُبَّسُكُوتٍأّبْلَغُمِنْكَلاَمٍ‏


(Рубба сукуутин аблағу мин калаамин)

Баъзида сукут чиройли сўздан афзалдир.


  1. - سَمِنَحَتَّىصَارَكأنَّهُالَخْرْسُ


(Самина ҳатта сора кааннаҳул-харсу)

Семириб, катта хумга ўхшаб қолди.


  1. - اسْمَحْيُسْمَحْلكَ


(Исмаҳ йусмаҳлака)

Кечир кечириласан.

Кечиримли бўлсанг, сени ҳам кечирадилар.


  1. - سَبَّحَليَسْرِقَ


(Саббаҳа лийасриқа)

Ўғирлик қилиш учун Аллоҳни (Субҳаноллоҳ дерди) улуғларди.

Иккиюзламачи ҳақида айтадилар.


  1. - سَوَاءُهَووالعَدَمُ


(Савау ҳува вал-адаму)

У ва йўқликбир хил.

Яъни, “У билан саҳро баровардир” дейдилар.

Хасисодамга шундай дейилади. Чунки унинг уйида меҳмон бўлмоқ, жонсиз саҳрода тирик бўлгандек деб изоҳлайдиАбу Убайда..


  1. - سُرِقَالسَّارِقُفَانْتَحَرَ


(Суриқас-саариқу фантаҳара)

Ўғрини тунадилар, у эса (бу ғамдан) ўз жонига қасд қилди.

Яъни, ўғрини қароқчи урди.


  1. - السَّليِمُلاَيَنَامُولاَيُنِيمُ


(Ас-салиму ла йанааму ва ла йуниму)

Соғлом киши на ўзи ухлайди вана бошқага уйқу беради.

Ўзига ҳам, бошқаларга ҳам тинчлик бермайдиган киши тўғрисида айтадилар.


  1. - أَسْمَعُمِنْفَرَسٍ،بِيَهْمَاءفيغَلَسِ‏


(Асмаъу мин фарасин бияҳмааи фи ғаласин)

Юлдузсиз тундаги саҳро отидан кўра яхшироқ эшитади.


  1. - أَسْرَعُمِنْفَرِيقِالْخَيلِ‏


(Асраъу мин фариқил-хайли)

Энг чопқир отдан ҳам тезроқ.‏


  1. - أَسْرَعُمِنْعَدْوَىالثُّؤَبَاءِ‏


(Асраъу мин адвас-суабааи)

Эснашдан ҳам юқумлироқ.

Яъни, тез юқадиган дегани.


  1. - أَسْهَرُمِنْقُطْرُب‏


(Асҳару мин қутруб)

Тундаги ёнар қўнғиздан кўра ҳушёрроқ.


  1. - أَسْرَعُمِنَالرّيحِ


(Асраъу минар-рийҳ)

Шамолдан...,

وَمِنَالبَرْقِ

Чақмоқдан...,

وَمِنَالإِشَارةِ

Ишорадан...,

وَمِنْرَجْعِالصَّدَى

Акс-садодан тезроқ.


  1. - سُلْطَاَنٌغَشُومٌ،خَيْرٌمِنْفِتْنَةٍتَدُومُ‏


(Султаанун ғашуумун, хайрун мин фитнатин тадуму)

Золим султон давомий фитнадан кўра яхшироқдир.


  1. - السُّكُوتُأَخُوالرِّضا‏‏


(Ас-сукууту ахур-ризаа)

Сукут – ризолик биродари. (Сукут – аломати ризо).


  1. - السَّعِيُدمَنْكُفِيَ‏


(Ас-саъиду ман куфия)

Қаноатли, инжиқ бўлмаган киши бахтлидир.


  1. - اسْتَغْنِأَوْمُتْ‏


(Истағни ав мут)

Мустақил бўл ёки ўл. (Озодлик ёки ўлим)


  1. - اسْمَعْولاتُصَدِّقْ


(Исмаъ ва ла тусаддиқ)

Тингла, бироқ ишонма.

Яъни, ҳамма эшитган нарсага ишониш керак эмас.


  1. - اسْتُرْمَاسَتَرَاللّه‏


(Устур ма сатара Аллоҳ)

Худо яширган нарсани яширгин. Яъни, ҳеч қачон ўзингни ҳам, бошқаларнинг ҳам айбини айтма.


  1. - شَرُّالرَّأْيِالدَّبَرِيُّ‏


(Шаррур-раъйи ад-дабариййу)

Энг ёмон фикр бу орқадандир (ортдан гапирмоқ ёхуд ғийбат қилмоқ).


  1. - شَرُّأَيَّامالدِّيكِيَوْمُتُغْسَلُرِجْلاَهُ‏‏


(Шарру аййамид-дийки йавмут туғсалу рижлааҳу)

Хўрознинг энг ёмон куни унинг оёғи ювилган кундир (у сўйилган кун).


  1. - أشْجَىمِنْحَمَامَةٍ‏


(Ашжа мин ҳамааматин)

Каптардан ҳам ғамгинроқ.


  1. - صَدْرُكَأَوْسَعُلِسِرِّكَ‏


(Садрука авсаъу лисиррика)

Қалбинг сирларинг учун энг кенг жойдир.

Бу сирларни сақлаш лозимлигига доир насиҳатдир.

Шунингдек, “Кимки сирлари учун жой қидирса, уни ҳаммага эълон қилиб қўяди”. Бир куни бадавийдан сўрадилар: “Сирингни қандай сақлайсан?” У жавоб берди: “Мен сирим учун лаҳадман”.


  1. - أصْلَحَغَيْثٌمَاأَفْسَدَالبَرْدُ‏‏


(Аслаҳа ғайсун ма афсадал-барду)

Дўл бузган нарсани ёмғир тўғрилади.

يعنيإذاأفسدالبردالكَلَأَبتحطيمهإياهأصلحهالمطربإعادتهله‏.‏

Яъни дўлдан кейин пайҳон бўлган ўтни ёмғир тиклайди.

Бир киши бузган нарсани тузатадиган бошқа одам тўғрисида шундай дейдилар.


  1. - الصَّدْقُعِزٌّوَالْكَذِبُخُضُوعٌ‏‏


(Ас-садқу иззун вал-казибу хузууъун)

Ҳақиқат – иззатда, ёлғон эса хўрликда.


  1. - أَصْنَعُمِنْدُودِالْقَزِّ‏


(Аснаъу мин дуудил-қаззи)

Ипак қуртидан кўра ишчан.


  1. - أَصَحُّمِنْظَبْيٍ


(Асаҳҳу мин забъйин)

Кийикдан кўра соғлом,

مِنْظَلِيمٍ‏

Туяқушдан...,

مِنْذِئْبٍ‏

Бўридан...,

مِنْعَيْرِالْفَلاَةِ‏

Саҳро туясидан кўра соғ.


  1. - أَصغَرُمِنْقُرَادٍ


(Асғару мин қуродин)

Маймундан кичик,

‏مِنْحَبَّةٍ‏

Дондан...,

‏‏مِنْصَعْوَةٍ‏

Бойўғлидан кўра кичкина.


  1. - عُشْبٌوَلابَعَيِرٌ


(Ушбун ва ла баъирун)

Ўт бор, лекин туя йўқ.

Яъни, мана ўт, аммо уни ейдиган туяни ўзи йўқ.

Бадавлат, аммо ўз молини на ўзи ва на бошқалар фойдаси учун сарфловчи киши тўғрисида айтилган.


  1. - عَصَاالْجَبَانِأَطْوَلُ


(Асаал-жабаани атвалу)

Энг узун таёқ (калтак) қўрқоқда бўлади.


  1. - عَادَةُالسُّوءِشَرٌّمِنْالْمَغْرَم


(Одатус-суи шарру минал-мағрами)

Ёмон одат қарздан кўра ёмонроқ.

Яъни, агар бирор кишини бирор нарсага ўргатиб қўйсангу, кейин бир марта рад этсанг, ўша одам қарз берган кишидан кўра кўпроқ сўрайверади.

Мақолнинг яна бошқа маъноси, қарз берганга қарзни узиб қутулиш мумкин. Бироқ ёмон одат ўз эгасини тарк этмасдан, доимо уни таъқиб қилади.


  1. - أَعِنْأَخَاكوَلَوْبالصَّوْت


(Аъин ахака валав бис-савт)

Биродарингга ҳеч бўлмаганда сўзинг билан ёрдам бер.


  1. - عِنْدَالنَّازِلَةِتَعْرِفُأَخَاكَ


(Индан-наазилати таърифу ахаака)

Бало келганда биродарингни биласан. (Дўст кулфатда билинар).


  1. - العَجْزُرِيبَةٌ


(Ал-ажзу рийбатун)

Ожизликда гумон бор.

Яъни одам бир ишга киришса, албатта уни амалга ошириш йўлини топади. Агар қўлимдан келмайди деб ўйласа, унда унинг иши шубҳа-гумон остидадир.

Абул-Хайсам “Бу араблар томонидан ўйлаб топилган энг ҳақ мақолдир” деган.

  1. - العادَةُطَبيعَةٌخامِسةٌ‏‏


(Ал-аадату табиъатун хомисатун)

Одат бешинчи табиатдир.

Яна дейдилар: Одат - инсонтабиатининг эгизаги.


  1. - العِفَّةجَيشٌلايُهْزَمُ‏‏


(Ал-иффату жайшун ла юҳзаму)

Иффат – енгилмас қўшин.


  1. - الأعمىيَخْرَأُفوقَالسَّطح،ويَحْسَبُالنَّاسَلايَرَوْنَهُ‏‏


(Ал-аъма яхраъу фавқас-сатҳи ва йаҳсабун-нааса ла йаравнаҳу)

Кўр киши том устида бавл қилиб, одамлар уни кўрмаяпти деб ўйлайди.


  1. - أفِقَقَبْلَأنيُحْفَرَثَرَاكَ


(Уфиқа қабла ан йуҳфара сараака)

Сени тупроққа кўмишларидан олдин уйғон.


  1. - كلُّصَمْتٍلاَفِكْرَةَفيِهفَهْوَسَهْوٌ


(Куллу самтин ла фикрата фиҳи фаҳува саҳвун)

Тафаккурсиз жим туриш – совуққонлик.

Яъни, эътиборсизликдир.


  1. - كَثَرَةُالعِتَابِتُورِثُالبَغْضَاءَ


(Касратул-итааби турисул-бағзааи)

Кўп койиш нафратни уйғотади.


  1. - أكْثَرَمَصَارِعِالعٌقُولِ،تَحْتَبُرُوقِالمَطَامِعِ


(Аксара масориъил-уқуули таҳта бурууқил-матомиъи)

Кўпгина ақлий курашлар эҳтирос чақмоқлари остида рўй беради.


  1. - كَمَاتَزْرَعُتحصُدُ


(Кама тазраъу таҳсуду)

Нимани эксанг, шуни ўрасан.

Яъни, “Қандай ҳукм қилсанг, шундай ҳукм қилинасан”.

Бу нақл инсонни яхшилик қилишга ундайди.


  1. - أَكْذَبُمِنَاليَهْيَرِّ


(Акзабу минал-яҳйарри)

Саробдан кўра алдамчи.


  1. - لَوْقُلْتُتَمْرَةًلَقَالجَمْرَةً


(Лав қулту тамратан лақола жамратан)

Агар хурмо десанг, у мағиз (хурмо дарахти пояси) дейди.

Бу мақол одамлар таъби, дидининг ҳар хиллигини англатиш учун қўлланади.


  1. - لِلبِاطلِجَولَةٌثُمَّيَضْمَحِلُّ


(Лилбаатили жавлатун сумма йазмаҳиллу)

Ёлғон баъзан ғалаба қозонади, бироқ тезда барҳам топади.

Ёлғоннинг келажаги йўқ. Ҳатто баъзида алдов устун келса-да, бора-бора у йўқ бўлиб кетади.


  1. - لاَيَضُرُّالسَّحابَنُبِاَحُالكِلاَبِ


(Ла йазуррус-саҳааб нубиаҳул-килааб)

Итларнингвовиллаши булутларга зарар етказмайди.

Ит ҳурар, карвон ўтар.


  1. - لاتَلُمْأَخَاكَ،واحْمَدْرَباَّعافَاكَ


(Ла талум ахака ва-ҳмад Рабба аъфаака)

Ўз биродарингга танбеҳ бермай, бу ёмонликдан сени халос этган Раббингга ҳамду-сано айт.


  1. - لاَعَيْشَلِمَنْيُضَاجِعُالخَوْفَ


(Ла айша лиман йузожиъул-хавфа)

Қўрқувда ухлайдиган кишида ҳаёт (ҳаловат) йўқ.


  1. - لاَيَفُلُّالحَدِيدَإلاَّالحَدِيد


(Ла йафуллул-ҳадида иллал-ҳадид)

Темирнингустини темир қира олади. (Понани пона билан чиқарадилар; совуқни совуқ кесади).


  1. - لاَتُعَلِّمِاليتيمَالبُكَاءَ


(Ла туаллимил-ятима ал-букаа)

Етимни йиғлашга ўргатма.


  1. - لِكُلِّدَاءٍدَوَاءٌ


(Ликулли дааин давааун)

Ҳар бир касалликнинг шифоси бор.


  1. - لاَخَيْرَفيوِدٍّيَكُونُبِشَافِعٍ


(Ла хайра фи виддин йакуну бишаафиъин)

Шофеълик (бир кимса ўрнидан илтимос қилувчи) аралашган муҳаббатда яхшилик йўқ. (Зўрлик билан ёқиб бўлмайди; суймаганга суйкалма).


  1. - لاَتَطْمَعْفيكُلِّمَاتَسْمَعُ


(Ла татмаъ фи кулли ма тасмаъу)

Эшитган ҳамма нарсангни истама.


  1. - لاَتَجْرِفِيماَلاَتَدْرِي


(Ла тажри фима ла тадрий)

Билмаган нарсангни қилма.


  1. - لاَيَشْكُرُاللهمَنْلاَيَشْكُرُالنَّاس


(Ла йашкуру-Ллоҳ ман ла йашкурун-наас)

Одамлардан миннатдор бўлмаган киши Аллоҳга шукроналик келтирмайди.


  1. - ماتَنْفَعالشَّعْفَةُفِيالوَادِيالرُّغُبِ


(Ма танфаъуш-шаъфату фил-ваадир-руғуби)

Ёмғирнинг ози кенг далага ёрдам беролмайди.

Кимки бировга кам берсаю, бергани етмаса, шундай дейилади.


  1. - مَاحَكَّظَهْرِيمِثْلُيَدِي


(Ма ҳакка зоҳрий мислу йадий)

Ҳеч ким мени елкамни ўзимдан (қўлимдан) яхшироқ қашиёлмайди.

Бу мақол инсонларни мустақил бўлишга ундайди. Яъни, ҳеч ким сизнинг ишингизни кўнгилдагидек бажара олмайди.


  1. - لَيْسَالجمَالُبِالثِّيابِ


(Лайсал-жамаалу бис-сийаби )

Гўзаллик кийимда эмас.


196. - لِسانُالتَّجْرِبِةَأصْدَقُ


(Лисаанут-тажрибати асдақу)

Тажриба тили – энг тўғриси.

Яъни, тажрибада синалган иш ишончлидир.


  1. - مافِيكَنَانَتِهِأَهْزَعُ


(Ма фи канаанатиҳи аҳзаъу)

Унинг садоғида ўқ йўқ.


  1. - مازَالَمِنْهَابِعَلْيَاءَ


(Ма заала минҳа биалйаъ)

Шавкатли ишидан шуҳрати қолган.

Яъни, яхшидан от қолар.


  1. - ماالأَوَّلُحَسُنَحَسُنَالآخِرُ


(Ма ал-аввалу ҳасуна ҳасунал-аахиру)

Аввали яхши бўлган ишнинг охири ҳам яхши.


  1. - ماهَلَكَامْرؤٌعَنْمَشُورَةٍ


(Ма ҳалака амруъун ан машуратин)

Ҳеч ким яхши маслаҳатдан ўлгани йўқ.

Бу мақол бирор ишни бошлашдан олдинмаслаҳат қилишга даъват этади.


  1. - المُشَاوَرَةُقبلَالمُثَاوَرَةِ


(Ал-мушааварату қаблал-мусааварати)

Адоватлашишдан олдин маслаҳатлашиб, келишиб олиш лозим.


  1. - مِثْلُالنَّعَامَةِلاَطَيْرٌوَلاَجَمَلُ


(Мислун-наомати ла тайрун ва ла жамалун)

Туяқушга ўхшаш: на қуш ва на туя.

Ижобий ёки салбий баҳо беришда иккиланган пайтда айтилади.


  1. - مَنْتَرَكَالمِرَاءَسَلِمَتْلَهُالمُرُوأةُ


(Ман таракал-мироъа салимат лаҳул-мурууъату)

Кимки баҳсни тарк этса, ўз шаънини асрабди.


  1. - المَنِيَّةُولاَالدَّنِيَّة


(Ал-манийяту ва лад-данийяту)

Ўлим, лекин иснод эмас.

Яъни, шарманда бўлгандан кўра ўлган афзал.


  1. - المْكْثَارُكَحَاطِبِلَيْلٍ


(Ал-миксаару каҳаатибил-лайли)

Вайсақи одам кечаси ўтин чопадиган ўтинчи кабидир.

Бу нақл Ақсам ибн Сайфига тегишли сўзлар бўлиб, оғзига келган гапни айтадиган кишига нисбатан ишлатилади.

Абу Убайда буни шундай изоҳлайди: “Худди тунда ўтин чопадиган ўтинчи каби ўтин тераётган пайтида илон ёки чаён чақиши мумкин бўлганидек, вайсақини ҳам биргина гапи ҳам ҳалокатга етаклаши мумкин”.


  1. - مَنْسَلَكَالجَدَدَأمِنَالعِثَار


(Ман салакал-жадада аминал-исаар)

Кимки тўғри йўлдан юрса, қоқилмайди.


  1. - مَنْيُرُدُّالسَّيْلَعَلَىأدْرَاجِهِ‏؟‏


(Ман йуруддус-сайла ала адрожиҳи?)

Ким селнинг оқимини тескари ўгира олади?

Уддасидан чиқиб бўлмайдиган иш тўғрисида айтилади.

  1. - مِنَالعَجْزِوَالتَّوَانِينُتِجَتِالفَاقَةُ


(Минал-ажзи ват-тавааний нутижатил-фаақату)

Сусткашлик ва секинлик қашшоқликка олиб келади. (Темирни қизиғида бос каби)

Яъни, ўта ночорлик сабабидир.


  1. - مَنْيزرَعِالشَّوْكَلاَيَحْصُدْبِهِالعِنَب


(Ман йазраъуш-шавка ла йаҳсуд биҳил-инааба)

Кимки тикан экса, узум йиғиб ололмайди.


  1. - مِنَالحَبَّةِتَنْشَأالشَّجَرَةُ


(Минал-ҳаббати таншаъуш-шажарату)

Уруғдан дарахт униб чиқади.


  1. - مَنْغَضِبَمِنْلاَشيءرَضِيبلاَشيءِ


(Ман ғазиба мин ла шайъин разия била шайъин)

Кимки арзимас нарсага хафа бўлса, ҳеч вақосиз қолади.


  1. - مَنْأَحَبَّوَلَدَهُرَحِمَالأيْتَامَ


(Ман аҳабба валадаҳу раҳимал-айтаама)

Кимки ўз фарзандини севса, етимларга ҳам раҳм қилади.


  1. - مِنْفُرَصِالِّلصِّضَجَّةُالسُوقِ


(Мин фурасил-лисси зажжатус-сууқи)

Бозорнинг шовқини ўғрининг фойдасига.


  1. - ماينْفَعُالكبِدَيضرُّالطُّحالَ


(Ма йанфаъул-кабида йазуррут-туҳаала)

Жигарга фойда бўлган нарса, талоққа зарар.


  1. - المَرْأةُالسُّوءُغلٌّمِنْحَدِيدٍ


(Ал-маръатус-суъу ғуллун мин ҳадийдин)

Ёмон хотин темир кишан кабидир.


  1. - النَّاسُمَجْزِيُّونَبأَعَمالهِمْإنخَيْراًفَخَيْرٌوَإنْشَرّاًفَشَرٌّ


(Ан-наасу мажзиййуна биаъмалиҳим ин хайран фахайрун ва ин шарран фашаррун)

Ҳар бир киши қилган амалига яраша топади. Яхшиликка яхшилик, ёмонликка ёмонлик қайтади.


  1. - أنْوَمُمِنْالفَهْدِ


(Анваму минал-фаҳди)

Қоплондан ҳам уйқучи.

Бир араб аёли дебди: “Менинг эрим уйга кирганда қоплонга ўхшайди (яъни тинмай ухлайди). Ташқарига чиқса, арслонга айланади”.


  1. - لوحدةَُخَيْرٌمِنْجَلِيسالسُّوءِ


(Лаваҳдату хайрун мин жалиисис-суъи)

Ёмон суҳбатдошдан кўра ёлғизлик афзал.


  1. - وَلَدَتْرَأساًعَلَىرَأسٍ


(Валадат раъсан ала раъсин)

Бошустига бош туғди.

Ҳар йил фарзанд кўрадиган аёл ҳақида айтилади.


  1. - وَيْلٌأَهْوَنُمِنْوَيَلَيْنِ


(Вайлун аҳвану мин вайлайни)

Бир бало икки балодан кўра енгилроқ.


  1. - هَرِقْعَلَىجَمْرِكَماءً


(Ҳариқ ала жамрика маан)

Ўз оташинг устига сув сеп.

Жаҳли чиққан кишига айтилади.


  1. - هُوَأوْثَقُسَهْمٍفيكِنَآنِتِي


(Ҳува авсақу саҳмин фи кинаанитий)

У ўқдонимдаги энг ишончли ўқ.

Ишончли кишиси ҳақида шундай дейилади.


  1. - الهَيْبَةُمِنَالخَيْبَةِ


(Ал-ҳайбату минал-хайбати)

Қўрқув омадсизликка сабабдир.

Яъни, агар нимадандир қўрқсанг, албатта омадсизликка учрайсан.


  1. - وقَالَ‏:‏ مَنْرَاقَبَالناسماتَغَمّاً * وفازَباللَّذةِالجَسُورُ


(Ва қола ман роқабан-наас маата ғамман, ва фааза бил-лаззатил-жасур)

Дейдиларки, “Кимки одамлар гапини пойласа, ғам чекиб ўлади. Жасур киши эса муваффақиятга эришади”.


  1. - هَلْيَخْفَىعَلَىالنَّاسِالقَمَرُ‏؟‏


(Ҳал йахфа алан-наасил-қамару?)

Ой одамлардан яширина оладими?

Ҳаммага маълум иш ҳақида шундай дейдилар.


  1. - أَهْلَكُمِنْتُرَّهَاتِالبَسَابِسِ


(Аҳлаку мин турраҳаатил-басаабис)

Жонсиз саҳродаги сўқмоқдан ҳам хавфлироқ.

Асмаъий “турраҳаат” сўзини асосий йўлдан четга чиқадиган сўқмоқлар деб айтади.

“Басбас” – бу ҳеч нима ўсмайдиган ва яшамайдиган кенг ва катта чўл. “Басбас” ва “сабсаб” бир маънони англатади.


  1. - هَلَكَمَنْتَبِعَهَوَاهُ


(Ҳалака ман табиъа ҳавааҳу)

Эҳтиросларига тобе бўлган одам ҳалок бўлади.


  1. - الهَوَىإلَهٌمَعْبُودٌ


(Ал-ҳава илаҳун маъбудун)

Ишқ – бу унга сиғинадиган илоҳ.


  1. - هُوَالدَّهْرُوِعَلاَجُهُالصَّبْرُ


(Ҳувад-даҳру ва илаажуҳус-сабру)

Бу даврнинг шифоси сабрдир.


  1. - اهْتِكْسُتُورَالشَّكِّبِالسُّؤالِ


(Иҳтик сутуураш-шакки бис-суъаали)

Шубҳа ва гумонёпинчиғини савол билан йиртгин.


  1. - هَلْيَخْفَىعَلَىالنَّاسِالنَّهارُ‏؟‏


(Ҳал йахфа алан-нааси ан-наҳаару?)

Кун ҳам одамлардан яширина оладими?


  1. - يَاطَبيبُطِبَّلنَفْسِكَ


(Йа табибу, тибба линафсика)

Эй табиб, ўзингни давола!

Илмга даъвогарлик қилган, лекин ҳеч нимани билмайдиган ва қила олмайдиган кишига айтилади.


  1. - يُطَيِّنُعَيْنَالشَّمْسِ


(Йутаййину айнаш-шамси)

У қуёшга лой чаплайди.

Аниқ ва яққол ҳақиқатни яширмоқчи бўлган киши тўғрисида айтилади.


  1. - يَوْمُالسَّفَرِنِصْفُالسَّفَرِ


(Йавмус-сафари нисфус-сафари)

Сафарга чиқадиган кун – саёҳатнинг ярми.

Чунки ўша куни ҳаммасидан кўра иш кўпаяди.


  1. - المَرْكُوبُخيرٌمِنَالرَّاكِبِ


(Ал-маркуубу хайрун минар-рокиби)

Минилган от суворийдан кўра яхшироқ.


  1. - مَنْغَابَخابَ


(Ман ғоба хоба)

Ҳозир бўлмаган – ютқазибди.


  1. - لَيْسَلِلْبَاطِلأَسَاسٌ


(Лайса лилбаатили асаасун)

Ботил (эгри одам)да асос йўқ.


  1. - مالَهُدَقِيقَةٌوَلاَجَليلَةٌ


(Ма лаҳу дақиқатун ва ла жалилатун)

فالدقيقة‏:‏ الشاة،والجليلة‏:‏ الناقة‏

Унинг қўйи ҳам, туяси ҳам йўқ.


  1. - اطلبوا العلم من المهد الى اللحد


(Утлубул-илма минал-маҳди илал-лаҳди)

Бешикдан қабргача илм изла.


  1. - التعليم في الصغر كالنقش في الحجر


(Ат-таълиму фис-сиғари кан-нақши фил-ҳажари)

Ёшликда олинган билим тошга ўйилган нақш кабидир. Маълумки, ёшликда ўрганилган илм ҳеч қачон унутилмайди.


  1. - العلم في الراس و ليس في الكراس


(Ал-илму фир-раъси лайса фил-куррааси)

Илм қоғозда эмас, бошда (бўлиши керак).


  1. - العلماء ورثة الانبياء


(Ал-уламаау варасатул-анбийа)

Олимлар пайғамбарлар ворисидир.


  1. - تعلم السحر و لا تعمل به


(Тааллам ас-сиҳра ва ла таъмал биҳи)

Сеҳрни ўрган, аммо уни қўллама. Бу мақолнинг маъноси кўп нарсани билишга интилиш лозимлиги, бироқ ёмон нарсани қўлламаслик кераклигидадир.


  1. - العلم بشئ و لا الجهل به


(Ал-илму бишайъин ва лал-жаҳлу биҳи)

Билмагандан кўра бирор нарсани билган яхшироқдир.


  1. - من علمنى حرفا فسرت له عبدا


(Ман алламаний ҳарфан фасирту лаҳу абдан)

Кимки менга бир ҳарф ўргатса, унинг қули бўламан.


  1. – قيدوا العلم بالكتابة


(Қаййидул-илма бил-китаабати)

Билимни ёзув билан мустаҳкамла.


  1. - استراح من لا عقل له


(Истароҳа ман ла ақла лаҳу)

Ақли бўлмаган киши дам олади.

Яъни дангаса, лоқайд киши нодондир, унинг ҳаёти ҳам мазмунсиз бўлади.


  1. - دعامة العقل الحلم


(Диъоматул-ақли ал-ҳилму)

Хотиржамлик ақлнинг асосидир.


  1. - تعاشروا كالاخوان و تعاملوا كالاجانب


(Таашуру кал-ихваан ва таамалу кал-ажааниб)

Биродарлар сингари гапиринглар, бегоналар каби ишланглар.

Яъни, савдода дўст йўқ дегани.


  1. - من ضعف عن كسبه اتكل على زاد غيره


(Ман зауфа ан касбиҳи иттакала ала заади ғайриҳи)

Кимки ишлаб тополмас экан, бошқалар топганига шерик бўлишга умид қилади.


  1. - العاقل من يرى مقر سهمه من رميته


(Ал-оқилу ман йаро мақарра саҳмиҳи мин рамайтиҳи)

Ўқи қаерга бориб тегишини кўра оладиган киши донодир.

ХУЛОСА


Халқ оғзаки ижодининг бошқа бирор соҳасида халқ ҳаёти мақолдагидек кўп қиррали ва кенг акс этмаган. Мақол ва ҳикматларни асосли равишда халқ ҳаёти қомуси ва маданиятининг ойнаси деб аташ мумкин. Халқ ҳикматларининг ўзига хос жиҳати уларнинг сўзга бойлигидир. Чунки улар ўзгариши мумкин, аммо ҳеч қачон йўқолмайди. Мақол тил, адабиёт ва жамиятнинг асрлар давомидаги тарихий якуний натижасидир.

Араб мақол ва ҳикматлари жуда бой. Уларда фикр аниқ, тугал хулоса ва қисқа ҳукм тарзида ифодаланади. Мақолларда панд-насиҳат ва ибратлар кўплиги учун умуминсоний қадрият саналади. Араб мақол ва ҳикматларини амалий ва назарий жиҳатдан тадқиқ этиш, ўзбек тилидаги муқобил вариантлари билан солиштириб ўрганиш долзарб мавзулардан бири, чунки таржимашунослик соҳасида ҳам мақоллар муҳим ўринни эгаллайди.

Шу жиҳатдан ҳали кўпгина араб мақоллари ўзбек тилига таржима қилинмаган. Уларни таржима қилиш, китобат қилиш ва нашрга тайёрлаш кўпгина меҳнатни ва изланишларни талаб қилади. Тил ва манбаларни ўрганишда ҳам асосий қийинчилик туғдирадигани мақол, матал ва ҳикматларни билмаслик ҳисобланади. Шу мақсадда араб тилини ўрганиш жараёнида мақолларни таржима қилиш, уларнинг ўзбек тилидаги эквивалентини топиш муҳимдир.

Араб тилини мустақил ўрганувчилар учун ҳам ёрдамчи адабиёт сифатида араб мақоллари тўплами келажакда нашр қилиниши лозим. Истиқболда манбашунослик, таржимашунослик ва арабистика соҳалари ривожига ҳисса қўшиш мақсадида араб мақолларининг изоҳли қомусини тузиш, маданий ва маънавий меросимизни ўрганиб, халқимизни таништирадиган тадқиқотчиларни тайёрлаш ва ўқитиш муҳим вазифалардан биридир.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР:


  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбекистондаги Ислом маданияти марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 23 июнь қарори.

  2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кириш туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги2018 йил 6 февраль қарори.

  3. Шавкат Мирзиёев. Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурами. Т., “Ўзбекистон”, 2017.

  4. Абул-Фазл Аҳмад бин Муҳаммад ал-Майдоний ан-Найсабурий “Мажмаъ ул-ҳикам вал-амсал”, Дамашқ, 1979.

  5. Аскари, Абу Хилал. Жамҳарат ал-амсол. Байрут:Дар ал-маориф, 1988.

  6. Бисам Дарвеш. Амсол шаъбия лубнания ва сурия. Байрут, 2008.

  7. Баранов Х.К. Арабско-русский словарь. Москва: Государственное издательство иностранных и национальных словарей, 1988.

  8. Даль В.И. Пословицы русского народа: Сборник пословиц, поговорок, речений, присловий, чистоговорок, прибауток, загадок, поверий и пр.: В 2.т. М.: Худож. лит., 1984.

  9. Дайф, Шавқий. Ал-фанну ва мазоҳибуҳу фи ан-насри. Қоҳира: Доират ал-маориф, 1992.

  10. Ибн Қаййим ал-Жавзий. Ал-амсол фил-Қуръон ил-карим. Дар ул-маърифа, Байрут, 2000.

  11. Имил Бадиъ Ёқуб. Ал-амсал аш-шаъбия ал-лубнания. Мактабат ас-соиҳ. Тараблус, Лубнан, 2004.

  12. Карл Броккелман. Тарих ул-адаб ул-арабий. Мутаржим Маҳмуд Фаҳмий. Ал-муназзамат ул-арабия лит-тарбия вас-сақофа вал-улум. Қоҳира, 1993.

  13. Крачковский И.Ю. Избранные сочинения. М.Л.: Изд-во АН СССР, 1956. -Т.2.

  14. Ал-Муфаззал бин Муҳаммад ад-Дабий. Амсол ал-араб. Дар ар-роид ал-арабий, Байрут, 1983.

  15. Маҳмуд Исмоил Синий. Муъжам ал-амсол ал арабия. Мактабат Лубнан, Байрут, 1996.

  16. Абу Обид ал-Бакрий. Фасл ул-мақол фи шарҳ ил-амсол, Байрут, 1981.

  17. Рудольф, Зилхайм. Ал-амсол ал-арабия ал-қадийма. Байрут: Дар ал-маориф, 1984.

  18. Рағиб ал-Исфаҳоний. Муфрадат ал-алфаз ал-Қуръон. Қоҳира: Дар ал-маориф, 1998.

  19. Ас-Сайватий. Ал-мазҳар фи улум ал-луғати. Матбаат боб ал-ҳалбий, Қоҳира, 1982.

  20. Сатий ал-Хусрий. Ароу ва аҳодис фи ал-луғати вал-адаб, Байрут, 1958.

  21. Сулаймон бин Солиҳ ал-Харроший. Ал-мунтақа мин амсол ал-араб ва қисасуҳум. Дар ул-қосим. Ар-риёз, 2007.

  22. Сарбулатов И. Арабские пословицы и поговорки. Перевод с арабс. Москва, 2010.

  23. Ал-Фахурий, Ҳанно. Ал-амсол вал-ҳикам. Қоҳира: Дар ал-маориф, 1951.

  24. Умар ад-Даққоқ. Ал-адаб ул-арабий фил-асрил-аббосий. Ал-мавсуат ал-арабия, 2013.

  25. Фикҳ ал-луғати ал-арабия ва ҳасоисуҳа. Дар ал-илм лил-малайин, Байрут, 1986.

  26. Хидарусий, Салим, Маръий. Ал-масал ва ма йажрий мажраҳу мин ал-ашкол ал-арабий фи кутуб ал-амсол ал-қадийма индал-араб. Иордания: Қисм ал-луғат ал-арабия бижомиъат ал-Ярмук, 2008.

  27. Абул Аббос Ал-Қалқашандий. Субҳу ал-аъша фи китоб ал-иншо. Дар ул-кутуб ул-мисрия. Қоҳира, 1913.

  28. Barakat Roberts A. A contextual study of Arabic proverbs. Helsinki: Suomalainen Tiedeakatemia, Academia Scientiarum Fennica, 1980.

  29. The Arab of the Deserts by H. R. P. Dickson. London: George Allen&Unwin, 1949.

  30. The Encyclopedia of Islam, Vol. 3. Leyden: E.J. Brill.1966a, b, c.

  31. www.islom.uz

  32. www.azon.uz

  33. www.arab-ency.com

МУНДАРИЖА



КИРИШ 3

АРАБЛАР ДУНЁҚАРАШИНИНГ МАҚОЛЛАРДА АКС ЭТИШИ 4

АРАБ МАҚОЛЛАРИНИНГ РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИ 10

“МАЖМАЪ УЛ-АМСОЛ” АСАРИ 18

АРАБ МАҚОЛ ВА ҲИКМАТЛАРИ 21

ХУЛОСА 60

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР: 61








1 Шавкат Мирзиёев. Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз. Т., “Ўзбекистон”, 2017, 45 Б.

2Роғиб ал-Исфаҳоний. Ал-муфрадат фи ғариб ал-Қуръон забтуҳу ва ражиъуҳу Муҳаммад Халил Айтаний. Дар ул-маърифа, Байрут, 1998, 464 Б.

3 Маҳмуд Исмоил Синий.Муъжам ул-амсол ул-арабия. Мактабат Лубнан,Байрут,1996,11Б.

4 Ал-Қалқашандий. Субҳ ул-аъша фи китоб ил-инша. Дар ул-кутуб ул-мисрия. Қоҳира, 1913, 296 Б.

5Ас-Сайватий.Ал-мазҳар фи улум ил-луғати. Матбаат боб ал-ҳалбий, Қоҳира, 1982, 486 Б.

6 Абу Обид ал-Бакрий. Фасл ул-мақол фи шарҳ ил-амсол, Байрут, 1981, 85 Б.

7 Имил Бадиъ Ёқуб. Ал-амсал аш-шаъбия ал-лубнания. Мактабат ас-соиҳ. Тараблус, Лубнан, 2004, 16 Б.

8Сатий ал-Хусрий. Арау ва аҳодис фи ал-луғати вал-адаб, Байрут, 1958, 119 Б.

9 Фикҳ ал-луғати ал-арабия ва ҳасоисуҳа. Дар ал-илм лил-малайин, Байрут, 1986, 121 Б.

10 Ал-Қалқашандий. Субҳу ал-аъша фи китоб ал-иншо. Дар ул-кутуб ул-мисрия. Қоҳира, 1913, 296 Б.

11 Ибн Қаййим ал-Жавзий. Ал-амсол фил-Қуръон ил-карим. Дар ул-маърифа, Байрут, 2000, 19-20 Б.

12 Хидарусий, Салим, Маръий. Ал-масал ва ма йажрий мажраҳу мин ал-ашкол ал-арабий фи кутуб ал-амсол ал-қадийма индал-араб. Иордания: Қисм ал-луғат ал-арабия бижомиъат ал-Ярмук, 2008, 3Б.

13 Рудольф, Зилхайм. Ал-амсол ал-арабия ал-қадийма. Байрут: Дар ал-маориф, 1984,7-11 Б.

14 Дайф, Шавқий.Ал-фанну ва мазоҳибуҳу фи ан-насри. Қоҳира:Доират ал-маориф,1992,16Б.

15 The Arab of the Deserts by H. R. P. Dickson. London: George Allen&Unwin, 1949, 7 Б.

16 Даль В.И. Пословицы русского народа: Сборник пословиц, поговорок, речений, присловий, чистоговорок, прибауток, загадок, поверий и пр.: В 2.т. М.: Худож. лит.1984,4Б.

17 Ал-Фахурий, Ҳанно. Ал-амсол вал-ҳикам. Қоҳира: Дар ал-маориф, 1951, 10 Б.

18 The Arab of the Deserts by H. R. P. Dickson. London: George Allen&Unwin, 1949, 336 Б.

19 Рағиб ал-Исфаҳоний. Муфрадат ал-алфаз ал-Қуръон. Қоҳира:Дар ал-маориф,2008,446 Б.

20 Хидарусий, Салим, Маръий. Ал-масал ва ма йажрий мажраҳу мин ал-ашкол ал-арабий фи кутуб ал-амсол ал-қадийма индал-араб. Иордания: Қисм ал-луғат ал-арабия бижомиъат ал-Ярмук, 2008, 5 Б.

21 The Encyclopaedia of Islam, Vol. 3. Leyden: E.J. Brill.1966, 408 Б.

22 The Encyclopaedia of Islam, Vol. 3. Leyden: E.J. Brill.1966, 7 Б.

23 The Encyclopaedia of Islam, Vol. 3. Leyden: E.J. Brill.1966, 489 Б.

24 Хидарусий, Салим, Маръий. Ал-масал ва ма йажрий мажраҳу мин ал-ашкол ал-арабий фи кутуб ал-амсол ал-қадийма индал-араб. Иордания: Қисм ал-луғат ал-арабия бижомиъат ал-Ярмук, 2008, 7 Б.

25 Крачковский И.Ю. Избранные сочинения. М.Л.: Изд-во АН СССР, 1956, 193 Б.

26 Крачковский И.Ю. Избранные сочинения. М.Л.: Изд-во АН СССР, 1956, 196 Б.

27 The Encyclopaedia of Islam, Vol. 3. Leyden: E.J. Brill.1966, 144-115, 409 Б.

28 Ал-Фахурий, Ҳанна. Ал-амсол вал-ҳикам. Қоҳира: Дар ал-маориф, 1951, 11 Б.

84



Получите в подарок сайт учителя

Предмет: Прочее

Категория: Прочее

Целевая аудитория: Прочее

Скачать
The translation of sayings and proverbs in arabic sources

Автор: КАДИРОВ ДАВРОНБЕК ХАШИМОВИЧ

Дата: 18.10.2020

Номер свидетельства: 560475


Получите в подарок сайт учителя

Видеоуроки для учителей

Курсы для учителей

ПОЛУЧИТЕ СВИДЕТЕЛЬСТВО МГНОВЕННО

Добавить свою работу

* Свидетельство о публикации выдается БЕСПЛАТНО, СРАЗУ же после добавления Вами Вашей работы на сайт

Удобный поиск материалов для учителей

Ваш личный кабинет
Проверка свидетельства