kopilkaurokov.ru - сайт для учителей

Создайте Ваш сайт учителя Курсы ПК и ППК Видеоуроки Олимпиады Вебинары для учителей

Научная статья на тему: "Ритмы безопасности жизни и здоровья"

Нажмите, чтобы узнать подробности

Здоровье связано с общественными отношениями и «параметрами» внешней среды. Окружающая среда включает в себя ряд сред: природную и социальную, бытовую и производственную, космическую и земную. Человек как живой организм осуществляет обмен веществ, энергии и информации с окружающей средой.

Вы уже знаете о суперспособностях современного учителя?
Тратить минимум сил на подготовку и проведение уроков.
Быстро и объективно проверять знания учащихся.
Сделать изучение нового материала максимально понятным.
Избавить себя от подбора заданий и их проверки после уроков.
Наладить дисциплину на своих уроках.
Получить возможность работать творчески.

Просмотр содержимого документа
«Научная статья на тему: "Ритмы безопасности жизни и здоровья"»

ФАН-ТЕХНИКА ТАРАҚҚИЁТИНИНГ ИНСОН ҲАЁТ ФАОЛИЯТИ ХАВФСИЗЛИГИДАГИ ЎРНИ


Гадоев Навруз Набиевич

Бухоро Банк ва иктисодиёт коллежи


Миллий хавфсизликка қарши яширин таҳдидларни кўриб чиқар эканмиз, экологик хавфсизлик ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш муаммоси алоҳида эътиборга моликдир

Ислом Каримов

Одам пайдо бўлган даврлардан то ҳозирги кунга қадар турли хил ҳаётий эҳтиёжлар, заруратлар ва албатта, хавф-хатарлар гирдобида ҳаёт кечириб

келмоқда ва шундай бўлиб қолиши табиий. Ҳаётий эҳтиёжларини ҳал қилиш йўлида изланишлар олиб бориши натижасида инсон турли хилдаги қурилма,

асбоб-ускуна, жиҳозлар ва машина-механизмлар яратди, яратмоқда ва бу ҳаракатлар доимий равишда давом этади. Бу изланишлар натижаси эса

инсониятни фан-техника тараққиёти даврида ҳаёт кечиришга олиб келди.

Сўнгги асрларда фан-техника тараққиётининг амалга ошишида атом таркибининг аниқланиши, радиоактивликнинг кашф этилиши, нисбийлик

назариясининг, квант механикасининг, генетиканинг, кибернетиканинг, реактив техникаларнинг яратилиши, ишлаб чиқаришнинг механизациялаштирилиши ва

автоматлаштирилиши, шунингдек оммавий ахборот ва коммуникация воситаларининг ривожланиши муҳим аҳамият касб этди. Бундан ташқари

бугунги кунда оддий ҳисобланган автомобил, самолёт, радио, телевидение ҳам

фан-техника тараққиётининг маҳсулидир.

Аммо, таъкидлаш жоизки, фан-техника тараққиёти хусусида ХХ асрнинг

ўрталарида атом бомбаси яратилганидан сўнггина сўз юритила бошланди. Атом энергиясидан фойдаланиш инсониятга жуда катта руҳий натижа берди. Чунки,

бу билан одамлар фаннинг нафақат яратувчанлик, балки барбод этиш имкониятининг чексизлигига ишонч ҳосил қилдилар. Инсоннинг космосга

чиқиши фан-техника тараққиётининг яна бир муҳим босқичи бўлиб

ҳисобланади.

Бугунги кунда электрон ҳисоблаш машиналари фан-техника

тарққиётининг рамзи сифатида намоён бўлмоқда. Сабаби, инсон электрон ҳисоблаш машиналарининг зиммасига мантиқий фикрлаш функцияни ҳам

юкламоқда ва истиқболда бошқарув ҳамда ишлаб чиқаришни мажмуали тарзда автоматлаштиришни кўзламоқда (Ноосфера).

Шунингдек, фан-техника тараққиёти шароитида сунъий-кимёвий

маҳсулотларни кенг қўлланила бошланганлигини, биотехнологиянинг ривожланганлигини, қишлоқ хўжалигида минерал ўғитлар ҳамда

пестицидлардан фойдаланиш натижасида ҳосилдорликнинг оширилиши (яшил инқилоб) ни ҳам алоҳида таъкидлаш лозим.

Фан-техника тараққиёти даврида яшаётган инсон бир қатор муваффақиятларга эришганлигига қарамасдан, тараққиётнинг ҳаёт фаолияти

учун ҳалокатли таъсирлари доирасига тушиб қолмоқдаки, бу муаммо инсониятнинг олдида турган энг долзарб муаммолари сирасига киради.

Шу ўринда собиқ Иттифоқ Фанлар академиясининг ўша даврдаги президенти А.П.Александровнинг сўзларини келтиришни лозим деб топдик.

“Ядро энергетикаси корхоналари энг “Тоза” энергия ишлаб чиқаришни таъминлайди ва атроф муҳитга энг кам таъсир кўрсатади”. Ушбу жумлалар

Чернобил фалокатидан бир неча кун илгари янграган эди. Бу фалокат оқибатлари эса, яна бир неча 10 йиллар мобайнида кузатилади. Биринчи атом

электростанцияси мамлакати, АЭС да содир бўлган энг йирик атом фалокати мамлакатига айланди.

Б.Коммонер ўзининг экология қонунларидан бирида “Ҳеч бир нарса

бекорга берилмайди” - дея таъкидлайди. Фан-техника тараққиёти табиий муҳитга нисбатан босимнинг кучайишига олиб келади. Фан-техника

тараққиётининг экологик салбий оқибатларига, табиий ресурсларнинг чекланганлиги ва тоғ-кон саноатида капитал маблағлар сарфининг ўсишини,

табиий муҳитнинг ифлосланишини, электростанцияларни қуриш натижасида ҳудудларга сув бостирилишини, флора ва фауналарнинг айрим вакилларини

йўқ бўлиб кетаётганлигини кўрсатиш мумкин.

Шунинг учун ҳам таълим тизимида талаба-ўқувчиларга дарс бериш жараёнида ҳар бир ўқитувчининг қандай фандан дарс беришидан

қатъий назар фан-техника тараққиётининг ҳаётимизда нақадар катта аҳамиятга эга эканлигини тушунтиришдан ташқари, унинг инсон ҳаёт фаолиятига салбий

оқибатлари қандай хунук оқибатларга олиб келиши борасида маълум тушунчалар бериб бориши барчамиз учун долзарб вазифа деб ўйлаймиз.

Адабиётлар.

1. И.Каримов. Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари. Тошкент. “Ўзбекистон”

нашриёти, 2003.

2. Ғуломов П. Н. Инсон ва табиат. Тошкент. “Университет”, 1994.




Получите в подарок сайт учителя

Предмет: Прочее

Категория: Прочее

Целевая аудитория: Прочее

Скачать
Научная статья на тему: "Ритмы безопасности жизни и здоровья"

Автор: Гадоев Навруз Набиевич

Дата: 09.05.2017

Номер свидетельства: 413880


Получите в подарок сайт учителя

Видеоуроки для учителей

Курсы для учителей

ПОЛУЧИТЕ СВИДЕТЕЛЬСТВО МГНОВЕННО

Добавить свою работу

* Свидетельство о публикации выдается БЕСПЛАТНО, СРАЗУ же после добавления Вами Вашей работы на сайт

Удобный поиск материалов для учителей

Ваш личный кабинет
Проверка свидетельства