kopilkaurokov.ru - сайт для учителей

Создайте Ваш сайт учителя Курсы ПК и ППК Видеоуроки Олимпиады Вебинары для учителей

Кийим деталлари андазаларини ишлаб чиқиш учун дастлабки маълумотлар

Нажмите, чтобы узнать подробности

Андазалар чизмасини буюмни тузувчи барча деталларга, конструкторлик  хужжатларнинг  ягона  системаси талабларига мувофиқ тайёрланади.  Кийим деталлари  андазаларининг  чизмаси  конструкциянинг модел ҳусусиятлари киритилган техник чизма асосида тавсия қилинган  материаллар хусусиятлари ҳақида ва уларга технологик ишлов бериш усуллари тўқрисидагилумотлар ёрдамида тузилади.

Вы уже знаете о суперспособностях современного учителя?
Тратить минимум сил на подготовку и проведение уроков.
Быстро и объективно проверять знания учащихся.
Сделать изучение нового материала максимально понятным.
Избавить себя от подбора заданий и их проверки после уроков.
Наладить дисциплину на своих уроках.
Получить возможность работать творчески.

Просмотр содержимого документа
«Кийим деталлари андазаларини ишлаб чиқиш учун дастлабки маълумотлар»

Кийим деталлари андазаларини ишлаб чиқиш учун дастлабки маълумотлар

Ғиждувон маиший хизмат касб – ҳунар коллежи

махсус фан ўқитувчиси Н.Исомова

Деталлар андазаларининг чизмаси улар конструкцияси, шакли ва ўлчамини, ишлов бериш ва бичимдага техник шартларни ифодалайдиган техник хужжатдир. Андазалар чизмасини буюмни тузувчи барча деталларга, конструкторлик хужжатларнинг ягона системаси талабларига мувофиқ тайёрланади. Кийим деталлари андазаларининг чизмаси конструкциянинг модел ҳусусиятлари киритилган техник чизма асосида тавсия қилинган материаллар хусусиятлари ҳақида ва уларга технологик ишлов бериш усуллари тўқрисидагилумотлар ёрдамида тузилади. Андазалар чизмаси қуйидаги кетма-кетликда бажарилади:

-конструкция чизмаси батафсил текширилади;

-чизмага газламанинг киришувчанлиги хақидаги аниқликлар киритилади;

-деталлар чизмасининг нусхалари бошқа қоғозга туширилади;

-асосий деталлар андазаларининг ишчи чизмаси қурилади;

-ҳосила ва ишчи андазаларнинг ишчи чизмалари қурилади;

-ишлаб чиқаришга мўлжалланган андазалар чизмасидан андазалар шаблонлари тайёрланади.

Қайд этилган кетма-кетлик қуйидаги тартибда амалга оширилади. Конструкция чизмасини текшириш мақсадида олд ва орт бўлаклар, қирқма ён бўлаклар, енглар,остки ёқа сингари асосий деталнинг нусхаси махсус мослама ёрдамида чизмадан қалин қоғозга кўчирилади ва қирқиб олинади. қирқиб олинган андазалар шаблонида кўкрак, бел, бўкса чизиқлари, олд ўтар чизиғи, виточкалар, чўнтак чизиғи ва бошқа асосий конструктив чизиқлар белгиланади. Андазалар шаблони ёрдамида конструкция чизмасида бириктирилган қирқимларнинг тенглиги, конструктив кертиклар жойларининг деталларда ўзаро мослиги текширилади.

Констркциянинг ишчи чизмасига ўзгартиришлар киритилади. Аниқланган нуқсонлар ҳисобга олинади, асосий деталлар нусхаси чизмадан бошқа қоғозга - тикув буюмлари технологияси асосларига ва норматив-техник ҳужжатларга таяниб қурилади. Айни ҳолда чоклар конструкциясида газламаларнинг тўкилувчанлиги ва бичиқларнинг аниқлик даражаси эътиборга олинади, лекин, газлама киришувчанлигига қўшимча ҳақи конструкция қурилган пайтда ҳисобланади ёки газламанинг мўлжалланган киришувчанлигига боғлиқ ҳолда, андаза чизмасига киритилади.

Андаза чизмаси 1 мм гача аниқликда 1:1 масштабда қурилади. конструкторлик хужжатлар ягона системаси талабларига кўра деталлар чизмасида кийим ўлчамларини батафсил тавсифлайдиган минимал ўлчамлар сони келтирилган. Ҳамма деталларда бичишнинг техник талабларига жавоб берадиган танда ипининг йўналиши ва танда ипидан меъёрлар бўйича рухсат этилган оғишлар ва назорат кертиклари белгиланади.

Ҳосила ва ёрдамчи андазалар чизмасини ишлаш асослари. Асосий деталлар андазаларининг чизмасидан тайёрланадиган деталлар андазаси ҳосила андазалар дейилади. Ҳосила андазалар ёрдамида тикув буюмлари конструктив-декоратив элементлар билан безатилади, қирқимларга муайян ишлов берилади, деталлар контурлари аниқланади. Улар буюм шаклининг барқарорлигини таъминлаш жараёнида қўлланилади. Шу боис ҳосила андазаларнинг ўлчамлари ва шакли асосий андазалар шакли билан боғлиқ ҳолда қурилади. Ҳосила андазалар тайёрлаш асослари бўйича, қуйидагича фарқланади: асосий материаллардан бичиладиган деталлар- борт адипи, устки ёқа, чўнтак қопқоқлари, адипи ва кўринмаси; астар деталларининг андазалари-орт ва олд бўлаклари, енг, шимнинг олд бўлак астари; қотирма материаллардан-борт қотирмаси, елка қисмига қўшимча қотирма детали; қаватловчи қотирма материалдан олд бўлак қотирмаси, қирқма, орт бўлак этаги ва енг ўмизининг қотирмаси, ён бўлак ўмизи ва этагига, енг учига, остки ва устки ёқалар ҳамда борт адипининг қотирмалари.

Ҳосила андазалар ишчи чизмаси асосида қурилади. Айни ҳолда асосий деталларнинг технологик ишлов бериш усуллари ҳисобга олинади. Ҳосила андазаларнинг контур чизиқлари ва технологик қўшимчаларнинг қиймати ишлов усулларига боғлиқ.

Астарбоп ва қотирма материалларда шаклнинг ҳажмийлиги фақат виточка ва қирқимлар қирқимлар каби конструктив воситалар орқали амалга оширилади.

Ёрдамчи андазалар деталларнинг бўрли контур чизиқларини ўтказишда ва деталлар қирқимларини аниқлашда қўлланади.

Бўрли чизиқлар деталларда чоклар, қавиқлар ўтказиладиган жараёнлари амда бошқа деталларни қўйиб бириктириш жойларини, виточка ва тахламаларни, яъни детал контурининг ичидаги чизиқларни белгилашда ишлатилади. қирқимларни аниқлашда ишлатиладиган ёрдамчи андазалардан борт четлари, буюм этагини ҳамда остки ёқа шаклини, яъни ташқи контурларни аниқлаб қирқишда фойдаланилади.

Ёрдамчи андазалар асосий ва ҳосила деталлар андазалари асосид қурилади. Уларнинг чизмалари стандарт асосида тузилади.

Тикувчилик саноатида ишчи чизмалар асосида, эталон андазалар ва ишчи андазалар тайёрланади. Эталон андазалар андазаларнинг ишчи чизмасига айнан мувофиқ келади. Улар экспериментал цехда сақланиб ишчи андазаларни назорат қилишда ишлатилади. Эталон андазаларнинг сифати ўз вақтида ўлчамлар жадвали ёки ишчи чизма билан солиштириб турилади.

Асосий деталларнинг ишчи андазалари бевосита ишлаб чиқариш жараёнида бўрлама тузиш, бичимларни қирқиш ва детал контурларини аниқлаш учун ишлатилади.

Асосий, ишчи ва ёрдамчи андазалар 0,87-1,62 мм. қалинликдаги прессшпан картонидан тайёрланади.




Получите в подарок сайт учителя

Предмет: Прочее

Категория: Прочее

Целевая аудитория: Прочее

Скачать
Кийим деталлари андазаларини ишлаб чиқиш учун дастлабки маълумотлар

Автор: Исомова Нигина

Дата: 17.01.2019

Номер свидетельства: 495855


Получите в подарок сайт учителя

Видеоуроки для учителей

Курсы для учителей

ПОЛУЧИТЕ СВИДЕТЕЛЬСТВО МГНОВЕННО

Добавить свою работу

* Свидетельство о публикации выдается БЕСПЛАТНО, СРАЗУ же после добавления Вами Вашей работы на сайт

Удобный поиск материалов для учителей

Ваш личный кабинет
Проверка свидетельства